май 11, 2017 11:23 Asia/Tashkent

Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.

Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди.

Эрон халқ  хужалигининг турли соҳаларида эришилган асрларга татигувли ютуқларга бир назар солсак,  Эрон Ислом Жумҳуриятини минтақа ва дунё саҳнасида ўзига ишонган ривожланган мамлакат сифатида мавқеъ топганини гувоҳи бўламиз.

Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар  Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар  хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.

Айни замонда, Эроннинг нефтохимия, тиббиёт ва саноатнинг бошқа бир қатор соҳаларида ҳам асримизнинг илмий мўъжиси бўлган нанотехнологиядан кенг фойдаланилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда.

Кейинги ўн йилликда жаҳон жамоатчилиги луғат бойлигига «нано» сўзи кириб келди. Хўш, «нано» нима? Қисқа қилиб айтганда, нано миллиарддан бир қисмдир.

Нанотехнология тушунчаси учун тугал ва аниқ ифода йўқ, аммо мавжуд микротехнология асосида бу ўлчамларни нанометрдаги технология деб юритиш мумкин. Шунинг учун микродан нанога ўтиш бу моддани бошқаришдан атомни бошқаришга ўтиш демакдир. Соҳанинг ривожи деганда эса асосан учта йўналиш тушунилади:

– ўлчами атом ва молекулалар ўлчамлари билан солиштирарли электрон схемаларни тайёрлаш;

– наномашиналарни лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш;

– алоҳида атом ва молекулаларни бошқариш ва улардан алоҳида микрообъектларни йиғиш.Бу йўналишдаги изланишлар анча вақтдан буён олиб борилмоқда. 1981 йилда туннелли микроскоп яратилиб, алоҳида атомларни кўриш мумкин бўлди. Шундан буён технология сезиларли такомиллаштирилди. Бугун бу ютуқларни кундалик ҳаётда ишлатамиз: лазерли дискларни ишлаб чиқариш, жумладан, ДВД дисклардан нанотехнологик усулсиз фойдаланиш мумкин эмас.

Инсонлар атомларни бошқариш йўли билан оддий кўзга илинмайдиган асбоб-ускуналар яратишни ўрганиб олдилар. Ўз ичига физика, кимё ҳамда биология фанларининг ютуқларини қамраб оладиган НАНОТЕХНОЛОГИЯ ҳаётимизга кириб келмоқда./// Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Олим-нанотехнологлар нанометрларда ўлчанадиган ўта кичик жисмлар устида иш олиб боряпти.Грек тилидан таржима қилганда «нано» — митти деган маънони билдиради. Бир нанометр (нм.) метрнинг миллиарддан бир қисмига тенг. Оддийроқ айтганда, бу тахминан стол тенниси коптокчаси билан бутун ер шари нисбатига тўғри келади. Кенгроқ тасаввурга эга бўлишингиз учун битта соч толасининг қалинлиги 80000 нм.га тенглигини эслатиб ўтамиз.

Жаҳон миқёсида олиб қаралганда, бугун нанотехнологияларни ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, экология, энергетика, машинасозлик, самолётсозлик ва космонавтика, табиий бойликларни излаб топиш ҳамда қазиб олиш каби устувор соҳаларда кўпроқ қўллашга бўлган интилишлар юқори. Бу тармоқларнинг ривожланиши электроника ва микроэлектроника соҳаларида қўлланиладиган янги наноматериаллар (кўп қатламли тизимлар, нанонайчалар) олиш билан белгиланади.

 Чиндан ҳам, мазкур юз йилликда ақлий салоҳиятни ҳар қачонгидан кўра фаолроқ намоён этишга тўғри келади. Нанотехнологияларга оид ишланмаларни янада такомиллаштириш, уларни амалиётда кенгроқ қўллашга бўлган саъй-ҳаракатларнинг ортиб бораётгани замирида ана шу эзгу мақсад мужассамдир.

 

 

 

Ёрлиқ