май 11, 2017 11:25 Asia/Tashkent

Нанотехнология ютуқлари электроника, биология, тиббиёт, энергетика, материалшунослик ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Улар цемент, кошин, металл қотишмалари, лок-бўёқ ва бошқа кўплаб материаллар ишлаб чиқариш жараёнларига жорий қилинган. Бироқ бундай кўрсаткичларга эришилаётганига қарамасдан, ғоят катта имкониятларга эга нанодунё ҳалигача тўла ўрганилгани йўқ.

21 асрга келиб барча соҳаларда шиддат ва ривожланиш янада тезлашди. Деярли ҳар куни дунёнинг у ёки бу бурчагида бирор кашфиёт қилинганини эшитамиз. Инсоният турмуш тарзининг ривожланиши янги-янги кашфиётларнинг яратилишига сабаб бўлмоқда. Одатда, ҳар қандай янгилик даставвал турли тўсиқларга дуч келади ва уларни енгиб ўтиш мобайнида яна янги ихтиролар пайдо бўлади.

Нанотехнология ютуқлари электроника, биология, тиббиёт, энергетика, материалшунослик ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Улар цемент, кошин, металл қотишмалари, лок-бўёқ ва бошқа кўплаб материаллар ишлаб чиқариш жараёнларига жорий қилинган. Бироқ бундай кўрсаткичларга эришилаётганига қарамасдан, ғоят катта имкониятларга эга нанодунё ҳалигача тўла ўрганилгани йўқ.

Кундан кунга наноматериаллар анъанавий материалларни истеъмолдан сиқиб чиқармоқда. Юқори технология – нанотехнология ёрдамида барпо этилаётган наноматериаллар ҳозирги кунда кенг ишлатилаётган материаллардан арзон, енгил ва мустаҳкамдир. Улар ўзларининг физикавий, кимёвий ва механик хусусиятлари жиҳатидан одатдаги материаллардан ғоят устун туради.

Ҳозирги кунда наноматериаллар қуйидагича таснифланади: нанозарралар ва нанокукунлар; наноковакли қаттиқ жисмлар; нанонай ва нанотолалар; нанодисперс материаллар; нанокристалл материаллар; наноструктурланган сиртлар ва юпқа қатламлар.

Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар  Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар  хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.

Айни замонда, Эроннинг нефтохимия, тиббиёт ва саноатнинг бошқа бир қатор соҳаларида ҳам асримизнинг илмий мўъжиси бўлган нанотехнологиядан кенг фойдаланилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда.

Кейинги ўн йилликда жаҳон жамоатчилиги луғат бойлигига «нано» сўзи кириб келди. Хўш, «нано» нима? Қисқа қилиб айтганда, нано миллиарддан бир қисмдир.

Нанотехнология тушунчаси учун тугал ва аниқ ифода йўқ, аммо мавжуд микротехнология асосида бу ўлчамларни нанометрдаги технология деб юритиш мумкин.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Инсонлар атомларни бошқариш йўли билан оддий кўзга илинмайдиган асбоб-ускуналар яратишни ўрганиб олдилар. Ўз ичига физика, кимё ҳамда биология фанларининг ютуқларини қамраб оладиган НАНОТЕХНОЛОГИЯ ҳаётимизга кириб келмоқда.

Жаҳон миқёсида олиб қаралганда, бугун нанотехнологияларни ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, экология, энергетика, машинасозлик, самолётсозлик ва космонавтика, табиий бойликларни излаб топиш ҳамда қазиб олиш каби устувор соҳаларда кўпроқ қўллашга бўлган интилишлар юқори. Бу тармоқларнинг ривожланиши электроника ва микроэлектроника соҳаларида қўлланиладиган янги наноматериаллар (кўп қатламли тизимлар, нанонайчалар) олиш билан белгиланади.

Жаҳон миқёсида олиб қаралганда, бугун нанотехнологияларни ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, экология, энергетика, машинасозлик, самолётсозлик ва космонавтика, табиий бойликларни излаб топиш ҳамда қазиб олиш каби устувор соҳаларда кўпроқ қўллашга бўлган интилишлар юқори. Бу тармоқларнинг ривожланиши электроника ва микроэлектроника соҳаларида қўлланиладиган янги наноматериаллар (кўп қатламли тизимлар, нанонайчалар) олиш билан белгиланади. Булар асосида диодлар, транзисторлар, ўта катта интеграл схемалар яратилади. Нанотехнологияларнинг афзалликларига оид бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Лекин ана шу натижаларга эришиш, аввало, соҳа учун зарур бўлган малакали кадрлар тайёрлаш, нанофан ва нанотехнологияларга киритилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш, нанотехнологиялар бозорини жадал ривожлантириш каби масалаларга бевосита боғлиқдир.

 

Ёрлиқ