май 15, 2017 12:11 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 26-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 19-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг16- кунидир.

Бундан 229 йил муқаддам, 1788 йилнинг 16-май куни Германиялик машҳур шоир ва шарқшунос Фридрих Рюккерт Ҳамбург шаҳрида дунёга келди.

Шарқ тилларининг билимдони бӯлган олим Германия университетларида шогирдларга таълим  бериш билан бирга жуда кӯп шеърларни араб,  форс ва  хитой тилларидан немис тилига  таржима қилди.  

У жумладан Ҳофиз Шерозий девонини немис тилига таржима қилиб, бар неча маротаба чоп қилдирди.

"Муҳаббат баҳори" ва "Шарқиёт" асарлари шарқ шеъриятининг шайдоси бӯлган улуғ шоирнинг қаламига мансуб.

Хххххххххххххххх

Бундан 101 йил бурун, 1916 йилнинг 16 май куни бир ҳафта олдин қабул қилинган   Сайкс  — Пико шартномаси асосида Англия ва Франсия ӯзларининг Ӯрта шарқ минтақасидаги давлатлар  ва Усмонийлар империяси ҳудудидаги мамлакатларни ӯзаро тақсимлаб олишди.

Шундай қилиб, Ироқ ва Иордания Англиянинг, Сурия ва Ливан эса Франсиянинг ихтиёрига ӯтди.50 мил квадрат миқдоридаги Ироқнинг шимоли ва Туркиянинг Шарқий минтақалари Россияга тортиқ қилинди.

Сайкс  — Пико келишувига асосан Англия ва Франсия ӯзларига қарашли бӯлган Ӯрта Шарқдаги юртларда  алоҳида амирликлар ташкил қилишди. Усмонийлар империяси мағлубияти заминаларини  муҳайё қилиш мақсадида  бу амирликлар ӯртасида миллий, қавмий ва мазҳабий ихтилофлар уруғини сепишди.

Сайкс  — Пико келишувининг    асосий мақсадларидан бири  Фаластин тупроғида сохта сионистик режимни ташкил қилиш эди. Орадан 30 йил ӯтиб, бу манфур режа амалга оширилди.

Хххххххххххххххххххх

1988 йилнинг 16 май куни, яъни бундан 29 йил илгари Совет армиясининг Афғонистондан чиқиб кетиши бошланди.

Нурмуҳаммад Таракий томонидан амалга оширилган давлат тӯнтаришидан сӯнг Афғонистонда Москва қӯллаб-қувватлайдиган биринчи коммунистик давлат ташкил топган эди.

Руслар президент Ҳафизуллоҳ Аминдан хавфсираб,   1979 йилнинг 27 декабр куни Кобул шаҳрига беш минг нафар  десантчи кучларни тушириб,   давлат тӯнтаришини амалга оширишди ва Бабрак Кармалга Афғонистонни бошқариш жиловини топширишди.

Бабрак Кармалнинг қудратга келиши СССР армияси томонидан мамлакатнинг ишғол қилинишига шароит муҳайё қилди. Аммо мужоҳидлар Совет армиясига қарши оёққа қалқиб, 9 йил давомида қақшатқич қаршилик кӯрсатишди.

Ниҳоят, 1988 йилнинг 16 май куни  Совет армиясининг Афғонистондан чиқиб кетиши бошланди.