май 18, 2017 12:27 Asia/Tashkent

731-қисм." Рум " муборак сураси 55-60-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  « Рум " муборак сураси 55-57-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ يُقْسِمُ الْمُجْرِمُونَ مَا لَبِثُوا غَيْرَ سَاعَةٍ ۚ كَذَٰلِكَ كَانُوا يُؤْفَكُونَ ﴿٥٥﴾ وَقَالَ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ وَالْإِيمَانَ لَقَدْ لَبِثْتُمْ فِي كِتَابِ اللَّـهِ إِلَىٰ يَوْمِ الْبَعْثِ ۖ فَهَـٰذَا يَوْمُ الْبَعْثِ وَلَـٰكِنَّكُمْ كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ ﴿٥٦﴾ فَيَوْمَئِذٍ لَّا يَنفَعُ الَّذِينَ ظَلَمُوا مَعْذِرَتُهُمْ وَلَا هُمْ يُسْتَعْتَبُونَ ﴿٥٧﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Қиёмат қоим бўладиган куни жиноятчилар бир соатдан бошқа турмаганлари ҳақида қасам ичурлар. Улар ана шундай ўгрилар эдилар.   (55) Илм ва иймон берилганлар: «Батаҳқиқ, Аллоҳнинг китоби бўйича қайта тирилиш кунигача турдингиз. Бас, бугун қайта тирилиш кунидир. Лекин сизлар билмас эдингиз», дерлар. (56) Бас, бугунги кунда зулм қилганларга маъзиратлари манфаат бермас ҳамда улар итобга ҳам қайтарилмаслар. (Ортга қайтсак, Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилар эдик, деб ёлборсалар ҳам, қайтарилмайдилар.) (57)

 Гунаҳкор ва куфрга мойил кишиларнинг ӯзига хос хусусиятларидан бири улар қиёмат кунини инкор этишади. Бу ояти карималарда келтирилишича, бундай кишилар ҳатто қиёмат куни ҳам қиёматнинг барпо бӯлганини тан олишмайди. Улар: бу ер ҳам ӯша дунёнинг давоми, биз бир муддат уйқуда эдик, энди уйғондик, деб айтишади.

Аммо ҳақиқатни англаган, маърифат ҳосил қилган иймон аҳли уларга қарата: Бу ер қиёматдир. Сиз дунё ва қиёмат ӯртасидаги барзах даврини ӯтиб, қиёмат маҳкамасига етиб келдингиз, деб айтишади.

Золимлар ва гунаҳкорлар қиёмат маҳкамасини ҳис қилган чоғи узр-маъзурга ва тавба қилишга ӯтишади. Аммо бу ояти карималардан маълум бӯлишича қиёмат куни тавбалар қабул қилинмайди.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Фикр ва ақидада тойилиш жамиятда гуноҳларнинг кенг тарқалишига замина ҳозирлайди.
  2. Илм ва иймон ӯзаро бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Ҳақиқий илм инсонни иймонга бошлайди. Иймон ҳам кишини илм эгаллашга даъват қилади.
  3. Инсоннинг тақдири унинг амалига боғлиқ . Зулм ва гуноҳнинг оқибати  дунё ва охиратда  аянчлидир.
  4. Узрхоҳлик ва гуноҳлардан тавба қилиш дунёга хос амаллардир. Қиёмат куни тавба қабул қилинмайди.

Энди  «Рум" муборак сураси  58-59-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَلَقَدْ ضَرَبْنَا لِلنَّاسِ فِي هَـٰذَا الْقُرْآنِ مِن كُلِّ مَثَلٍ ۚ وَلَئِن جِئْتَهُم بِآيَةٍ لَّيَقُولَنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ أَنتُمْ إِلَّا مُبْطِلُونَ ﴿٥٨﴾ كَذَٰلِكَ يَطْبَعُ اللَّـهُ عَلَىٰ قُلُوبِ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٥٩﴾

Бу ояти  карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Батаҳқиқ, Биз ушбу Қуръонда одамлар учун турли мисоллар келтирдик. Аниқки, агар сен уларга оят-мўъжиза келтирсанг ҳам, куфр келтирганлар: «Сиз ботилчилардан ўзга эмассиз», дерлар. (58) Аллоҳ билмайдиганларнинг қалбларини ана шундай қилиб муҳрлар. (59)

  Қуръони карим ҳидоят китобидир. Инсоннинг ҳидояти учун лозим бӯлган барча нарсалар бу муқаддас китобда келтирилган. Тавҳид ва яктопарастликнинг далиллари турли оятларда баён этилган. Бу самовий китобда инсоннинг бахтли-саодатли яшаш йӯл-йӯриқлари турли шакл ва услубларда шарҳлангандир. Мусулмон киши ақида ва амалининг заминаларини яратувчи ақида, аҳком ва ахлоқ принсиплари 600 дан ортиқ оятларда ӯз аксини топган. Аммо шунга қарамай Ҳақни тан олишни истамаган кишилар  Илоҳий оятларни тинглашни исташмайди.

Оятларнинг давомида бу куфр ва инкорнинг далиллари қуйидагича баён этилади: бундай кишилар жуда кӯп гуноҳ қилганликлари учун Аллоҳ уларнинг қалбига муҳр босган ва улар ҳақиқатни англашдан маҳрум бӯлишган. Улар ҳақиқий тавба қилишса, Аллоҳ   кечириши мумкин. Аммо инкорда давом этишса, қалблари қулфланиб, ҳақиқатни англашдан батамом маҳрум қолишади.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қуръони карим барча одамлар учун юборилган. У одамларнинг турли қатламларини тӯғри йӯлга даъват қилиш учун турли йӯл ва усуллардан фойдаланади.
  2. Ботилга берилганлар Ҳақни тан олиш у ёқда турсин, ҳатто Уни ботил деб ӯйлашади. Улар мӯминларни ҳам ботил аҳли деб билишади. Ботил йӯлда бӯлганларнинг таблиғоти бизни тӯғри йӯлдан адаштирмаслиги учун эҳтиёт бӯлишимиз керак.
  3. Куфр ва инкорнинг жазоси Илоҳий ҳидоятдан маҳрум қолишдир.

Энди  «Рум" муборак сураси  60-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

فَاصْبِرْ إِنَّ وَعْدَ اللَّـهِ حَقٌّ ۖ وَلَا يَسْتَخِفَّنَّكَ الَّذِينَ لَا يُوقِنُونَ ﴿٦٠﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Собит иймон келтирмаганлар сени енгилтакликка бошламасинлар. (Иймонсиз ва иймони заифлар қачонгача сабр қиламиз, сабрнинг охири борми, дея безовталаниб, иғволари билан сени енгилтакликка бошламасинлар.) (60)

 "Рум" муборак сурасининг бу охирги ояти каримасида буюрилади: тарих давомида иймон аҳли доимий равишда кофирларнинг тил ва амалидан озор-азият чекиб келишган. Шундай экан, уларнинг таблиғ ва таҳдидларига таслим бӯлмай, сабр-тоқатни пеша айлаш лозим. Зеро, Аллоҳнинг ваъдаси шул: иймон аҳли сабр-тоқат қилишса албатта, ғалабага эришишади.

Ояти кариманинг давомида Аллоҳнинг расули ва мӯминларга қарата буюрилади: Уларнинг гапларидан таъсирлансангиз, сабр-тоқатни қӯлдан бериб, ӯзингизни енгилтак ва арзимас ҳис қила бошлайсиз. Ёхуд душманларнинг аъмолидан ӯта ғазабга келиб, матонат ва осойишталигингизни қӯлдан берасиз, арзимас ва бемаъни ишларни бажариб, жамиятдаги мавқеингизни қӯлдан берасиз.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Иймон аҳли ӯз йӯлларида собитқадам ва устивор бӯлишлари керак. Улар душманларнинг ярамас амалларига нисбатан сабр-тоқат қилишлари лозим.
  2. Динсиз-иймонсиз кишиларнинг мафкураси қарор қабул қилишимизга нуфуз қилишидан эҳтиёт бӯлиш лозим. Аллоҳнинг Ҳақ ботил устидан ғалаба қозониши ҳақидаги қатъий ваъдасига иймон келтириш тинчлик-хотиржамлигимизнинг асосидир.
  3. Сабр-тоқатсиз кишилар жамиятда енгил-елпи ҳаракатлари билан ӯз қадр-қийматларини қӯлдан беришади.