май 21, 2017 12:27 Asia/Tashkent

Спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади.

Спортнинг ҳаётимизда тутган ўрни беқиёсдир. У инсоннинг руҳан ва жисмонан етук бўлишида катта аҳамият касб этади.

Спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади.

Спорт билан шуғулланишдан фойда психологик саломатликда намоён бўлади, ўртамиёна жисмоний юкламалар зарарли одатларни тарк этишга, характерни чиниқтиришга, уйқусизликдан, стресс ва ҳаттоки депрессиядан халос бўлишга ёрдам беради. Шунингдек у руҳий кучни, чидамлиликни ва натижага йўналганликни чиниқтиришга ўргатади. Яъни спорт зали ташқарисида ҳам қобилиятларимизга ижобий таъсир кўрсатади. 

Қуйида жисмоний машқлар бажаришнинг фойдалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Жисмоний тарбиянинг соғлиққа фойдалари:

– спорт билан мунтазам шуғулланиш узоқ умр кўришнинг энг оддий йўлидир.

– киши спорт билан шуғулланганида организми яхши чиниқади, мускуллари тез чарчамайди. Чиниққан одамнинг нерв-эндокрин, юрак-қон томир, нафас олиш ва бошқа ҳаётий муҳим аъзолари ҳамда тўқималарининг иш фаолияти ортади.

– спорт машғулотлари одам танасидаги тўқималарнинг тез янгиланиши, унинг ёш, соғлом ва тетик сақланишига сабаб бўлади.

– машқлар орқали қон айланиши тезлашади, миямизга кислород боради, мушаклар кучайиб, бўғимларнинг ҳаракатини таъминлайди, руҳий таранглик йўқолиб, энергия ортади.

– спорт билан шуғулланувчиларда юрак клапанлари ва мускуллари яхши ривожланиб, унинг ҳажми бошқаларникига қараганда каттароқ бўлади.

– жисмоний машқлар туфайли юрак, буйрак, ўпка ва томирлар кучга тўлади, томирлар кенгаяди ва эластик ҳолатга келади. Шундай қилиб томирлардаги ёғ нисбати, холестерин, шакар ва инсулин пасаяди. Тананинг ёғ нисбати камайса, ўзимизни кучли ҳис этамиз, асаб тизими соғлом бўлади.

– хотирани кучайтиришнинг энг муҳим шарти асабларнинг соғлом бўлишидир. Бунинг учун эса бадантарбия билан шуғулланиш лозим.

– уй шароитида жисмоний машқлар бажариш ёки бирон спорт тури билан шуғулланиш ҳозирда кенг тарқалган семиришнинг оддий давосидир. Зеро, семириш иш фаолиятини пасайтиради, соғлиқни заифлаштиради.

– спорт билан шуғулланган одам жисмонан ва руҳан кучли бўлади. Ислом дини  буюк пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: “Аллоҳга ҳар бир яхшиликда кучли мўмин кучсиз мўминдан афзал ва севимлироқдир”.///// Қадрли тингловчилар! Сиз “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Демак, ҳам имон, ҳам бадан жиҳатидан кучли бўлган мўмин устун экан. Чунки бадан қувватли бўлса, ҳар бир ишда шижоатли ва сабрли, ибодатда ихлосли ва одамларга яхшилик қилишда давомли бўлади.

– спорт билан мунтазам шуғулланганда нафс ёмонликларидан тийилиш осонроқ кечади. Жумладан, шаҳвоний нафсдан. Спорт ва фойдали илм билан шуғулланилса, хаёлга ҳар хил ёмон фикрлар келмайди. Шаҳватлар учун сарфланиши мумкин бўлган жисмоний куч спорт машғулотларига кетади.

Жисмоний машқ бажарганда бурун орқали нафас олиб, уни оғиздан чиқаришга одатланиш керак. Бунинг натижасида нафас ҳаракатларида иштирок этувчи қовурғалараро мускуллар ва диафрагма яхши ривожланади, ўпканинг тириклик сиғими ортади.

Оммабоп бўлган спорт турларига қуйидагилар киради: футбол, сузиш, велосипед ҳайдаш, баскетбол, волейбол, теннис, кураш ва ҳоказо.

Спорт билан шуғулланиш билан бирга ўз вақтида дам олиш ва витанминлар билан тўйинган маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш ҳам лозим. Шунда, Аллоҳнинг изни билан, киши соғлом бўлади.

Спорт билан шуғулланишда ёш, жисмоний ҳолат, соғлиқ ва вақтга эътибор бериш лозим.