Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз дӯстлар, ӯтган дастуримизнинг мавзӯси бӯлмиш Эрон оғзаки ижодиёти жанрларидан бири , яъни достон ривоятчилиги ҳақидаги сӯҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Азиз дӯстлар ӯтган дастуримизнинг мавзӯси бӯлмиш Эрон оғзаки ижодиёти жанрларидан бири , яъни достон ривоятчилиги ҳақидаги сӯҳбатимизни давом этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Айтиб ӯтилган эдикки, достонлар ривоятчиларининг манбалари ҳар қайси соҳада турлича бўлади ва қаҳрамонлик достонларнинг ривоятчилари учта, яъни номалар, ривоятчиларнинг ривоятлари ва ёзма ривоятлардан баҳра олишади. Шунингдек ушбу ривоятларнинг учта намуналари ҳақида сизга маълумот бериб ўтган эдик. Эронда ривож-равнақ топган ҳозирги ривоятчиликнинг кўп қисми Фирдавсийнинг Шоҳнома асари ва Эроннинг қаҳрамонлик буюк ривоятчиларига тегишлидир. Шоҳнома асарининг мавзўси Эрон қадимий тарихининг бошланишидан бошлаб араблар кириб келишларигача бўлган даврни ўзига қамраб олади ва Эрон тарихининг энг муҳим асари ҳисобланади. Шоҳномахонлик ҳунари осон бир иш эмас. Шоҳноманинг ривоятчилари одатда шоир ёки ёзувчи бўлишади. Тадқиқотчилар ривоятчиларнинг Шоҳнома асарига эътибор қаратишларининг сабабини халқнинг урушқоқлиги ва қаҳрамонлик руҳиясини, айниқса сафавийлар сулоласининг даврида мустаҳкамлаш деб билишади. Сафавийлар асрида урушларда қатнашган қизилбошлар номли бир гуруҳ урушқоқлик руҳиясига эга эдилар. Бу гуруҳдаги одамлар ривоятчилик ваа шоҳномахонликнинг ҳамишалик мухлислари эдилар.
Ривоятчилик санъатининг иккинчи манбаси бу оғзаки ривоятлар саналадиким, бирон бир жойда ёзилгани йўқ,балки одамлардан одамларга ва аждоддан аждодларга ўтиб келган манбадир. Оғзаки ривоятлар қайси замондан бошлангани ва қандай мукаммаллашгани аниқ маълум эмас. Аммо тадқиқотчиларнинг аксариятлари шундай фикрга эгаларким, оғзаки ривоятлар ёзма китоблар ва адабий назмлардан олдин вужудга келган. Сафавийлар давридан кейинги ривоятчилик ҳақида кўп мутериал мавжуд. Шоҳ Исмоил Сафавийнинг атрофидагилари, унинг ўринбосарлари, суфийлар ва дарвишлар бу расм-русумга ривож-равнақ беришди. Уша замонда ривоятчилар халқнинг диққат-эътиборини ўзларига жалб этиш учун диний пешволар яхшиликларининг васфида шеърлар ижод этишардиким, уни маноқибхонлик, яъни фазилатларини васф этиш деб айтишади. Қаҳвахоналардаги иллиқ муҳит, халқнинг мусиқани эшитишга бўлган қизиқиши ҳамда қаҳва ва чой ичиш каби муҳитлар ривоятчилик санъатини ривожлантириш учун муносиб замина яратди.
Шоҳ Аббос-1 асрида Исфаҳон, Қазвин ва Шероз каби Эроннинг шаҳарларида кўп қаҳвахоналар бор эди. Халқнинг турли қатламлари вақтгузаронлик қилиш, дийдор кўриш, дам олиш ва кўп қизиқадиган Шоҳнома шеърларини эшиттиш учун қаҳвахоналарга боришарди. Улар ривоятчилар, айниқса Шоҳнома достонларининг ривоятчиларини жуда ҳурмат-эҳтиром қилишарди. Азиз тингловчилар сўҳбатимизнинг давомини келгуси дастурларимизда давом этамиз. Ҳозир эса қисса ва афсоналар сарзаминига сафар қиламиз Эрон афсоналари китобидан танлаб олинган “Риза миза”,яъни “Миттивой” номли қиссани биргаликда эшиттамиз.
Азизлар, Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги ридиосидан "Эрон афсоналари ва қиссалари " дастурини тинглаяпсиз.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Дастуримиз давом этади.
Бор эканда йўқ экан. Қадим қадим замонларда бир қашшоқ шахс ўз хотини ва уч нафар фарзандлари билан ҳаёт кечирар экан. Уларнинг бу дунёда фақат битта сигири бор экан. Бир куни бу қашшоқ шахс ўз сигирини суйди ва унинг қорнини чиқариб олди. Сигир қорнини тозалаётган вақтда ҳаяжонланиб ишкамбани бир нечита жойидан тешиклаб қуйди. Қориндан фойдаланиш мумкин бўлмайдиганини кўриб, бошига бир фикр келди. Хотинига қараб айтди: Бўлоқнинг олдига бориб, қоринни сувдан тўлдириб олиб келгин! Агар сув билан тўлдира олмасанг бошқа уйга қайтиб келма! Бу нарсадан бехавар қолган бечора аёл бўлоқ томон борди ва қоринни бўлоқнинг сувидан тўлдирмоқчи бўлди. Аммо унинг ичида бир коса сув ҳам қолмасди. Охири чарчаб қолди ва қоринни кўтариб уйига қайтди. Ўз уйига етиб келганида, уйнинг эшиги қулфланганини кўриб қолди. Эшикни тақиллатди ва айтди: Нима учун эшик қулфланган? Эри жавоб берди: Сув олиб келдингми ёки йўқми? Хотини “Қоринни тешиклаб ташлабсан, уни сув билан тўлдириш қийин деб жавоб берди. Эри ҳам эшикни очмади ва айтди: “Бор ишингни қил!” Айтимку қоринни сувдан тўлдирмасанг уйга қайтма! Эри қандай шахс эканлиги ва сўзидан қайтмаслигини билган аёл йўлига қайтиб борди. Аммо ҳаво совуқлашиб, қор ёғаётганини кўрди. Бир оз узоққа бориб қолса уни совуқ урарди. Зудлик билан қоринни ўртасидан икки бўлакка бўлди ва бўлакларни оёқларининг тагига боғлаб йўлга тушди. Кўп йўл ва масофани кезганидан сўнг бир тоғ яқинига етиб келди. У ердан осмонга кичик тор бир тутун чиқаётганини кўрди. Уша тутун чиқаётган томон ҳаракат қилди. Хонадан қолмайдиган бир чиройли ва тоза бир ғорга етиб келди. У ерга етиб келганида атрофда ҳеч кимни топмади. Аммо гўштдан тўла бир қозон қайнаб тўрарди. Совуқ еган аёл ўзини исситиш ва дам олиш учун қозоннинг ёнига бориб ўтирди. Озгина ўзига келганида қошуқни олиб қозондаги шўрвадан озгина ичди.
Аёл бу ғорнинг эгаси ким бўлиши мумкин деб уйлаб қолди. Бу томон у томон қаради. Ғорнинг тагида бир дарича борлигини кўриб қолди. Аёл бир бурчакда яширинди. Қаронғулик туша бошлади. Аёл ҳозир ғорнинг эгаси пайдо бўлиши мумкин деб ўз ўзича уйлади. У ким эканлигини билиш мақсадида яхшироқ жойда яшириниб олди.
Бирданидан туялар, отлар ва қуйларни ҳой ҳой деб ҳайдаб келаётган товушнинг садоси эшитилди. Ҳайвонлар аста-секинлик билан ўз оғилларига кириб кетишди. Аммо ҳайвонларнинг орқасида ҳеч ким йўқ эди. Бирданидан кўрдиким, кичик бир тароқ қаддига туғри келадиган бир митти одам эчкининг шохида ўтириб, ғорга яқинлашиб келмоқда.
Эчки ғор эшигига яқинлашганида кичик миттивой одам эчкининг шохидан пастга тушди ва ҳайвоннинг кичгина пўстакни ерга тушаб, деворга таяниб ўтирди. Бирданидан ўз атрофига назар ташлаб одамизотнинг ҳиди келяпти, одамизотнинг ҳиди келмоқда деб айтди. Аммо миттивой одам қанчаки қидирмасин бирон бир кишини топмади. Лекин ғорда бирон киши борлигини биларди. Кейин жинмисан, одаммисан ким бўмасанг, ўзингни кўрсатгин деб қичқирди. Ўзингни кўрсатгин Сулаймон пайғамбарнинг жонига қасамким, сенга ишим йўқ. Ўзингни кўрсат! Аёл қаронғуликдан чиқди ва айтди: Мен одамизотман. Сенинг уйингга ҳам ишим йўқ. Бу тоғнинг орасида йўлимдан адашиб қолдим. Исиниш учун сенинг уйинга келдим. Миттивой одам аёлга айтди: Сен менинг онам ўрнига сан, мен ҳам сенинг уғлинг ўрнигамен. Менинг ҳеч кимим йўқ. Сиз ана шу ерда қолинг. Мен кундузлари чўпонлик қилиш учун бораман сиз ҳам хонани тозалаб тартибга келтириб овқат пишириб ўтирасиз.
Аёл хурсанд бўлди ва бу таклифни қабул қилди. Миттивой ҳар куни бир қуйни суярди ва гўштини қозонга соларди. Қозон тагига олов қуйиб уйни аёл ихтиёрига топширарди ва ўз моллари билан тоғга чиқиб кетарди. Қуёш ботган пайтда гўшт яхшигина пишиб тайёр бўларди. Ҳар икковлари ўтириб кечки овқатни биргаликда қилишарди. Шу тартибда кунлар ўтиб кетди.
Бир куни аёлнинг эсига уйи, фарзандлари ва рўзғори тушиб қолди. У ўз фарзандларини соғиниб қолган эди. У миттивойга айтди: Менинг уйим ва болаларим бор. Мен уларни соғиниб қолдим. Бориб улардан хавар олишни истайман. Миттивой унинг сўзларини қабул қилди. Аёл гўшт ва овқат олиб йўлга тушди. Кўп йўл кезганидан сўнг ўз уйига етиб келди.
Азизлар қиссамизнинг давомини келгуси дастурламизда биргаликда эшиттамиз.