май 29, 2017 13:05 Asia/Tashkent
  • Қуръоний ҳикматлар

Қуръони карим одамларни ижтимоий муносабатларда хайр-эҳсон қилиш ва чиройли одоб-аҳлоққа даъват этади. Иқтисодий соҳада рибо ва тарозидан уриш каби жузъий ҳолатлардан қайтариш ҳам ислом таълимотида унутилмаган.

Қайд қилиш   жоизким, Қуръони карим  таълимоти  инсон  ҳаётининг   шахсий, ижтимоий, дунёвий ва  ухровий   каби   турли  қирраларини  ўз  ичига  қамраб  олади. Яъни,  Қуръон кишининг ҳаётдаги  шахсий вазифаларини ҳам, ҳамда унинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий  қирраларини ҳам  унутмаган.

  Қуръони   карим   одамларни  ижтимоий   муносабатларда   хайр-эҳсон  қилиш  ва  чиройли  одоб-аҳлоққа даъват  этади. Иқтисодий  соҳада  рибо  ва  тарозидан  уриш каби  жузъий  ҳолатлардан қайтариш  ҳам  ислом  таълимотида   унутилмаган.

Албатта Аллоҳ  ўзлари   бахиллик қиладиган ва  ўзга  одамларни  ҳам   бахилликка   чақирадиган   ҳамда   Аллоҳ фазлу карамидан    берган  неъматларни    яширадиган   мутакаббир ва  мақтанчоқ  бўлган кимсаларни  севмайди. Биз бундай  кофирлар  учун   хор қилгувчи  азобни   тайёрлаб қўйганмиз".

 Динимизнинг  асосий  китоби –Қуръони каримнинг  асосий  мақсади  дунё ва  охиратда  одамларнинг   бахт-саодатли  ҳаётини  таъминлашдан  иборат.Шу  сабабли  унда   дунёвий   ишлар, ижтимой ва  шахсий  муносабатлар  ҳақида  умумий  дастурлар  мавжуд.  Аниқроқ   қилиб   айтадиган  бўлсак,  Қуръон  инсоннинг саодатга  эришиш   йўлларини  муҳайё  этадиган, ёҳуд  аксинча   унинг  бахтли  ҳаётига   тўсиқлик   қиладиган   масалаларни  баён  айлаган.

Қуръон  таълимотининг  бошқа бир   қисмида   инсоннинг   ҳақиқий  бахт-саодати, ҳамда  унинг  камолотга  эришиш   зиналарини   таъминлайдиган   қонуниятлар    баён  этилади.

Шундай қилиб, Қуръони карим умумий 3 қисмдан  иборат:

1, Ақида, тавҳид, нубувват,охират кунига ишонч ва   эътиқоднинг   бошқа қисмлари .

2, Эзгу  аҳлоқ.

3, Умумий  тарзда Қуръонда   баён   этилган   шарҳ ва  тафсир  Расулуллоҳ (с)га   ҳавола  этилган   шаърий  аҳком ва   қонуниятлар.  

     Қайд қилиш   жоизким, Қуръони карим  таълимоти  инсон  ҳаётининг   шахсий, ижтимоий, дунёвий ва  ухровий   каби   турли  қирраларини  ўз  ичига  қамраб  олади. Яъни,  Қуръон кишининг ҳаётдаги  шахсий вазифаларини ҳам, ҳамда унинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий  қирраларини ҳам  унутмаган. 

Шунингдек  бу Самовий  Китоб   инсоннинг   турли  жабҳалардаги  ҳуқуқ  ва  масъулиятларини  ҳам   ўз   ичига олган. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръоний ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                                                                                                                                                                                                     Қуръони карим   тижоратни   кишининг  ижтимоий   фаолияти  деб билади, гарчи  инсон   фарзанди   ўз  табиатига кўра  фойда кўришни  ўйласа-да,   аммо   Қуръон  таълимоти  бўйича,   иқтисодий фаолият соғлом ва  шариат  доирасида   бўлиши керак.

 "Нисо" муборак   сурасининг   29 -ояти каримасида  буюрилади:

 Эй мўминлар,  молларингизни ўрталарингизда  ноҳақ (яъни ўғрилик, қароқчилик, судхўрлик, порахўрлик, қимор  каби) йўллар  билан   емангиз! Балки  ўзаро   ризолик  билан  бўлган  савдо-сотиқ орқали   мол-дунё касб  қилингиз. Ҳамда   бир-бирларингизни  ўлдирмангиз!Албатта Аллоҳ  сизларга  меҳрибон  бўлган  зотдир".

Одатан Қуръон чуқур таълимот ва матлабларини тамсил, ташбиҳ ва истиора қолибида баён этади ва гоҳида ундан ҳам чуқурроқ  қолибда руҳий ҳолатини тахайюл ва тасвирлашга киради. Бу адабий  услуб даъват этишнинг энг муҳим ва таъсирчан омилларидан ҳисобланади. Қуръоний ҳар бир тамсиллар назарга олинган масалаларнинг вазъияти ва ҳолатини маҳорат билан тасвир этиб, инсониятнинг яхши ва ямон ҳаётларини қазоват этиш учун мухотаб, яъни тингловчининг олдига қарор беради. Бундай манзараларни тасвир этиш учун шундай маҳорат сарфланганки, уни Қуръон муъжизалари далилларидане бири деб билиш ҳам мумкиндир.

 

Ёрлиқ