июн 01, 2017 12:25 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Интернетнинг кишилар шахсий ва ижтимоий ҳаётларига кириб келиши билан жамиятнинг турли қатламлари айрим ёш хусусиятлари билан ӯзларининг шахсий ва ижтимоий ҳаётларини энг янги технологиялар билан уйғунлаштириб, яшаш тарзини ӯзгартирганлар. Ижтимоий тармоқларнинг кун сайин кенгайиб бориши, интернетга қӯл телефони воситасида осонгина боғланиш имконияти каби шароитлар натижасида авж олган интернетга қарамлик хасталиги ёшлар ва ӯсмирлар жонининг офатига айланган.

Эътибор беринг, азизлар, олимларнинг фикрича табиий ҳолда интернетдан фойдаланиш мезони ҳафтасига 19 соатдан ошмаслиги керак. Зеро, ҳафтасига 19 соатдан кӯпроқ интернетдан фойдаланган киши интернетга қарамлик, ёхуд қӯпол қилиб айтганимизда интернет гиёҳвандига айлангандир.

Ӯтказилган тадқиқотлар натижасида руҳшунос олимлар шундай хулосага келишган: ҳар куни ӯз вақтининг 2-3 соатини интернетда ӯтказадиган киши оддий фойдаланувчи ҳисобланади. Кунига 5-8 соат интернетда ӯтирадиган киши  эса руҳий жиҳатдан даволаниши лозим, яъни у интернет гиёҳванди хасталигига учрагандир.

Интернетга қарамлик хасталиги фикрлаш ва сӯзлашдаги тартибсизлик, пала-партишлик ва васвосга берилишдир. Интернетдан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланувчи кишида доимий ҳорғинлик, ҳафсаласизлик ва ёлғизликка мойиллик ҳолатларнинг вужудга келиши унинг интернетга қарамлик хасталигига гирифтор бӯлганлигини билдиради.Кейинги бир неча йил давомида бундай кишилар гиёҳванд деб аталадиган ва улар  махсус услубда даволанадиган бӯлишди.

Хххххххххххххх

Бугунги кунда аҳли башарнинг эҳтиёжларини қондиришда интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ӯта муҳим мавқега эга эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Аммо ундан тӯғри фойдалана олиш келтирган фойдасидан кӯра ҳам муҳимроқдир. Эрон руҳшунос шифокорлар жамиятининг раиси доктор Аҳмад Жалилийнинг фикрича, бугунги дунёда инсонлар руҳиясидаги мувозанатсизликнинг асосий сабабларидан бири бу интернет ва ижтимоий фазолардан меъёридан кӯп фойдаланишдир. Аҳли башарнинг бошқа ихтироларидан фойдаланишда талаб қилинганидек интернетдан фойдаланишда ҳам махсус билим ва малака, белгиланган қоида-қонунларга риоя қилиш талаб қилинади. 

Муносабат ва муомаланинг янги технологияларидан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланиш натижасида киши осойишта ухлай олмайди, унинг руҳиясида доимий равишда стресс ҳолати кузатилади. Зеро интернет гаёҳвандлиги хасталигига учраган киши кундалик ишларини вақтида бажаролмайди, шу сабабли у ишларини тезроқ бажариш ва одамлар билан муносабат қилиш жараёнида муаммоларга дуч келади.

Ххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Хххххххххххххххххх

Бугунги кунда кӯпгина ёшлар ӯз ҳаётларини интернетсиз тасаввур қилишолмайди. Интернет ва ижтимоий тармоқлар уларнинг яшаш тарзида ҳаётий бир эҳтиёжга айланган. Интернетга уланиш ва ундан фойдаланишнинг осонлиги сабабли энди киши ӯз яқинларини узоқ йӯл босиб бориб кӯриб келиши шарт эмас. Бир неча дақиқада улар билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳволларидан огоҳ бӯлиш мумкин. Бу нарса эса қавм-қариндошлар, умуман олганда инсоният жамиятидаги меҳр-муҳаббат ҳисларини орадан кӯтармоқда.

Интернет ва ижтимоий тармоқлар бугунги кунда мавжуд маданиятлар ва муомала усулига ҳам ӯз таъсирини ӯтказган. Виртуал фазода тарқалаётган айрим материаллар ҳатто жамиятдаги муомала маданиятига ҳам зид бӯлиши мумкин. Шу сабабли шаҳарда яшаш турмуш тарзининг  тез суръатларда ривожланиши, ижтимоий муносабатларнинг ӯта чигаллашуви, балалрнинг виртуал фазога хавф-хатарсиз кириб боришларини таъминлаш учун ота-оналар кӯраётган чора-тадбирлар каби омиллар болаларнинг интернетдан фойдаланишлари масаласида ота-оналар қандай мавқеъ тутишлари лозим деган саволни вужудга келтиради. Маълумки, болаларни виртуал фазодан мутлақо узоқлаштиришнинг иложи йӯқ. Шундай экан оила аҳли боланинг интернетдан зарарсиз фойдаланиши заминаларини ҳозирлаш муаммоси ҳақида бош қотиришлари лозим.

Ота-оналарнинг доимий эслатмалари билан бирга ӯрта ва олий ӯқув юртларида ҳам болаларга виртуал фазодан фойдаланиш одоблари ӯргата борилиши керак. Зеро ӯтиш даврида ёшлар  ҳақиқий дӯстлардан тополмаган меҳр-муҳаббатини витруал фазодан қидириши ва бу жараёнда ӯнглаб бӯлмас муаммоларга гирифтор бӯлишлари мумкин.

 

Ёрлиқ