Ибодатнинг ўттиз жилоси
Рамазон муборак ойининг еттинчи кунида дастуримизни бир саволдан бошлаймиз ва бу ҳам бўлса рўза тутиш бир тижамкорлик ҳисобланадими деган саволдир. Агар бундай бўлса диний бўлмаган бошқа тижамкорликлардан унинг фарқи нимада?
Рамазон муборак ойининг еттинчи кунида дастуримизни бир саволдан бошлаймиз ва бу ҳам бўлса рўза тутиш бир тижамкорлик ҳисобланадими деган саволдир. Агар бундай бўлса диний бўлмаган бошқа тижамкорликлардан унинг фарқи нимада?
Бу саволга жавоб беришдан олдин ибтидо тижамкорлик таърифлари ҳақида фикр билдирсак. Тижамкорлик машаққат ва ранжу-азобга сабр-тоқат қилмоқ ҳамда жисмоний ва руҳий қудратга эришиш учун ўзига чеклов қуйиш ҳамда нафсни тарбиялаш ва уни поклашдан иборатдир. Тижамкорлик гоҳида диний таълимотлардан узоқда вужудга келади. Яъни айрим инсонлар мумкин бўлган ҳар бир йўлдан фойдаланиб, руҳий нуқтаи назаридан куч-қудрат ва маҳоратга эга бўлишлари учун ўз жисмларини оғирликка юзмаюз этишади. Айрим инсонлар ҳам диний таълимотлар қолибида ва шариат миъерлари асосида тижамкорлик дастурларини ижро этиш билан шуғулланишади. Диний тижамкорликда ҳеч қачон шахс шариат доирасидан чиқмайди. Шунинг учун шариат дастурларидан ташқарида бўлган ҳар бир куч-қудратни қабул қилмайди. Рамазон муборак ойида рўза тутиш ҳам аниқ бир замон ва аҳком доирасида ҳамда инсонлар учун дин белгилаган дастурлар асосидаги тижамкорлик ҳисобланади. Дин ҳавзасида аҳкомнинг фалсафаси инсон Худонинг бандалиги мартабасига ва иллоҳий яқинлик мақомига эришишидан иборатдир. Демак, шаръий ва шаръий бўлмаган тижамкорликнинг натижаси ва таъсири бирбиридан биткул фарқ қилади. Шаръий бўлмаган тижамкорликларда жисмоний ва руҳий қудратга эришиш якуний ва асосий мақсад ҳисобланади. Аммо шариат аниқлаб берган тижамкорлик қудратга эга бўлиш эмас, балки ундан мақсад нафсни ёмонликдан асраш ва камолот йўлида қарор олишдан иборатдир. Агарчи инсон бу тижамкорлик сояси остида жисмоний ва руҳий қудратларга ҳам эришиши мумкин.
Бу икки тижамкорлик ўртасидаги фарқ натижани ишга солишдан иборатдир. Бир мўмин мусалмон бўлган инсон иллоҳий аҳкомларга амал қилиш қолибида камолотга эришади ва ҳеч қачон ундан суистеъмол қилмайди ва уни нотуғри йўлда фойдаланмайди. Аммо зоҳид бир шахс тижамкорлик таъсирида қудратга эришиши ва уни нотуғри йўлда фойдаланишининг эҳтимоли ҳам бор. Диний бўлмаган тижамкорлик инсонни узоқ муддатда жамиятдан узоқлашиши ва ўзлатни ихтиёр қилишига мажбур этади. Ҳолбуки ислом дини таълимотларида ёлғизликда яшаш нафақат тавсия этилмайди, балки ҳаёт ва жамият арсасида инсоннинг ҳузур топишини ахлоқий ва руҳий камолотга эришиш учун бир арса ёки саҳна деб билади.
Шу сабабдан ислом тарихига эътибор қаратсак, гувоҳ бўламизким, айрим қаҳрамонлар ҳатто уруш майдонларида ҳам рўза тутишарди. Албатта ҳозирги асрда ҳам ахлоқий ва руҳий камолотнинг намуналарини мушоҳада этишимиз мумкин. Ривоят қилишадиким, “Мута” ғазотида Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг акаси Жаъфар бин Аби Толиб шаҳодат топишидан бир неча дақиқа олдин жароҳат олгани сабабли ерга қулаб тушган эди. Уни ярадорлар хаймасига олиб келганларида кўзи ёпилган эди. Унинг чанқоқ қолгани маълум эди. Унга сув олиб келишди. Қийинчилик билан кўзларини очди. Ундан “ Сув хойлайсизми?”- деб сўрадилар. У жавоб берди: “Сувни мағрибгача эҳтиёт қилинг!” Агар тирик қолсам бу сувни ичаман ва агар тирик қолмасам чанқоқ ҳолим билан Парвардигорнинг даргоҳига бораман. Мен рўзадорман ва рўзамни очиш ва ифтор қилишни хоҳламайман.”
Қуръони карим Ол-Имрон сурасининг 14-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор. («Шаҳват» сўзи урфда жинсий маънода ишлатиб келинади. Аслида эса, шаҳват «иштаҳа» сўзидан олинган бўлиб, кўнгил тусаши, хоҳлашига айтилади. Ушбу ояти каримада одамларнинг кўнглига муҳаббати зийнатланган, иштаҳалари доим тортиб турадиган нарсалар ҳақида сўз кетмоқда.)”
Парвардигор дунёда инсонни яратди ва унинг қонуний мувафаққиятлари ва ҳаётини давом эттириш учун унинг ихтиёрига қуйди. Инсон ўз наслининг боқий қолиши учун турмуш уртоғи ва фарзандларга эҳтиёж сезади. Ҳаётнинг фаровонлигини таъминлаш учун пул ва бойликка ҳам эҳтиж сезади. Ўзининг кийим кечаклари ва озиқ-овқатларини таъминлаш учун турли ўсимликлар ва ҳайвонларга эҳтиёж сезади. Ва Аллоҳ таоло ҳам буларнинг ҳаммасини инсон учун берган. Аммо шунга эътибор қаратиш лозимким, бу ишларнинг ҳаммаси зудлик билан ўтадиган ва фоний нарсалар ҳисобланади ҳамда уларнинг умри инсоннинг ушбу дунёдаги умри билан тенгдир. Шунинг учун кимки Худога ва қиёмат кунига иймон келтирса, дунёвий ишлар ва дунё унинг назарида жилваланиши ҳамда фиреб ва ғурур моясига айланиши мумкин эмас. Чунки қиёмат кунида бу нарсаларнинг ҳеч қайси бири қадр-қиматга эга бўлмайди. Бу оятда нозик бир нуқта баён этилган ва Парвардигор дунёни таърифлашда бу нарсага нисбатан меҳр-муҳаббат ва қизиқиш зоҳир этишни ҳаёти дунёнинг зийнати унвонида таништиради. Чунончи, Каҳф муборак сурасининг 46 ояти каримасида “Мол-мулк, бола-чақа шу ҳаёти дунё зийнатидир. Парвардигорингиз наздида эса (абадий) қолгувчи яхши амаллар савоблироқдир ва орзулироқдир (орзу қилишга арзирлироқдир)”, деб марҳамат қилади.” Ва дунёнинг бундай зийнат олиши халқни имтиҳон қилишдан иборатдир. Бу дунёда яхшилик ва ёмонлик ҳамда саодат ва бахтсизлик бирга бўлади. Инсон бу икки нарсадан бирини танлаш ихтиёрига эгадир. Демак, ҳар кимнинг бахтли бўлиши унинг қулидадир ва ҳар ким ўз ихтиёри билан бахтсиз бўлади. Аёллар, фарзанд ҳамда кумуш ва олтиндан ясалган бойликларга меҳр-муҳаббат қуйиш, экинзор ва ҳайвонларнинг ҳаммаси дунёнинг вақтинчалик бойликлари ҳисобланади. Аммо шайтон инсонларнинг бу вақтинчалик нарсалар билан шуғулланиб қолишлари ва Худодан ғафлатда қолишлари учун зийнат берди. Аммо мўмин мусалмонлар ўз эҳтиёжларига қараб яшаш учун бу нарсалардан баҳраманд бўлишади ва абадий қоладиган охират учун бу оламни бир муқаддима деб билишади.