июн 07, 2017 12:56 Asia/Tashkent

Бугун Рамазон муборак ойининг 12 -чи куни ҳижратнинг биринчи йилида Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам томонидан муҳожирлар ва ансорлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш куни билан туғри келади.

Бугун Рамазон муборак ойининг 12 -чи куни ҳижратнинг биринчи йилида Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам томонидан муҳожирлар ва ансорлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш куни билан туғри келади. Мусалмонлардан бу икки гуруҳ ирқ, иш ва таълим-тарбия олиш муҳити нуқтаи назаридан фарқ қилганлари боис уларнинг зеҳни ва фикрларида ҳали ўтмишдаги тафаккур ва маданиятнинг таъсири боқий қолган бўлиши мумкин ҳамда тафриқа ва ихтилофлар учун замина яратиши мумкин деган  хавотирланиш бор эди. Шу сабабдан Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам бу муҳим ишни ҳал этиш қарорига келдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам муҳожирлар, яъни Макка аҳолиси ва ансорлар, яъни Мадина халқи ўртасида бародарлик ва дўстлик алоқаларини ўрнатганларида Али Бин Аби Толиб алайҳиссаломни ўз биродари деб эълон қилдилар. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам мусалмонлар ўртасида биродарлик ва дўстлик алоқаларини барқарор этдилар. Чунки исломий жамият ва ҳукуматни ташкил этиш учун синфий ва қавмий фарқларга эга бўлган шахслар ўртасида биродарлик ва дўстлик алоқаларини ўрнатишга эҳтиёж бор эди. Табиийким, пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўз мақсадларига эришишлари учун ҳамкорлик қилиш ва бирга бўлишлари учун ҳаммадан олдин мусалмонларнинг ўзлари ўзаро бирбирлари билан ҳамжиҳат ва биродар бўлишлари лозим эди. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам биродарлик ва дўстлик алоқаларини ўрнатишдан муҳожирларга иқтисодий кўмак бериш учун манфаат изладилар. Чунки ҳар бир ансор янги биродари баробарида вазифадор эканлигини сезарди ва уни ўзининг мол-мулки ва жонига шерик деб биларди. Бундан олдин халқ жоҳилият даврида бирбирларини ҳимоят этиш ва муҳофазат этиш учун қавм-қариндошлик ва қабилавий манфаатлар асосида қабилавий дўстлик алоқаларини ўрнатар эдилар. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам мусалмонлар орасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш билан уларнинг ўртасидаги алоқанинг даражасини биткул ўзгартириб юбордилар ва қабилавий алоқалар ўрнини афзалроқ ва яхшироқ алоқа олди.

Азиз тингловчилар Рамазон муборак ойининг баракоти ва файзи ислом дунёси бўйлаб мусалмонларнинг ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликларининг нишонасидир. Ҳар бир мамлакат ва ҳар бир ирқдан бўлган мусалмонлар бу азиз ойни кенг эҳтиром ва ҳурмат билан истиқбол этишади. Рамазон муборак ойида рўза тутиш анъанаси иброҳимий Ҳажж маносикларини бажо келдиришдек, турли мазҳаб ва фирқалардан бўлган мусалмонлар орасида ваҳдатни вужудга келтирадиган ва муштарак расм-русум ҳисобланади. Ҳамда барча мусалмонлар “ислом уммати” номи билан бир дастурхон атрофида жам бўлишади. Рамазон муборак ойида рўза тутиш ва бошқа исломий вазифалар қонунлари ва аҳкомлари бир хил бўлиши сабабли мусалмонлар ўртасидаги географик чегаралар учун фосила ижод этмайди. Рамазон муборак ойи қалбларнинг бирбирига яқинлашиши ва мусалмон умматини бирлаштириш ойидир ва ҳар бир мусалмон ўзини ягона жамиятнинг аъзоси деб билади ва дунёнинг энг узоқ бурчакларида рўза тутган бошқа мусалмонлар ўзаро бирлик ва ваҳдатни ҳисс этишади.

Қуръони карим Аъроф сураси 201 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Тақво қилган зотларга қачон шайтон томонидан бирон мусибат (васваса) етгудек бўлса, (Аллоҳни) эслайдилар, бас, шунда яна (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб қолурлар”

Бу оят шайтон васвасаси билан юзмаюз бўлган пайтларида Худони зикр этиш ва эслаш билан уни ўзларидан ўзоқлаштирадиган тақволи шахслар ҳақида келтирилган. Аслида, «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат. Тақво қуръоний истилоҳда ғафлатда қолишга қарамақаршидир. Гунаҳкор инсон кўп гуноҳ содир этгани туфайли ўз қалбида шайтоний васвасаларнинг кириши ёки чиқишини сезмайди. Ҳолбуки тақводор инсон содир этган энг кичик гуноҳини зудлик билан тушуниб етади ва бу гуноҳни бартараф этиш учун ҳаракат қилади.  Шайтон томонидан васваса етгани ёки йўлдан ўргани биланоқ у Парвардигорнинг ёдига тушади. Чунки кечириш фақат Аллоҳ таолонинг қулидадир. Шунинг учун шайтондан узоқлашиб, Худога паноҳ келтиради.