Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 21-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 16-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн ойининг 11- кунидир.
Бундан 711 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 727-йил рамазон ойининг ӯн олтинчи куни мусулмон оламининг машҳур фақиҳ ва муҳаддис олими Ибн Замлаконий оламдан ӯтди.
Улкан истеъдод соҳиби бӯлган Ибн Замлаконий диний илмларни ӯрганиб, 18 ёшида фатво бериш ижозатини олди. У қозилик масъулияти билан бирга Димишқ шаҳрининг мадрасаларида мударрислик иши билан ҳам шуғулланди.
Олимнинг энг машҳур асари " Бурҳонул кошиф ъан эъжозул Қуръон" китобидир.
Ххххххххххххххххх
Бундан 445 йил бурун, 1572 йилнинг 11 июн куни инглиз драматург ва актёри Бен Жонсон дунёга келди. У ӯқиш харажатларини қоплаш учун ёшлигидан ӯгай отаси билан қурилиш ишларида ишлашга мажбур бӯлди. Барибир, ӯқишни олий ӯқув юртларида давом эттиролмади. 29 ёшида Англия армиясига ёлланма аскар бӯлиб кирди. Аммо армиядаги вазият ҳам уни қониқтирмади ва ҳарбий хизматни тарк этди.
Турли саҳналар намойиш этадиган гуруҳ билан танишиш Бен Жонсоннинг ҳаётини батамом ӯзгартириб юборди. У аввалига роллар бажарди, сӯнгра драма ёзиш иши билан шуғулланди.
Бен Жонсон машҳур драматург Шекспир билан бир замонда яшаб, у билан ҳамкорлик қиларди. Ҳатто Жонсоннинг бир неча драмаларида Шекспир актёр сифатида рол ӯйнаган.
Жонсоннинг саҳна асарларида ашрофзодалар ва калисо қаттиқ танқид остига олинган эди. Шу сабабли у замона ҳокимларининг ғазабига учради.
Машҳур инглиз драматургининг энг яхши асарлари "Тулки" ва "Алхимик" драмаларидир.
ххххххххххххххххх
1855 йилнинг 11 июн куни, яъни бундан 162 йил илгари немис олимлари Кирхгоф ва Бунзенлар томонидан қуёш нурларининг таркиби аниқланди.
Ёмғирли ҳавода қуёш нурларининг камалак ҳосил қилиши қадим замонлардан буён одамизодни ҳайратлантириб келарди.
Камалакнинг пайдо бӯлиши ҳақида Аристотелнинг назарияси энг қадимий назария бӯлиб, кейинчалик мусулмон олимлари Ибн Сино, Ибн Хайшам ва Қутбиддин Шерозийлар уни мукаммаллаштиришган.
Немис олимлари Кирхгоф ва Бунзенлар эса уни илмий тажрибада синаб кӯришди.