Ибодатнинг ўттиз жилоси
Рамазон муборак ойининг 15-чи куни ислом дини пайғамбари саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навералари Имом Ҳасан Мужтабо алайҳисалонинг валодат топган куни билан туғри келади. Бу муносибат билан барча мусалмонларни муборакбод этамиз!
Ҳаётнинг файзли ва қад-қиматга эга бўлган фурсатлари одатда жуда тез суратда ўтиб кетади. Бугун Рамазон муборак ойнинг яримига етиб келдик. Бу қиматли лаҳзаларда парвардигор ҳаммамизни ўз мағфирати ва раҳматига қарор бериши ва биз ҳам кечаю-кундуз ушбу лаҳзалардан унумли фойдаланишимизга умид қиламиз. Рамазон муборак ойининг 15-чи куни ислом дини пайғамбари саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навералари Имом Ҳасан Мужтабо алайҳисалонинг валодат топган куни билан туғри келади. Бу муносибат билан барча мусалмонларни муборакбод этамиз!
Имом Ҳасан Мужтабо алайҳиссалом поклик ва самимийликдан тўла муҳитда Али алайҳиссалом ва Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳо каби ота-она бағрида туғилиб камол топди. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳам ҳамиша Имом Ҳасан айлайҳиссаломни самовий таълимотлар билан ошно этдилар ва ул ҳазратнинг малакутий шахсияти уша кунлардан шаклланиши бошланди. Имом Ҳасан алайҳиссалом ўзининг болалик чоғидан бошлаб чиройли гапирарди ва кўп шеър ёдларди. Амид Бин Исҳоқ ул ҳазратнинг наттоқлик ҳунарига эга экани ҳақида шундай марҳамат қилади: “ Ҳасан ягона шахс эдиким, у гапирганида ўз сўзини давом этишини орзу қилардим. Мен ҳеч кимга нисбатан бундай ҳисс-туйғуга эга эмасдим. Ва ҳеч қачон ундан ёмон сўз эшитганим йўқ”.
Имом Ҳасан алайҳиссалом Қуръонни қироат қилишда ажойиб товуш соҳиби эди. Ул ҳазрат Худонинг каломи ҳамиша ҳукмрон бўлган бир оилада таълим-тарбия олган эди ва бу оилада ул ҳазратнинг оила аъзолари Қуръон ва унинг оятларига қараб амал қилишарди. Ул ҳазрат кечалари Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг орифона замзамаларини эшитарди ва ўз отасидан эса жасорат, мардлик ва ўз ҳаққ-ҳуқуқини муҳофазат этишни ўрганди. Мазкур таълимотлар отаси ва имомат қилиш давридан кейинги кунлар учун ул ҳазратни тайёрлади. Имом Ҳасан алайҳиссалом баракотли ҳаётларининг энг оғир кунларидан бири бу Муовия билан тинчлик шартномасини тузгандан кейинги давр эди. Ул ҳазрат бу йилларни тавсиф этиб бўлмайдиган сабр-тоқат билан ўтказди.
Айтиш мумкинким, сабр-тоқат қилиш хусусиятига эга бўлишдан сўнг ул ҳазратнинг энг муҳим хусусиятларидан бошқа бири кечиримли бўлиш ва бошқаларни қулаб-қувватлашдан иборат эди. Ул ҳазрат турли баҳоналар билан ҳаммани ўз кароматидан баҳраманд этарди ва шу даражада хайру-эҳсон қилардиким, эҳтиёж сезадиган шахснинг ҳеч қандай эҳтиёжлари қолмасди. Имом Ҳасан алайҳиссалом мўҳтож қолган ва мискин шахслар билан бирга ўтириб овқатланарди ва ҳеч қандай такаббурлик қилмасдан ерда ўтирарди. Доим бошқаларнинг манфаатини ўз манфаатидан олдин қуярди ва халқ билан ҳурмат-эҳтиром юзасидан муносибат қиларди. Имом Ҳасан алайҳиссаломнинг Рамазон муборак ойида эслатиб ўтадиган муҳим нуқта бу Рамазон муборак ойининг маънавий ва руҳий файз-баракотидан баҳраманд бўлишдан иборат. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ таоло Рамазон ойини ўз бандаларига мусобақа қилиш учун қарор берди. Бас, айрим шахслар бу ойда иллоҳий хушнудлик ва саодатга эришиш мақсадида тоат-ибодат қилиш учун бирбирларидан қувиб ўтишга ҳаракат қилишади ва бошқа бир гуруҳи эса эътиборсизлик ва масъулиятсизлик юзасидан катта зарар кўришади.” Имом Ҳасан Мужтабо алайҳиссалом бу ҳадисда кечаю кундуз ва фурсатларидан унумли фойдаланишимиз ва маънавиятни касб этишимиз ва иллоҳий мағфират ва раҳматга эга бўлишимиз учун рамазон муборак ойни мусобақа ўтказиш майдонига ташбеҳ берган.
Азиз тингловчилар, Қуръони карим Юсуф муборак сурасининг 108-чи ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Сен: «Бу – менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб – ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт.
Яъни эй Пайғамбарим, сен халойиққа шундай деб айт:
«Бу – менинг йўлимдир».
Бу Ислом – менинг йўлимдир. Ягона тўғри йўлдир. Унда қинғирлик йўқдир. Унда шак-шубҳа ҳам йўқдир.
«Мен Аллоҳга билиб – ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам».
Яъни биз йўлимизнинг тўғри эканини аниқ билиб, ишониб туриб чақирамиз. Бизга Аллоҳ таоло ҳидоят ва нур бергандир. Биз бу йўлдан ишонч ва билим ила юрамиз, унга бошқаларни ҳам чақирамиз.
«Аллоҳ покдир».
Биз доимо Аллоҳ таолони поклаб ёд этамиз, уни турли камчилик ва нуқсонлардан пок деб эътиқод қиламиз.
«Ва мен мушриклардан эмасман».
Яъни менда ширкнинг ҳеч бир кўриниши йўқдир. Бу ҳақиқатни ҳамма билиб қўйсин, таниб қўйсин.
Кейинги оятда хитоб яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қаратилади ва Пайғамбарлик, Аллоҳнинг ер юзидаги оят-белгилари ҳамда улардан ибрат олиш ҳақида сўз кетади:”