Ҳаётий муаммолар калиди
Дам олиш ва ҳордиқ чиқариш инсоннинг руҳий эҳтиёжларидан бӯлиб, ҳаётда муҳим рол ӯйнайди. Ҳар ким ӯз ёши ва шароитига яраша кундалик ҳаётига янги ҳис-туйғулар ва хурсандчилик қӯшгиси келади. Бу орада муҳим бӯлган мавзу, бу оила аъзоларининг дам олиш ва ҳордиқ чиқаришлари учун чора-тадбирлар кӯришларидир
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам дам олиш ва ҳордиқ чиқариш ҳақида суҳбатлашамиз.
Дам олиш ва ҳордиқ чиқариш инсоннинг руҳий эҳтиёжларидан бӯлиб, ҳаётда муҳим рол ӯйнайди. Ҳар ким ӯз ёши ва шароитига яраша кундалик ҳаётига янги ҳис-туйғулар ва хурсандчилик қӯшгиси келади. Бу орада муҳим бӯлган мавзу, бу оила аъзоларининг дам олиш ва ҳордиқ чиқаришлари учун чора-тадбирлар кӯришларидир.
Табиатга чиқиш, боғларда ё ӯрмонларда айланиш, дарё бӯйида пиёда қадам ташлаб юриш неча кунлид иш кунларидан сӯнг айни мудао бӯлиб, киши руҳий саломаӣлигини сақлашда ҳам катта таъсири бор.
Оила аъзолари дам олиш кунларида рӯзғор ташвишидан узилиб, бир-бирлари билан бирон жойга чиқиб, яхши дам олишлари ва ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Шу билан бирга улар орасидаги муносабатлар янада уйғунлашиб, меҳр-самимиятлари ҳам бир-бирига нисбатан ошади.
Оила аъзолари қисқа муддатли сафарларни режалаштириб, шу билан бирга камроқ пул сарфлай ҳам олишади. Масалан, улар табиатга чиқиб овқатланишлари, ӯзлари билан ӯйинларини ҳам олиб бориб, очиқ ҳавода турли ӯйинлар ташкил қилишлари мумкин.
Эр-хотин бир-бирлари билан ҳазиллашиб, ӯйин-кулги қилишлари ҳам болалар руҳиятига ижобий таъсир етказиб, уларнинг ота-оналари ҳақидаги фикрларини яхшилик томон йӯналтиради. Ҳар кун такрорланадиган турмуш оиладаги муҳитни оғирлаштиради. Дам олиш кунларида оила аъзолари муқаддас маконларни зиёрат қилиш мақсадида сафарга чиқишлари мумкин. Одатда ёш фуқаролар саёҳат қилиш учун кӯпроқ таважжуҳ қилиб, муносиб фурсатда албатта бирор жойга саёҳат қилиш учун тайёр бӯлишади. Саёҳат харажатларидан қӯрқманг! Дуруст режалаштирган сафарда сиз ва оила аъзоларингиз, махсусан болалар хурсндчилик билан вақт ӯтказасиз.
Саёҳатга чиқиш кишига дам олиб, турли руҳий изтироблардан четланишга имкон беради. Саёҳатга чиқиш кишидан чарчовни чиқариб, унинг ҳаётига қувонч ва хилмахиллик бағишайди. Саёҳат қилиш кишига қисқа муддатга бӯлса ҳам кундалик ҳаётидан узилишига кӯмаг этади .Одатда, вақтни икки гуруҳга – иш вақти ва ишдан ташқари вақтга бўлиш мумкин. Ишдан ташқари вақтни ҳам – зарурий ва бўш вақтга бўлиш мумкин. Биз асосий эътиборимизни қаратмоқчи бўлган бўш вақт – шахснинг хизмат, оилавий ва ижтимоий вазифаларини адо этиб бўлгач ўз ихтиёри билан амалга оширадиган турли хилдаги фаолиятлари йиғиндисидир, яъни бу ихтиёрий танланган ва қизиқарли бўлган вақт туридир./////// Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Бўш вақт миқдорига кўра дам олиш вақти қуйидаги кўринишларга, яъни кундалик дам олиш, ҳафталик дам олиш кунлари ва йиллик дам олишга бўлинади.
Кундалик дам олиш – бир кун давомида, яъни иш вақти тугаганидан бошлаб то ухлашгача бўлган бўш вақтда қилинадиган фаолиятларни қамраб олади. Кундалик дам олиш фаолиятлари ичида кенг тарқалганлари тоза ҳавода сайр қилиш, радио ва телевидение дастурларини эшитиш ва томоша қилиш, китоб мутолаа қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш кабиларини киритиш мумкин.
Одатда хурсандчилик, шодлик ва қувончга бой дам олиш дақиқалари байрам кунлари содир бўлади. Бу вақтга кишилар олдиндан тайёргарлик кўришади, яхши кийимлар кийишади, лаззатли овқатлар тайёрлашади, умуман байрам кунлари яхши дам оладилар.
Дам олиш вақти бўш вақтнинг бир бўлаги бўлиб, у энг аввало, инсон йўқотган куч – ғайратини тиклаш, чарчоғини чиқариш учун хизмат қилади.