Нур томон йӯл-735
735-қисм." Луқмон " муборак сураси 14-16-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Луқмон " муборак сураси 14-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَىٰ وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ ﴿١٤﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир: «Менга ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир». (14)
Ӯтган суҳбатимизда Луқмоннинг фарзандига қилган насиҳатлари ҳақида сӯз юритган эдик. Бу оят ва бундан кейинги ояти каримада (яъни 14-15 оятларда) Парвардигори Карим фарзандларга ота-онанинг қадри ҳақида тушунтириш бериб, ота-онанинг фарзанд диний тарбиясидаги ӯрнини таъкидлайди.
Бу ояти каримада буюрилади: Аллоҳ фарзандни ота-она воситасида яратади ва бола ҳар иккисининг уруғидан яралади. 9 ой ҳомилалик пайти ва 2 йил эмизиш машаққатлари онанинг зиммасидадир. Бу даврда она фарзандни ӯзининг жони ширасидан озиқлантириб, меҳр-муҳаббат ила парвариш қилади.
Онанинг фарзандга ӯз соғлиғи, куч-қувватини дариғ тутмаслигини эслатган Аллоҳ болага ӯз онасига кӯпроқ таважжуҳ қаратишини тавсия қилади. Аллоҳнинг неъматларига шукрона қилиш билан бирга ота-онанинг заҳматларини ҳам унутмаслигимиз, уларнинг ҳурмат-эҳтиромини ӯрнига қӯйишимиз лозим.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ота-онани эҳтиром қилиш инсоний бурчимиздир. Фарзанд ҳатто кофир ота-онасига ҳам эҳтиромсизлик қилмаслиги керак.
- Она фарзанд учун жуда кӯп заҳматлар чекади. Шу сабабли ислом таълимотида онанинг эҳтироми юксакдир.
- Барча ҳолатларда Аллоҳнинг ҳақи ота-она ҳақидан устун туради. Шу сабабли ота-онанинг эҳтиромини ӯрнига қӯйиш мақсадида Аллоҳнинг буйруқларидан ғофил қолмаслик лозим.
Энди «Луқмон" муборак сураси 15-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَإِن جَاهَدَاكَ عَلَىٰ أَن تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا ۖ وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا ۖ وَاتَّبِعْ سَبِيلَ مَنْ أَنَابَ إِلَيَّ ۚ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿١٥﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман. (15)
Олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада фарзандга ота-она билан муносабатда кӯр-кӯрона эргашмасдан, балки фикр-қарашда эркин эканлигини эслатади. Нодуруст ақидага эга бӯлган айрим ота-оналар фарзандларига ӯз ақидаларини мажбурлаб сингдирмоқчи бӯлишади. Аммо Аллоҳ фарзандга ота-она эҳтироми учун нодуруст ақидани қабул қилишга мажбур эмаслиги, ақидада эркин эканлигини эслатади.
Ояти кариманинг давомида буюрилади: ота-она кофир ёхуд мушрик бӯлса ҳам фарзанд улар билан эҳтиром юзасидан муомала қилиши лозим. Ҳар қандай шароитда ҳам фарзанд ота-онадан муносабатларини узишга ҳақли эмас. Балки улар тирик экан, ҳурмат-эҳтиромларини ӯрнига қӯйиш, ишларининг оқибатини Аллоҳга топшириш лозим. Зеро, Аллоҳ барча ишлардан огоҳдир.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ота-она истаги Аллоҳнинг топшириқларига зид келмагунича уларга итоат қилиш керак.
- Ота-боболарнинг расм-русумлари, бошқача қилиб айтганда миллий маданият шариат кӯрсатмаларига зид бӯлмаса, уларга эргашиш лозим. Акс ҳолда бу ӯтганларга кӯр-кӯрона тақлид қилишдан бошқа нарса эмас.
- Ислом нуқтаи назаридан мусулмон киши ғайримусулмоннинг маданияти ва ақидаси нуфузининг таъсирида қолмас экан ғайридинлар билан бир муҳитда яшаши жоиздир.
يَا بُنَيَّ إِنَّهَا إِن تَكُ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ فَتَكُن فِي صَخْرَةٍ أَوْ فِي السَّمَاوَاتِ أَوْ فِي الْأَرْضِ يَأْتِ بِهَا اللَّـهُ ۚ إِنَّ اللَّـهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌ ﴿١٦﴾
Бу оятикаримақуйидагича таржима қилинган:
«Эй ўғилчам, албатта, у(амал) агар ачитқининг бир дона уруғича бўлсаю у бир қоя тош ичида ёки осмонларда ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва ўта хабардор зотдир. (16)
Одатда инсон ӯзининг яхши ва ёмон ишларини сарҳисоб қилганида кичик амалларга эмас, балки катта амалларга эътибор қаратади. Ваҳоланки, кичик амалларнинг такрорланавериши катта амалларга замина ҳозирлайди.
Бу ояти каримада яна Луқмоннинг фарзандига насиҳатига қайтиб, Луқмон тилидан Аллоҳ бандасининг барча амалларидан огоҳ эканлиги таъкидланади. Луқмон айтади: Фарзандим! Амалингнингкичик ё катта, ошкора ё ниҳон эканлиги муҳим эмас. Зеро, энг махфий маконларда бажарилган энг кичик амаллар ҳам Аллоҳнинг илмидан пинҳон эмас. Парвардигор ӯша ушшоққина амалингни ҳам қиёмат маҳкамасида ҳозир айлаб, унга арзирли мукофот ёхуд жазо белгилайди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Фарзандга ҳар бир амалининг қиёмат маҳкамасида муҳокама қилинишини тушунтириш ота-онанинг бурчидир.
- Аллоҳ таъоло инсоннинг катта-кичик, барча амалларидан огоҳдир. Кишининг сарҳисоб куни ва Аллоҳнинг адолатли маҳкамасига иймон келтириши, ислоҳ бӯлиш заминаларини муҳайё этади.
- Инсоннинг амаллари йӯқ бӯлиб кетмайди, балки қиёмат кунигача у билан биргадир.