Ислом дини нуқтаи назаридан болалар ва ўспиринларни таълим-тарбия бериш
Ислом дини нуқтаи назаридан болалар ва ўспиринларни таълим-тарбия бериш
Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда болалар ва ўсмирларнинг дам олиш вақтларини беҳуда интернет ўйинларига сарфлашлари, ҳамда уларнинг салбий таъсирлари ҳақида сўзлашган эдик. Бугунги дастуримизда мобил телефондан тўғри ва нотўғри фойдаланиш ҳақида сўҳбатлашамиз! Диққат эътиборингизни жалб этамиз деган умиддамиз!
Янги асрнинг технологиясидан бири мобил телефон саналади. Бошқа соҳалар каби уяли телефон ҳам кўп ишлатилатадиган восита бўлиб қолган. Мобил телефонини пичоққа ўхшатишадиким агар ундан тўғри фойдалансак инсоннинг ҳаётида кўп ёрдам беради, аммо нотўғри фойдаланиш билан кўп қийинчилик ва муаммоларни вужудга келтиради. Ҳозирги вақтда дунё бўйлаб уяли телефонини сотиш кўп даромадли касбга айланиб қолган.Мобил телефонини ишлаб чиқараётган катта ширкатлар унинг савдо-сотиқининг ривожланиши учун бу воситанинг зарарли томонини ҳисобга олишмайди ва унинг болалар ва усмирларга катта зарар етказиши ҳақида ҳам бирон маълумот беришмайди.
Улар BTS антенналарни ишга солиш учун миллиард долларларини сарфлашади ва кўпроқ фойдаларини қулга киритиш учун сайъ-ҳаракат қилишади. Халқнинг бу зиён ва зарарли томонлари ҳақида маълумотга эга бўлмаслиги улар учун энг фойда келтирадиган манба саналади.
Албатта, мобил телефоннинг ижобий жиҳатлари ҳам бор. Мисол учун ахборот бир воситасини ижро этишига қўшимча ўйинлар ва интернет тармоқларида ўйнаш каби жаззоб ўйинларга эга бўлиш мумкин.
Бугунги кунда болалар ва усмирлар ўртасида янги технологиялар ижтимоий алоқаларнинг муҳим воситаларига айланиб қолган. Айрим тадқиқотчилар телефоннинг усмирлар таълим олишларига таъсири устидан тадқиқот олиб бориб шундай хулосага келишдиким бу восита шахсларнинг таълим олиш жараёнига ижобий ва салбий таъсир етказади.
Айрим мавридларда телефонни мактабларда таълим олиш учун кумак берувчи бир воситага қарор бериб турли саволлар ва тестларни талабаларнинг ихтиёрига қарор беришади. Ҳаттоки айрим синовлар ҳам телефон орқали қабул қилинади. Аммо муҳим ва аҳамиятга эга бўлган масала шундан иборатки усмирлар ўртасида уяли телефоннинг ижобий таъсирига кўра салбий таъсири кўпроқдир.
Ҳозирги кунда кенг тарқалган масала шундан иборатки беҳаёликни тарғиб қилувчи сайтлар, нотўғри расмларни олиб уларни дарс жараёнида бошқалар билан ба ҳам кўриш каби амаллар усмирнинг ахлоқсиз ва ёмон амаллари ота-оналар томонидан назорат қилишнинг имкони қийин бўлганлиги сабабли айрим мактабларда бу воситадан фойдаланиш манъ этилган.
Кузатишлар натижасига кўра, ўсмир ёшидаги болалар, бўш вақтининг асосий қисмини ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда ва уяли телефонлар билан ўтказар экан. Шунингдек уяли телефон орқали Смс ёзиш, уни юбориш ва ўқиш жадаллик билан ёшлар орасида кенг тарқалган. Ва ушбу янги алоқа хизмати китоб ўқиш ва мутолаа қилиш ўринни эгаллаган. Таълим-тарбия муттахассисларининг эътиқодга кўра эмайл ва смс ҳеч вақт муколама қилиш ўринни эга олмаслиги лозим, чунки бунндай алоқалар ҳиссиётларнинг баён этишини бартараф этади.
Доимий равишда уяли телефондан фойдаланиш усмирнинг диққат-эътибор ва таълим фаъолиятларнинг пасайиши каби зарарларни етказади.
Мобил телефоннинг нотўғри ва салбий таъсирлари шунга сабаб бўлдиким айрим мамлакатлар бу замина ҳақида чора-тадбирлар кўришга мажбур бўлишди. Ҳозирги пайтда кўп мамлакатлар мактаблар ва таълим тарбия муассасаларда уяли телефондан фойдаланишни манъ этган. Мобил телефондан нотўғри фойдаланиш оқибатлардан бошқа бири бу блутус орқали усмирларнинг махсус филмлари ва тасвирларни нашр этишдан иборатдир. Бу йўл орқали суистеъмол қиладиган шахслар мухотаблар учун қийинчиликларни ижод этади.
Уяли телефондан доимий равишда фойдаланиш ҳамда усмирларга жисмоний кўп салбий таъсирлар етказади. Уяли телефондан нотўғри фойдаланишнинг салбий таъсирларидан бири бу усмирга мобил телефоннинг электромагнит тўлқинларининг таъсир етказиши саналади. Албатта, уяли телефоннинг электромагнит тўлқинлари барча ёшда бўлган инсонларга таъсир етказади. Аммо муттахассисларнинг эътиқодларига кўра ўяли телефоннинг электромагнит тўлқинлари болалар ва усмирлар учун катта зарар келтиради. Европалик айрим мамлакатларда автобус ва бошқа одамлар кўп бўлган жойлар ва умумий фазоларда мобил телефондан фойдаланиш яхши амал эмас деб билишади. Чунки мобил телефоннинг электромагнит нурлари на фақат фойдаланувчи шахсга зиён етказади, балки бошқа шахсларни ҳам ўз таъсир остига қарор беради.