июн 24, 2017 14:41 Asia/Tashkent

Баракотли дастурхондан ўзлари учун кўпроқ файз-баракани касб этган мусулмонларга таҳсинлар бўлсин!.

Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган “ Ибодатнинг ўттиз жилоси” дастуримизнинг бугунги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Сиз азизлар билан бирга бўлиш бизнинг фахр-ифтихоримиздир.  Ушбу нуроний лаҳзаларда  энг чиройли маънавий тажриба ортирган азизларга Аллоҳнинг қутлуғи бўлсин.  Рамазон  меҳрубонлик ойи иллоҳий чексиз раҳмат ва баракотли  охирги лаҳзаларини ўтказмоқда. Ушбу Рамазон муборак ойи ўз ёйилган дастурхонини йиғиш арафасидадир. Ва ушбу баракотли дастурхондан ўзлари учун кўпроқ файз-баракани касб этган мусулмонларга таҳсинлар бўлсин!.

 Бу нуроний лаҳзаларда энг эзгў маънавий тажрибаларни касб этганларга таҳсинлар бўлсин!

Азиз рўзадорлар, рамазон муборак ойининг   боқий қолган охирги ушбу лаҳзаларида келинг жону дилимизни Аллоҳнинг раҳмат ёмғири остида қарор бериб гуноҳларимиз ва ғафлат зангларини ювиш билан ўзларимизни гўзал маънавий фазилатлар билан безатишга сайъ-ҳаракат қилайлик. Рамазон муборак ойига бағишланган дастуримизнинг 29 сонида тил офати ҳақидаги бир ҳикоятни сизларнинг манзурингизга тақдим этамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Ривоят қилишадиким, қуллардан бири Хожанинг олдида хизмат қиларди. Кунлардан бир куни Хожа унга деди: “Бугун менга бир қўйни сўйиб яхши аъзосидан овқат тайёрлаб  олиб келгин. Хизматгор қўйни сўйиб тил ва юрагидан овқат пишириб хўжа олдига олиб келди.

Хожа деди: “қўйнинг бошқа яхши аъзоси йўқ эдими? Хизматгор жавоб берди: Йўқ. Иккинчи кунда яна Хожа хизматгорни  чақириб деди: “Бир қўйни сўйгинда менга энг ёмон аъзосидан овқат  пишириб олиб кел. Хизматгор қўйни сўйиб яна қуйнинг тил ва юрагини Хожа олдига олиб келди. Хожа деди: Нега қўйнинг энг яхши аъзосини сурасам ҳам ёки энг ёмон аъзосини сўрасам ҳам тил ва юрагини кўтариб келдинг?

Хизматгор жавоб берди: “Тил агар пок бўлса ҳеч нарса ундан яхшироқ  ва агар нопок бўлса ҳеч нарса ундан ёмонроқ эмас. “

 Ҳақиқатан ҳам инсоннинг энг муҳим аъзоси бу тил ҳисобланадиким аксарият гуноҳлар унинг сабаби билан юзага келади. Нафсни тарбия ва поклаш учун биринчидан инсоннинг кичик аъзоси бўлмиш тилни назорат остига олиш зарурдир. Ғийбат, тўҳмат ёлғон ҳамда ҳазил ва чақимчилик каби гуноҳларнинг барчаси тил офатлари жумласидан ҳисобланади. Диний кўрсатмаларда инсон тили ҳақида шундай кўрсатма берилганким, Аллоҳ таолога хуш келиши учун одамнинг сўзлаши яхши ва муносиб бўлиши лозим.   

Аллоҳ таоло ўзининг нуроний китоби Қуръони карим  Бақара сурасининг 83 ояти каримасида бу ҳақда шундай марҳамат қилади: “Бани Исорилдан Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга яхшилик қиласиз, одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закот беринг, деб аҳду паймон олганимизни эсланг. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз.

Имом Сажжод (а) шундай марҳамат қилади: “Чиройли сўз мол ва ризқ-рўзининг фаровонлигига  сабаб бўлади. Ҳамда одамни ўз оиласи олдида севимли қилиб Аллоҳ таоло унинг умрини узайтиради ва охирида жаннат дарвозалари унга очилади. Акс ҳолда ёмон ва беҳуда сўз одамни кўп тўсиқларга юзмаюз этади ва катта гуноҳларга замина яратиш сабабига айланади.

Уша вақтда Парвардигор биҳиштдагилар аҳволини васф этиб энг асосий ва махсус бир нуктага ишора этиб айтади: “Улар у ерда беҳуда, гуноҳ сўзларни эшитмаслар.

      Фақат «Салом, Салом» дейилганини (эшитарлар). (Бир-бирларига салом берадилар, уларга фаришталар ҳам салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади.)

 

  (Воқеа сураси 25, 26 оятлар).

Азизлар,бугун Жума сурасининг 2 ояти каримасини манзурингизга ҳавола этамиз.

 У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. (Ўша давр араблари уммий қавм дейилган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с) ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар.)

 

Тилнинг офати жуда хатарли бўлгани учун жуда кўп оят ва ҳадисларда тилнинг жиловини маҳкам ушлаш, унга эрк бериб юбормасликка буюрилган. Тил офатларига тушиб қолиш жуда осон бўлганидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўзахга энг кўп киришга сабаб бўладиган нарса тил эканининг хабарини бердилар. Аллоҳ таоло ҳаммамизнинг тилимизни ўзи рози бўладиган сўзларни гапиришга муваффақ қилсин.

 

Ёрлиқ