Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Айрим радикал гуруҳларининг шаклланиши
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Толибон кучларининг аксариятини ва гуруҳнинг ядросини Афғонистон аҳолисининг энг камбағал қатламларидан бўлган ёшлар, айниқса паштунлар ташкил этишарди. Улар Шўролар Иттифоқининг армияси Афғонистондан чиққани ва жиҳод уруши якун топганидан кейин Покистонда жойлашган диний мадрасаларда таҳсил олишарди у ердаги диний раҳбарлар томонидан бериладиган озгина маблағ ивазига қашшокликдан нажот топишган эдилар.
Мазкур иқтисодий инқироз ва маданий қашшоқлик бир томондан, жуда қадимий бўлган диний одатлар ва диний мадрасаларда таҳсил олиш тамойиллари минтақадаги айрим давлатларни толибонни диний-ҳарбий бир куч сифатида ташкил этишга ундаган муҳим омиллардан эди.
Ишора этиб ўтилганидек, Толибон ҳаракати ўта бир диний мутаассиблик ҳаракати сифатида Афғонистон мусулмон халқининг турли гуруҳлари ва исломий мамлакатлар ўртасида кина ва адоватни яратиб, янги урушлар ва диний ихтилофларнинг юзага келишига ҳамда кўплаб мусулмонларнинг қонини тўкилишига сабаб бўлади.
Толибон гуруҳи аъзолари Покистондаги диний мадрасаларда таҳсил олган вақтларида қуролли тўқнашувларда иштирок этиш ва Афғонистонда диний бир тузумни барқарорлашни ўзларининг шаръий вазифалари ҳисоблашарди ва ушбу фаолият шаклини Аллоҳ йўлидаги жиҳод даражасига кўтаришган эдилар.
Уларнинг шиаларга қарши таълимотларининг жанбалари ва шиаларни рофизий деб атаб, диндан чиққан деб ўйлашлари толибоннинг мусулмон биродарларига қарши таассубликларини, ҳарбий фаолиятларини, қотилликларини ва қон тўкишларини икки маротаба оширган эди. Албатта, ушбу жараёнларда мустабид бўлган айрим исломий мамлакатлар раҳбарларининг ролларини инкор қилиб бўлмайди.
Арабистон мамлакатининг ҳукмдорлари “Ислом халқаро алоқалари” муассасаси орқали дунёнинг турли жойларида кўплаб масжид ва диний мадрасаларни қуриш учун йирик йиллик молиявий ёрдамлар кўрсатишади. Ушбу диний мадрасалар қатор террорчилик ва такфирий гуруҳларнинг шаклланишига муҳим рол ўйнашган. Шак-шубҳасиз, толибонизмнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишида ҳамда Ислом оламидаги узоқланишларда Саудия Арабистони ва минтақадаги бошқа юртларнинг ёрдамлари катта бўлган.
Толибонизм оқимининг шаклланишида хорижий омилнинг таъсири фақат Шўролар Иттифоқининг дахолати ҳамда мужоҳидларни Америка ва айрим исломий мамлакатлар томонидан ҳимоя этиш бўлмаган, балки толибон гуруҳини Афғонистонда қудратга етказишда Ғарб мамлакатлари, хусусан, АҚШнинг хизмати катта бўлган.
Америкаликлар Афғонистонда Толибон гуруҳи қудратга етиши билан бирга Америка ширкатларининг нефтга бўлган манфаатларини ҳам ҳимоя этишини хоҳлашарди. Бунга илова ушбу гуруҳ Эронга қарши бўлгани боис мазкур мамлакатнинг Афғонистон ва Марказий Осиё республикларида бўлган нуфузини камайтириш ва ўз салбий таъсирини етказишини хоҳлашарди. Бошқача айтганда, зўравон қудратларга ва истибдодга қарши бўлган ҳамда Исломнинг раҳмоний чеҳрасига эга бўлган Исломий Инқилобга мустабидликни ва зўравонликнинг тарафдори бўлган ҳам мантиқсизликнинг юзи бўлган толибонни қарши қилиб қўйишни хоҳлашарди.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Шу ўринда айтиш лозимки, Араб мамлакатлари, айниқса Арабистоннинг қурол-яроқ анборлари Америка ва Европада ишлаб чиқарилган аслаҳалар билан тўлиб кетган эди. Сиёсий жабҳада эса Арабистон ва минтақадаги айрим иттифоқчилари ҳамда Америка ва айрим ғарбий иттифоқчилари билан Эрон Ислом Жумҳуриятини халқаро майдонда яккалатиб қўйишга ҳаракат қилишади ва ҳаракат қилишмоқда. Маданий жабҳада ҳам душманлар пок бўлган муҳҳаммадий Исломнинг юзини қоралаб кўрсатиш ва ваҳҳобийлик исломини тарғиб этиш ҳамда Ислом ва Қуръон таълимотидан чалғитувчи фикрларни баён қилиш каби Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши фаолиятлар Оли Сауд режиминнинг муҳим иш дастурига айланади. Ушбу заминада Оли Сауд режими мусулмонлар яшайдиган кўплаб мамлакатларда диний мадрасалар очиб, ваҳҳобийлик оқимини кенгайтиради. Покистон ва Афғонистон ушбу мамлакатлар жумласидандир. Мазкур мадрасаларни тамомлаган шахслар мутаассиб Толибон гуруҳи ва “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳига жазб этилади. Арабистон чиндан ҳам Ислом номи билан такфирий ва террорчи гуруҳларни ташкил этган асосий тарғиботчи ҳисобланади.
Толибон гуруҳи 1995 йилда Кобулдаги мужоҳидлар ҳукуматига қарши кенг кўламли ҳужумларни амалга оширади ва Афғонистон ҳудудларининг улкан қисмини ишғол этади. Толибон гуруҳи урушдан чарчаган ва катта зарар кўрган қашшоқ Афғонистоннинг шаҳар ва қишлоқларида ўрта аср даврига ўхшаган ҳукуматни ташкил этади. Унинг оқибатида Афғонистонда қизларнинг мактабга боришлари ман этилади ва йигитлар ҳам соқолларини қисқартириш ҳақидан маҳрум бўлишади. Ушбу даврда озгина хато баҳонаси билан кўплаб кишиларнинг қўл ва оёқлари кесилади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.