август 09, 2016 09:27 Asia/Tashkent

Абдурраҳмон Кавокабийнинг ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Ўтган эшиттиришимизда  Ислом оламидаги бошқа муслиҳлардан бири Абдурраҳмон Кавокабийнинг ваҳдатга оид ақидалари билан таништиришни бошлаган эдик. Асли эронлик  Абдураҳмон Кавокабий Суриянинг Ҳалаб шаҳрида таваллуд топган. У  Сурияда балоғат ва камолотга етди ҳамда матбуот фаолиятлари ва таълим бериш ташкилотларда иштирок этди. У бир неча вақт Ҳалаб шаҳрининг ҳокими ҳам бўлган.  Унинг асосий фаолияти усмоний туркларнинг зулмларига қарши курашишларга  қаратилган эди.  У ҳар бир ҳолатда бўлмасин,  ушбу мавзуга ўйларди. Ниҳоят у сиёсий фаолиятлари ва туркларнинг босимлари натижасида  Сурияни тарк этиб, Мисрга боришга мажбур бўлади ва ўша юртда вафот этади.

Абдурраҳмон Кавокабий Ислом оламининг иттифоқи бобида Саййид  Жамолнинг айрим  ақидаларининг давомчиси бўлсада, айрим ҳолатларда унинг ақидаларига қарши бўлган фикрларни баён этган. 

Саййид Жамол исломий юртлардаги  бегоналарнинг дахолатлари  мусулмонлар бахтсизликларига  асосий сабаб бўлганини баён этган эди ва шу сабабдан ўзининг мақола ва асарларида ўз  ҳужумларини Англия сиёсатларига қаратган эди. Кавокабий эса мусулмонларнинг орқада қолишларининг ички омилларига эътибор қаратиб, уларни ўзларининг ислоҳ этишга чорларди.

Унга кўра, мусулмонларни ислоҳ этиш уларнинг мамлакатлари бегоналар қўлига ўтишининг олдини олади. Шу сабабдан Кавокабий мусулмонларни мактабларга бориб, илм ўрганишга ундарди.

Кавокабий  исломий мамлакатларнинг орқада қолишлари тўғрисида икккита жиддий асар ёзган ҳамда тараққиёт тўсиқлари ва  Исломий ваҳдат масаласини ҳам насрда баён этганки, уларнинг ҳар бирида    бевосита ва билвосита Ислом олами ваҳдатининг хусусиятларини ёритган.

Ушбу асарларнинг номи “Табоеъ улистибдод” ва “Умм алқурий”дир. “Табоеъ улистибдод” ва “Масореъ улистеъбод” китобининг асосий мундарижасини истибдод ташкил этади. Айтишларича, Кавокабий ушбу китобни ёзишда италиялик мутафаккир ва ушбу мамлакат национализмининг фаоли Ватиёрио Алферий назариясидан фойдаланган.

Монтескиёнинг шефтаси бўлган Алферий истибдоднинг йирик душмани эди.  У ўзининг ақидалари, сўзлари ва ёзган  асарларида очиқ-ойдин ўзининг мақсадини ҳар шаклда бўлса ҳам  истибдодга қарши  курашишини баён этарди.

Кавокабий “Табоеъ ул-истибдод” китобида ушбу мутафаккир ақидаларига ишора этиб, унинг фикрларини Ислом асослари қолабида тафсир этади.

У истибдодни инсониятнинг энг йирик балоси ҳисоблайди. Зеро истибдод ҳамма нарсани ўзининг фойдаси учун ишлатади, ахлоқни бузади, илм ва тараққиётнинг йўлида тўсиқ яратади, инсониятни нобуд этади, динни ҳукмронлик қилиш воситасига айлантиради, иқтисодий табақаларни бойлик йиғишлари сабабли жамиятни тўғри тарбиялашда тўсиқ бўлади, эркинликни илдизи билан қўпариб ташлайди ва халқни қуллик ва  ғуломликка етказади.

У истибдодни фисқу фасоднинг онаси ҳамда истибдоднинг асоси ва поясини  масеҳий расмийларига  мусулмонларнинг кўр-кўрона тақлидлари ва нотўғри иқтибослари ташкил этганини баён этади.Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайтимиз  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Кавокабийга кўра, Мусулмонларнинг жаҳолати ва огоҳсизлиги ҳамда  ҳукмрон мустабидларга нисбатан  ҳеж қанақа чора кўришларнинг йўқлиги ўлатга ўхшаган ушбу касалликни тез тарқалишига ва кейинги амирларга  ҳам  юқишига сабаб бўлган. Демак илм ва огоҳлик истибдоднинг асосий душманидир.

У ушбу беморликни бартараф этиш ва даволаш қоидаларида зўравонлик йўлидан фойдаланишни истамасди. Унинг ақидасига кўра, мавжуд вазиятни одамларга мулойимлик ва латофат билан тадрижий тарзда  тушунтириш ва уларни огоҳ этиш лозим. Ушбу йўллар билан хасга ўхшаган  мустабидлар қасрларини ағдариш учун замина яратилади.

Кавокабий ҳам Саййид Жамолга ўхшаб мусулмонлар учун сиёсий огоҳликни вожиб ва муҳим ҳисоблайди. Кавокабийга кўра, истибдод ва зулмнинг олдини фақат халқнинг шуури, сиёсий ва ижтимоий огоҳлиги ҳамда назорати олиши мумкин.  

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди.

 Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Ёрлиқ