Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
ИШИД террорчи гуруҳининг шаклланиши
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ишора этиб ўтилганидек, Толибон ҳаракати ўта бир диний мутаассиблик ҳаракати сифатида Афғонистон мусулмон халқининг турли гуруҳлари ва исломий мамлакатлар ўртасида кина ва адоватни яратиб, янги урушлар ва диний ихтилофларнинг юзага келишига ҳамда кўплаб мусулмонларнинг қонини тўкилишига сабаб бўлади.
Толибон гуруҳи аъзолари Покистондаги диний мадрасаларда таҳсил олган вақтларида қуролли тўқнашувларда иштирок этиш ва Афғонистонда диний бир тузумни барқарорлашни ўзларининг шаръий вазифалари ҳисоблашарди ва ушбу фаолият шаклини Аллоҳ йўлидаги жиҳод даражасига кўтаришган эдилар.
Уларнинг шиаларга қарши таълимотларининг жанбалари ва шиаларни рофизий деб атаб, диндан чиққан деб ўйлашлари толибоннинг мусулмон биродарларига қарши таассубликларини, ҳарбий фаолиятларини, қотилликларини ва қон тўкишларини икки маротаба оширган эди. Албатта, ушбу жараёнларда мустабид бўлган айрим исломий мамлакатлар раҳбарларининг ролларини инкор қилиб бўлмайди.
Арабистон мамлакатининг ҳукмдорлари “Ислом халқаро алоқалари” муассасаси орқали дунёнинг турли жойларида кўплаб масжид ва диний мадрасаларни қуриш учун йирик йиллик молиявий ёрдамлар кўрсатишади. Ушбу диний мадрасалар қатор террорчилик ва такфирий гуруҳларнинг шаклланишига муҳим рол ўйнашган. Шак-шубҳасиз, толибонизмнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишида ҳамда Ислом оламидаги узоқланишларда Саудия Арабистони ва минтақадаги бошқа юртларнинг ёрдамларини инкор қилиб бўлмайди.
Толибонизм оқимининг шаклланишида хорижий омилнинг таъсири фақат Шўролар Иттифоқининг дахолати ҳамда мужоҳидларни Америка ва айрим исломий мамлакатлар томонидан ҳимоя этиш бўлмаган, балки толибон гуруҳини Афғонистонда қудратга етказишда Ғарб мамлакатлари, хусусан, АҚШнинг хизмати катта бўлган.
Бугунги суҳбатимизда ИШИД такфирий гуруҳининг шаклланиши ва ушбу гуруҳ орқали сунний ва шиа ихтилофларининг қайтадан кучайтирилиши ҳамда ҳарбий амалиётлар орқали Ислом шаъни ва мусулмонлар ваҳдатига йирик зарба бериб, минтақада сионистик режимнинг кучайиши бобида сизга маълумот берамиз.
ИШИД ёхуд Ироқ ва Шом ислом давлати аталмиш ушбу гуруҳ шаклланишининг илдизлари милодий 2004 йилга бориб тақалади. “Ал-Қоида” террорчи гуруҳининг Ироқдаги бўлими бошлиғи Абу Мусъаб Зарқовий ушбу вақтда “Тавҳид ва жиҳод жамоати” ни ташкил этади. Зарқовий ушбу гуруҳнинг бошлиғи сифатида “Ал-Қоида” террорчи гуруҳи раҳбари Усома бен Лоден билан байъат этади ва мазкур минтақада “Ал-Қоида”нинг вакили бўлади.
Милодий 2006 йилнинг охирларида оммавий ахборот воситалари “Ироқ ислом давлати” номи билан Абу Умар Бағдодий раҳбарлигида ҳарбий бир гуруҳ ташкил этилгани борасида хабар беришади. Ушбу гуруҳ Ироқда мавжуд бўлган барча фундаменталист тармоқ ва гуруҳларни ўз ичига олувчи ва рамзи сифатида кўринарди.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Америка томонидан Ироқ ишғол этилганидан кейин “Ал-Қоида” гуруҳи Америка ҳарбий кучларига қарши жиҳодчи гуруҳ сифатида кўринарди. Шу сабабдан ушбу террорчи гуруҳ Америкага қарши бўлган кўплаб ироқлик ёшларни ўз сафларига қўшишга эришади ва Ироқда қуролланган кучли бир гуруҳга айланади.
Зарқовий милодий 2006 йилда Америка ҳарбий кучлари томонидан ўлдирилади. Унинг ўрнини эса ушбу гуруҳнинг етакчи аъзоларидан бири Абу Ҳамза Муҳожир эгаллайди ва Америка кучларига қарчи турли ҳарбий амалиётлар олиб боради. Милодий 2010 йилда эса Ироқ давлат кучлари ва АҚШ ҳарбийларининг муштарак ҳужумлари натижасида террорчиларнинг икки нафар еткачиси Абу Ҳамза Муҳожир ва Абу Умар Бағдодий ҳалок бўлишади.
“Ироқ ислом давлати” гуруҳининг маслаҳат кенгаши еткачилари ўлимларидан ўн кун ўтгач, йиғилиш барпо этида ва Абу Бакр Бағдодийни ушбу гуруҳнинг раҳбари этиб тайинлашади.
Абу Бакр Бағдодий милодий 1971 йилда такфирий салафийлик ақидасига эга мазҳабий бир оилада Сомиро шаҳрида дунёга келган. У Бағдоднинг Исломий университетини якунлаган ва такфирий ва салафийлик назариясини тарқатишда ўта фаол жиҳодчи салафийлардан ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.