Қалбга яқин қўшиқлар
Азизлар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азизлар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Сизга маълумки кўй-қўшиқ одамзод маънавий оламининг энг ноёб дурдоналаридан биридир. Бу ноёб дурдоналаридан баҳраманд бўлиш учун келинг радиомизнинг таҳририят гуруҳи томонидан танлаб олинган Ҳомиди Ҳумоюн ижросидаги "Мирам" номли қўшиғини биргаликда эшитайлик. Бу чиройли ва дилрабо қўшиқ қалбингизда жой олади деган умиддамиз! Марҳамат тингланг.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Азиз мухлислар! Самарқанд, Жиззах ва Бухоро шаҳрларидан қўшиқсевар бир неча мухлисларимиз почтамизга мактуб ёзиб биздан Ўзбекистоннинг машҳур ва севимли санъаткорларидан бўлмиш Озодбек Назарбеков ижросида "Кўргим келар" номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган. Қайд этишимиз жоизким машҳур ўзбек санъаткори хонандалик санъатини пухта эгаллаб, халқнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлган, ўзбек қўшиқ санъатининг нодир намуналарини ижро этиб, чет эл қўшиқ мухлисларининг ҳам олқишларига сазовор бўлди.
Азиз мухлислар, ҳозир эса Озодбек Назарбеков ижросида “Кўргим келар” қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, Душанбе шаҳридан Суҳроб ва Фаёзиддин номли мухлисларимиз таниқли санъаткорларидан бири бўлган Валижон Азизов ижросида “Гули ноз” қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган.
Азизлар, мухлисларимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олган ҳолда уларга миннатдорчилик билдириб, бу санъаткор ижросида "Гули ноз" номли чиройли ва ёқимли қўшиқни эшитишга даъват этамиз.Марҳамат тингланг.