июл 10, 2017 13:00 Asia/Tashkent

738-қисм." Луқмон " муборак сураси 25-28-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Луқмон " муборак сураси 25-26-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّـهُ ۚ قُلِ الْحَمْدُ لِلَّـهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٢٥﴾ لِلَّـهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ إِنَّ اللَّـهَ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ ﴿٢٦﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратган?» деб сўрасанг, албатта, — «Аллоҳ», дерлар. Сен: «Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб айт. Йўқ! Кўплари билмаслар. (25) Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи беҳожат ва мақталган зотдир. (26)

 Бу ояти карималарда умуман инсонлар, жумладан мушрик ва бутпарастлар томонидан  эътироф этиладиган бир ҳолатга   ишора қилиниб, буюрилади: Улардан оламни ким яратган? --деб сӯрасангиз, иккиланмай “Худо” деб жавоб беришади.  Зеро, барча инсонлар фитрий тарзда олам ва ундаги воқеа-ҳодисалар у ёқда турсин,  ҳатто  ӯзларини ӯзлари яратмаганини англаб етишади.  Ҳатто бутпараст мушриклар ҳам бутлар уларни ва бутун оламни яратмаганини тан олишади. Улар бутларни Аллоҳнинг оламни бошқаришдаги шериги деб билишади. Мушрикларнинг бу иқрори асосида ояти карималарнинг давомида буюрилади: Аллоҳ таъоло оламларнинг яратувчиси экан, демак  барча махлуқлар ва бутун борлиқнинг ҳам мутлақ соҳиби Удир. Шундай экан, фақат Угина мақтов ва ҳамдларга лойиқ. Фақат унгагина сиғиниб, ёлғиз Унга ибодат қилишимиз лозим. Бошқа шахс ва ашёларга эмас.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Мушриклар Аллоҳнинг холиқлик сифатини инкор этишмайди. Адашишларининг сарчашмаси уларнинг бутларга сиғиниш ва уларни шафоатчи деб билишларидир.
  2. Аллоҳни таниш фитрий заруратдир. Ҳатто мушриклар ҳам Аллоҳнинг яратувчи эканини  тан олишади.
  3. Адашишларнинг аксарияти жаҳл ва билимсизликдан келиб чиқади. Барча Илоҳий пайғамбарлар ва азиз-авлиёларнинг сай-ҳаракатлари одамларга тушунтириш ва уларни гумроҳликдан қайтаришга қаратилган.

 Энди  «Луқмон" муборак сураси  27-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَلَوْ أَنَّمَا فِي الْأَرْضِ مِن شَجَرَةٍ أَقْلَامٌ وَالْبَحْرُ يَمُدُّهُ مِن بَعْدِهِ سَبْعَةُ أَبْحُرٍ مَّا نَفِدَتْ كَلِمَاتُ اللَّـهِ ۗ إِنَّ اللَّـهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ﴿٢٧﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз–уни ортида етти денгиз мадад бериб туриб (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳакимдир. (27)

  Бу ояти каримада борлиқ оламнинг улуғворлигига ишора қилиниб, буюрилади: Борлиқ олам ҳақидаги аҳли башарнинг билимлари жуда ҳам чеклангандир. Зеро, агар денгизлар сиёҳ ва дарахтлар қаламга айланишса ҳам, Аллоҳнинг яратганларини ҳисоблаб тугатиб бӯлмайди.

Одатда донишмандлар бирор-бир фикрни ёзиб қолдирмоқчи, ӯз билимини баён қилмоқчи  бӯлишса, қоғоз ва қаламдан фойдаланишади. Аммо Аллоҳнинг илми чексиз-чегарасиздир. Ҳатто барча денгизлар сиёҳга, барча дарахтлар қаламга айланса ҳам Аллоҳнинг илмини борлиқ китобига битиб тугатишолмайди. Улар Аллоҳнинг яратганлари, Илоҳий лутф ва чексиз неъматларни ҳисоблаб тугатишолмайди.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Борлиқ олам аҳли башарнинг тасаввур қилганидан кӯра улуғ ва азаматлидир. Оламни ӯзимизнинг чекланган қаричимиз билан ӯлчамаслигимиз керак. Бундай фикрлаш ӯта соддаликдан бошқа нарса эмас.
  2. Оламдаги барча мавжудотлар ягона Яратувчининг борлигига гувоҳлик беришади. Шу сабабли ясама, хаёлий  худолар дан воз кечиб, илм, иззат ва ҳикмат соҳиби бӯлган оламларнинг ягона Яратувчисига эргашиш лозим.

Энди  «Луқмон" муборак сураси  28-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

مَّا خَلْقُكُمْ وَلَا بَعْثُكُمْ إِلَّا كَنَفْسٍ وَاحِدَةٍ ۗ إِنَّ اللَّـهَ سَمِيعٌ بَصِيرٌ ﴿٢٨﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам фақат бир жон (яратиш ва қайта тирилтириш) кабидир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчидир. (28)

Борлиқ олам ва Аллоҳ таъоло яратган нарсаларнинг азамат ва улуғворлигини баён этган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти каримадаАллоҳнинг ҳад-ҳудудсиз қудратига ишора қилиниб,буюрилади: Унинг қудрати наздида тарих давомидаги барча инсонларни яратиш битта инсонни яратиш билан тенгдир. Қодир Аллоҳ учун фақатгина инсонларни бу оламда яратиш эмас, балки уларни қиёматда қайта тирилтиришнинг ҳам ҳеч қандай қийинчилиги йӯқ. У сарҳисоб куни тарих давомида ӯлиб кетган барча инсонларни бирданига тирилтиради.

Бизнинг чекланган илм ва қудратимиз наздида кӯплик ва камлик тушунчалари мавжуд. Аммо Аллоҳ учун кӯплик ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди, ҳамма нарса Ул зоти покка осондир.

Ояти кариманинг давомида буюрилади: Аллоҳ таъоло инсонларни қайта тирилтириш қудратига эгалигидан ташқари Унинг илмиҳар бир инсоннинг барча амалларини қамраб олади ва шу асосда У бандаларига мукофот ёхуд жазо беради.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Биз инсонлар учун замон, макон ва кӯплик тушунчалари муҳим ҳисобланади. Аммо Илоҳий илм ва қудрат наздида бу тушунчалар муҳим эмас. Мисол учун Аллоҳ таъоло учун бир миллиард инсонни яратиш худди бир одамни яратишдек осондир.
  2. Аллоҳ таъолонинг барча айтганларимизни эшитиши ва барча амалларимизни кӯриб туришини англаб етсак, юриш-туришимизга жиддий эътибор қаратиб, гуноҳ ва маъсиятдан парҳез қилган бӯламиз.