июл 12, 2017 11:43 Asia/Tashkent

Аллоҳ   кечиримли  бўлиш билан  биргаликда, бандаларининг   хатоларини   кўриб, кўрмасликка  олади.  Қуръони каримнинг  кўпгина  ояти карималарида   Парвардигорнинг  бу  сифотлари  таъкидланиб,   бандалардан  ҳам   бошқаларга нисбатан   кечиримли  бўлиш   талаб қилинади.

  Муқаддас  Китобимиз—Қуръони карим   кишиларда  меҳр-муҳаббат  руҳиясини  тарбиялаш  учун   аввалига  улардан   ота-оналари ва   қариндош-уруғларига   ҳурмат-эҳтиром   билан   муносабат қилишни   талаб қилади.

Шу йўл  билан  бу  меҳр-муҳаббат миқёси жамият миқёсига  тортилади, одамлар  ўртасидаги дўстлик ва   биродарликни   йўлга қўяди.

Одамларга  раҳм-шафқат  қилиш  илоҳий  раҳмат   сифотидир. Аллоҳ  таъолонинг   кечиримлилик   хислати   бандаларга нисбатан   раҳм-шафқатнинг  намунасидир.

Аллоҳ   кечиримли  бўлиш билан  биргаликда, бандаларининг   хатоларини   кўриб, кўрмасликка  олади.  Қуръони каримнинг  кўпгина  ояти карималарида   Парвардигорнинг  бу  сифотлари  таъкидланиб,   бандалардан  ҳам   бошқаларга нисбатан   кечиримли  бўлиш   талаб қилинади.

Бировлар  устидан   кулмаслик,  ўзгаларнинг  айбини   ошкор  қилмаслик,   ёмон гумонга  бормаслик, бошқаларнинг ҳаётига аралашмаслик каби   "Ҳужурот"   муборак сурасида  таъкидланган    сабоқлар   жамиятда   ўз  ўрнини   топса, ўша   жамиятда  яшовчи  кишиларнинг   обрў-эътибори   ортади.Одамлар   бир-бирларининг   шахсиятига   ҳурмат-эҳтиром  ҳисси  билан қарайдиган  бўлишади.   

Қуръони каримнинг   "Ҳужурот"  муборак  сурасида  бир қанча  арзирли  ижтимоий ва  аҳлоқий кўрсатмалар  мавжуд. Шу сабабли  айрим муфассирлар  бу  муборак  сурани "Аҳлоқ сураси"  деб аташган. Бу  муборак  суранинг 11-12-ояти   каримасида келган:"Эй мўминлар,  (сизлардан  бўлган) бир  қавм (бошқа) бир  (мўмин)  қавмдан масхара қилиб кулмасин—эҳтимолки,   (ўша масхара  қилинган   қавм)  улардан  яхшироқ  бўлсалар.  Яна  (сизлардан   бўлган) аёллар   ҳам  (бошқа  мўмина) аёлларга  (масхара қилиб  кулмасинлар) –эҳтимолки.   (ўша  масхара  қилинган  аёллар) улардан   яхшироқ  бўлсалар.Ўзларингизни   (яъни  бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга  лақаблар ташламанглар (яъни  айримларингиз айримларингизга   ёмон   лақаблар   қўйиб  олманглар)! Иймондан  кейин  фосиқлик билан   номланиш

(яъни  мўмин кишининг   юқорида  ман   қилинган   фосиқона  ишлар   билан   ном  чиқариши)   нақадар  ёмондир! Ким  тавба қилмаса, бас, ана  ўшалар   золим   кимсаларнинг   ўзидирлар. Эй  мўминлар,  кўп  гумон(лар)дан  четланинглар! Чунки  айрим   гумон(лар)  гуноҳдир! (Ўзгаларнинг   айблари  ортидан)  жосуслик қилиб   юрманглар ва  айримларингиз   айримларни   ғийбат   қилмасин! Сизлардан  бирон  киши ўзининг  ўлган   биродарининг   гўштини  ейишни    яхши кўрурми?! Ана, ёмон  кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да  ортиқ   бўлган  ғийбатни  ҳам   ёмон  кўрингиз!) Аллоҳдан   қўрқингиз! Албатта Аллоҳ  тавбаларни  қабул  қилгувчи, меҳрибондир".

Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръоний ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                                                                                                                                                                                     

Бу   ояти карималар   ҳам аёллар, ҳам   эркакларга   хитоб қилади.  Қуръон  таълимоти  бўйича соғлом  ҳамда, ақл-заковат   эгаси  бўлган  киши   ўз   нафсига  ғолиб бўлиши керак.  Киши  ўзгаларни  таҳқир ва   мазхаралашдан  парҳез    қилиши   лозим. Зероки, бу  ножўя   қилмиш  сарчашмаси   ўзига   бино қўйиш ва   кибр-ғурурдир.

Айнан  ана  шу    инсон  зотига  ярашмаган   сифатлар   аҳли   башар   тарихидаги   низолар   ва    қонли   жангларнинг вужудга келишига сабаб  бўлган.   Бу  нолойиқ хислатлар  инсон  зотининг  энг   катта    аҳлоқий  камчилиги    ҳисобланади.  Зеро у   жуда кўп   шахсий ва  ижтимоий   иллатларни   эргаштириб  келади.

Динимизнинг  асосий  китоби –Қуръони каримнинг  асосий  мақсади  дунё ва  охиратда  одамларнинг   бахт-саодатли  ҳаётини  таъминлашдан  иборат.Шу  сабабли  унда   дунёвий   ишлар, ижтимой ва  шахсий  муносабатлар  ҳақида  умумий  дастурлар  мавжуд.

 Аниқроқ   қилиб   айтадиган  бўлсак,  Қуръон  инсоннинг саодатга  эришиш   йўлларини  муҳайё  этадиган, ёҳуд  аксинча   унинг  бахтли  ҳаётига   тўсиқлик   қиладиган   масалаларни  баён  айлаган.

 

        

 

Ёрлиқ