июл 23, 2017 12:39 Asia/Tashkent

Диний пешволар ўз сўзларида масжидни мумин-мусулмоннинг  бошпанаҳси ва уйи унвонида эслатишади.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

  Инсон ўз табиатига қараб  масжидни севади ва у ерда ўзини тинч-осойишта ҳис этади. Диний пешволар ўз сўзларида масжидни мумин-мусулмоннинг  бошпанаҳси ва уйи унвонида эслатишади. Бу бошпанаҳда инсон ҳаётнинг  турли ташвиш ва изтироблармдан узоқлашади ва тинч-осойишталикка эришади.

Азизлар, бугунги дастуримизда масжиднинг инсон руҳига таъсири ва унинг даволаш фаъолиятига тўхталиб, Қумнинг Имом Аскарий (а) масжиди ҳақида сўҳбатлашамиз. Бизни тинглаб боринг!      

Азиз дўстлар, ўтган дастуримизда айтиб ўтган эдикки,  масжиднинг асосий ва доимий фаъолиятларидан бири бу унинг тоат-ибодат қилиш, ҳамда маънавий фаъолият ва вазифалари ҳисобланади. Бу маконни масжид деб  ном қўйиш ҳам шундан далолат берадиким, бу макон Аллоҳ таолога  сажда ва тавозуъ қилиш маконидир. Сажда қилиш эса бу бандаликнинг энг юқорий даражаси ва  тоат-ибодат қилиш камолотининг нишонаси ҳисобланади. Намоз ўқийдиган ва  Аллоҳ таоло билан алоқада бўладиган инсон тинч ва осойишта руҳияга эга бўлиб шу билан бирга ўзининг руҳий эҳтиёжларини бартараф этади.

Психологлар бу ҳақда шундай фикр билдиришади: “Инсоннинг ҳис-туйғуларида баъзида бундай тартибсизлик ва ошуфталик пайдо бўлади ва бу эса инсон руҳиясидаги тартибсизликдан келиб чиқади. Бундай инсонлар психологик эҳтиёж сезишади. Бундай психологик эҳтиёжлардан бири бу  Аллоҳ таоло билан алоқада бўлишдир. Инсоннинг Аллоҳ билан алоқаси барқарор бўлган ва унинг табиий  бу эҳтиёжлари қониқтирилган вақтда инсон мукаммал ва аниқ  бир ишончга эга бўлади. Масжид Парвардгор ўйидир. Энг олий рўҳоний қувонч ва лаззатни ҳам бу моддий муаммолардан тўла дунёда масжидларда топиш мумкин.

 Масжид ўзи Худованд билан банданинг алоқаси ўртасидаги кўприкдир. Нажот топиш йўлини кўрсатадиган макон ҳисобланади.

 Шу асосда инсон ўз табиатига қараб  масжидни севади ва у ерда ўзини тинч-осойишта ҳис этади.

Ҳазрат Имом Содиқ (а) мусулмонларга шундай кўрсатма беради: “Мушкулотлар ва дунёвий ғам-қайғулар билан юзмаюз бўлган пайтларингизда, намоз ва масжидга юз қаратинг ва паноҳ олингиз!”

Пайғамбари акрам (с) жабҳадаги мажруҳларни даволаш ва табобат қилиш масаласини зикр этиб ўтишлари ҳамда уларнинг руҳий осойишталик ва маънавий фазога эҳтиёж сезишларига ишора этиб мажруҳ бўлган мусулмон аскарлар учун масжидни энг муносиб даволаш ва дам олиш макони деб билиб, бу маконни муносиб тажҳизотлар билан жиҳозлантирардилар.        

  Ҳозирги замонда ижтимойи кўп бўҳронларнинг мавжудлиги  ва инсоннинг замонавий технология воситалари билан фаолият олиб бориши инсоннинг  психологиясига катта таъсир етказади ва унинг руҳини даволашда  масжиднинг таъсирчан роли ва бевосита вазифасининг кенгайишига сабаб бўлади. Индивидуал ёки жамоат бўлиб тоат-ибодат қилиш учун масжид энг муносиб ва энг яхши макон унвонида руҳий хасталиклар ва ҳаттоки жисмоний касалликларнинг олдини олади ва бу касалликларга чалинган ва гирифтор бўлган шахсларни ҳам даволаш қудратига эгадир.

Тиббиёт соҳасида Нобель мукофотининг совриндори доктор Алексис Каррель ўзининг “Дуо” номли китобида  касалларни даволаш учун тоат-ибодат ва дуо қилишнинг  роли ҳақида шундай айтади: “ Дуо қилишнинг  таъсирчан роли турли давр ва замонларда халқнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган. Аллоҳ таоло, азиз авлиёларга дуо ва муножот қилиш натижасида шифо топган инсонлар ҳақида гўп ривоятлар бор”.

Бас шундай экан, турли касалликларга даво бўладиган дуо ва тоат-ибодат қилишни амалга ошириш учун шошилайлик ва дуоларимизни ижобат бўлишига энг олий ва муносиб макон ҳисобланмиш  масжидга борайлик! Чунки масжид Аллоҳнинг ер-юзидаги уйидир. 

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз давомида дунёнинг муҳим масжидлардан бири бўлган Қум шаҳрининг энг қадимий масжидларидан  бўлмиш Имом Ҳасан Аскарий (а)  ёки “Имом масжиди”   ҳақида маълумот берамиз.

Ҳижрий-қамарий 3 асрда Аҳмад Бин Исҳоқ Ашъарининг  айрим  ривоятларига кўра, Расули Акрам (с)-нинг пок набералари Имом Ҳасан Аскарий(а) бўруқи билан Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳо Муттаҳар Ҳарами яқинида бир масжидни қуриш унинг зиммасига юклатилади. У ҳазратдан мазкур масжиднинг харажотларини олишидан сўнг Қум дарёсининг ёнида ва Ҳазрат Фотимаи Маъсума саломуллоҳи алайҳонинг мақбараси яқинида масжидни қуради.

Имом Ҳасан Аскарий(а) масжиди  қурилиш жиҳатдан, фазо ва майдонларнинг кенглиги, ҳамда бундай минтақада жойлашгани туфайли исломий ноёб архитектура асари ҳисобланади ва шу сабабдан бу масжид  тарихда юз берган ҳар бир катта ҳодиса ва воқеаларнинг шоҳидига айланган.

Бу воқеаларга мисол келтириш учун бошпанаҳсиз қолган кишилар учун бошпанаҳ бўлиш, ҳукумат ишлари ҳамда жамоат намозидан олиб баҳс-мунозара олиб бориш масалаларига қадар бир марказ унвонида масжиднинг фаъолиятларига ишора этиш мумкин.

Бу масжиднинг асосий майдони 2900  (икки мингу туқизюз) метр масоҳатга эга бўлиб 1900 (бир мингу туқизюз) намозхонларни ўз ичида сиғдира олади. Масжид майдонининг юқорий қисмида 27 метр даҳанаси ва 35 метр баландлик билан бир чиройли ва нисбатан катта  гумбаз бинонинг ҳуснига янада ҳусн ва чирой қўшади ҳамда 59 метр баландлик билан икки минора эса бу азим бинога махсус шукўҳ ва ҳашамат бағишлаган.

Бу масжиднинг бошқа жозибали томони шундан иборатким, 9 минг метр узунликда устунлар, гунбазлар ва миноралар устида  мозаик кафеллар ва нафис хаттотлик билан  Қуръоннинг матнлари ёзилган.

                                          

Ёрлиқ