июл 27, 2017 12:08 Asia/Tashkent

740 -қисм.« Сажда " муборак сураси 1-6-ояти карималарининг шарҳи.

 Азизлар, ӯтган суҳбатимизда “Луқмон” муборак сурасининг шарҳини ниҳоясига етказган эдик. Энди Қуръони каримнинг 32- сураси бӯлган “Сажда” муборак сурасининг шарҳини бошлаймиз. Бу муборак сура Макка шаҳрида нозил бӯлган.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Сажда " муборак сураси 1-3-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

الم ﴿١﴾ تَنزِيلُ الْكِتَابِ لَا رَيْبَ فِيهِ مِن رَّبِّ الْعَالَمِينَ ﴿٢﴾ أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَاهُ ۚ بَلْ هُوَ الْحَقُّ مِن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوْمًا مَّا أَتَاهُم مِّن نَّذِيرٍ مِّن قَبْلِكَ لَعَلَّهُمْ يَهْتَدُونَ ﴿٣﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Бисмиллаҳир раҳманир роҳийм

Алиф. Лам. Мийм. (1) Бу китобнинг нозил қилиниши, ҳеч шак-шубҳасиз, оламларнинг Робби томонидандир. (2) Ёки, унинг ўзи тўқиб олган, дейдиларми?! Йўқ! У сендан олдин ўзларига ҳеч огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингдан (келган) ҳақдир. Шояд улар ҳидоят топсалар. (3)

 “Сажда” муборак сураси Самовий китобимиздаги муқаттаъот ҳарфлар билан бошланувчи 29 та сурадан биридир. Бу сура ҳам “Бақара” муборак сураси каби алиф, лом, мим ҳарфлари билан бошланади. Кейинги оятдан маълум бӯлишича бу ҳарфлар Қуръони каримнинг нозил бӯлишига ишора қилмоқда. Бу ҳарфлар шунингдек, илоҳий китобнинг буюклик ва азаматини ифодалайди. Қуръони карим араб алифбосининг ана шундай оддий ҳарфларидан ташкил топган. Аммо ундаги сӯз ва иборалар шу тариқа маҳорат билан терилганким, ҳеч бир киши бунга ӯхшаш китобни келтира олмагай.

Бу улуғ китобнинг сарчашмаси Ҳақдир ва унда Ҳақ ва ҳақиқатдан ӯзга нарса битилмаган.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Мункирлар Қуръони карим ҳақида  шубҳа тарқатсаларда, аммо Қуръоннинг ҳаққонияти ҳақида ҳеч қандай шак-шубҳа йӯқ. Зеро, у оламларнинг Парвардигори томонидан юборилган.
  2. Илоҳий пайғамбарлар биъсатидан кӯзда тутилган асосий мақсад
  3. Энди  «Сажда" муборак сураси  4-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

اللَّـهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَىٰ عَلَى الْعَرْشِ ۖ مَا لَكُم مِّن دُونِهِ مِن وَلِيٍّ وَلَا شَفِيعٍ ۚ أَفَلَا تَتَذَكَّرُونَ ﴿٤﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган зотдир. Сиз учун ундан ўзга дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Ахир, эсламайсизларми?! (Осмонлару ернинг олти кунда яратилишининг ҳикмати ва сирлари ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина маълум. Уламоларимиз бу тўғрида турли фикрларни айтган бўлсалар ҳам, кўплари Аллоҳга ҳавола этишни маъқул биладилар.) (4)

  Олдинги оят Қуръони каримнинг Аллоҳ томонидан нозил этилганига ишора қиларди. Бу  ояти каримада эса борлиқнинг Аллоҳ томонидан яратилгани эслатилмоқда. Қуръони каримни нозил қилишда Аллоҳ таъолонинг бирор-бир шериги бӯлмай, барча оятлар фақат ва фақат унинг ӯзига тегишли бӯлгани каби борлиқни яратишда ҳам Аллоҳнинг шериги йӯқ. Осмон ва заминдаги барча нарсалар Унинг иродаси билан яратилгандир.

Қуръони карим оятлари Расули акрам (С)га 23 йил давомида мунтазам равишда нозил бӯлгани каби оламнинг яратилиши ҳам олти даврада тадрижий равишда амалга ошган. Бу давраларнинг ҳар бири узоқ замонни ӯз ичига олган бӯлиши ҳам мумкин.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.   Борлиқ олам ишларини тадбир қилиш уни яратганнинг қӯлидадир. Бошқача қилиб айтганда,  борлиқни яратган Парвардигор уни ӯз ҳолига ташлаб қӯйган ёхуд оламнинг бошқарувини ӯзининг махлуқларига топшириб қӯйган эмас.
  2. Инсон  Илоҳий неъматларни эслатиб туришга эҳтиёж сезади. Шундай қилинмаса, у ғафлатда қолиши, неъматларнинг соҳибини унутиб қӯйиши мумкин.

 

Энди  «Сажда" муборак сураси  5-6-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

يُدَبِّرُ الْأَمْرَ مِنَ السَّمَاءِ إِلَى الْأَرْضِ ثُمَّ يَعْرُجُ إِلَيْهِ فِي يَوْمٍ كَانَ مِقْدَارُهُ أَلْفَ سَنَةٍ مِّمَّا تَعُدُّونَ ﴿٥﴾ ذَٰلِكَ عَالِمُ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ ﴿٦﴾

Бу ояти  карималар    қуйидагича таржима қилинган:

У зот осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур. Сўнгра ўша (иш) миқдорини сиз санаётган ҳисобда минг йилга тенг бўлган кунда Унга чиқар. (Яъни, Аллоҳ таоло дунёдаги ҳамма ишларнинг тадбирини қилиб қўйган. Аммо бу ишлар қолиб кетавермайди. Унутилиб ҳам, натижасиз ҳам қолмайди. Балки қиёмат куни яна Аллоҳнинг ҳузурига чиқади. Қиёмат куни ўзининг даҳшати ила, бу дунёда одамлар санаб юрган минг кунга тенг бўлади. Ана ўша кунни ўйлаб иш кўриш керак.) (5) Ана шу Зот ғойибнию ҳозирни билгувчи, азизу раҳиймдир. (6)

Борлиқ низомининг Аллоҳ томонидан бошқарилишига ишора қилинган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримадашу нукта яна бир бора таъкидланиб, буюрилади: Борлиқ оламнинг барча-барчаси Аллоҳ таъолонинг тадбири билан бошқарилади. У нафақат бу дунёга ҳоким, балки қиёмат куни барча аъмол ва қилмишларинг унга қайтажак. Ҳеч нарса Аллоҳнинг илм ва қудратидан ташқарида эмас.

Бу мавридда аҳли башар наздида минг йилданда узун бӯлган қиёмат куни кӯзда тутилган. Дунёнинг аввалидан охиригача юз берган барча нарсалар ӯша куни Илоҳий маҳкамадасарҳисоб қилинади. Ӯша куни Аллоҳи зулжалол барча ошкора ва яширин амаллардан огоҳ бӯлган ӯзининг чексиз илми ҳамда ӯзигагина хос бӯлган иззат ва раҳмати асосида бандаларибилан муомала қилади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1.  Борлиқ оламнинг Яратувчиси, ҳукмдори ва ишларини тадбир қилувчи ягона Аллоҳдир.
  2.  Ҳақиқиқий тавҳид барча амалларни Аллоҳдан деб билишдир.