Нур диёридан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Узоқ ва яқиндан бўлган жоҳилият даврининг анъаналаридан чарчаган араб халқи Пайғамбар (с)-ни истиқбол этишарди. Қуриқ биёбонда яшайдиган ва ўз аждодларининг анъаналарига ишониб келган бу халқ эндиликда Пайғамбар (с) динининг тароватига қандай тушуниб етсин. Иброҳим Халил (а) ва ул ҳазратнинг пешволари яшайдиган замонидан қолган Каъба ҳалигача мўмин-мусулмонларнинг қибласи ҳисобланарди ва мусулмонлардан бошлаб барча одамлар унинг атрофида жам бўлишарди ва ибодат қилиш амалини, яъни тавоф қилишни ҳаж деб номланишарди. Бугунги мавсимда Пайғамбар (с) ярим оролдан барча одамларнинг Каъба тавофига келишларидан олдин Аллоҳ таоло Пайғамбар (с)-га шундай буйруқ бердиким чўлда яшайдиган одамларнинг жоҳилият ва нодонлик тафаккурини бартараф этсин ва одамлар орасида бир меъер ва чегарани аниқласин. Бу чегаранинг бир томонида мушриклар ва бошқа томонида эса имон келтирганлар қарор олсин. Албатта, чўл-биёбонда яшайдиган ва бу макон улар учун муқаддас бўлган пайтда бу ўзгаришлар биёбондагилар аҳли учун оғир эди ва бир бўрон юзага келишининг имкони бор эди. Бу бўрон Аллоҳга ширк келтирадиганлар ва бутларни орадан йўқ қилади. Ана шу вақтда ваҳий фариштаси Пайғамбар (с) учун Бароат сурасини ўқиди.
Аллоҳ таоло Пайғамбар (с) ўз расулига шундай буйруқ бердиким ҳаж маносикларини бажо келтирувчилар ҳидоятт нури чароғон бўлган ва парҳизкорлик нури ёруғлантирадиган Аллоҳнинг уйига паноҳ топишлари ва ҳаж маросимини бажарувчилар тош ва ёғочларга сажда қилмасликлари ҳамда ғишт ва лойдан ясалган девор атрофида бекорга айланмасликлари учун уларга ушбу паёмни етказсин! Ҳа, Ҳаж маросимларини бажо келтириш фасли эди. Каъба атрофига турли жойлардан келган ҳожиларга Аллоҳ таолонинг паёмини етказиш вақтида ҳар ким ўз билганига қараб Ҳаж қиларди. Мадина шаҳридан ҳам бир гуруҳ одамлар Каъбани зиёрат қилиш завқи билан келишган эдилар. Улар ўртасидан Абубакр номли шахс корвоннинг раҳбари ва ҳожийларнинг амири эди. Маккага сафар қилишни хоҳламаган Расули Акрам (с) каъба меҳмонлари орасида ушбу паёмни етказишни ана шу шахсга топширдилар. Абубакр хурсанд бўлди ва Каъбани тавоф қилиш ва зиёрат қилиш иштиёқида бўлган бошқа ҳожиларнинг олдиларига тўриб Расули Акрам (с)-нинг паёмларини етказиш учун Макка томон йўл олди.