июл 31, 2017 11:53 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил мурдод ойнинг  7-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи зилқаъда ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июль ойининг  29-чи кунидир.

 Эрон таърихида мурдод ойининг саккизинчи куни  Шайх Ишроқ номи билан машҳур ориф  Шайх Шаҳобиддин Суҳравардийнинг шаҳидликка етган кунини улуғлаш деб тайинланган. Шайх Ишроқ тахаллуси билан машҳур бўлган абулфутуҳ, ҳаким,  файласуф, ёзувчи, мутакаллим Шайх Шаҳобиддин Суҳравардий ҳижрий-қамарий 549 йил Занжон атрофида жойлашган Суҳравард шаҳрида таваллуд топди. У фиқҳ усули ва ҳикмат илмини ўрганганидан кейин ҳикмат ва фалсафа илмида пешволик қилди. Ва зийраклилиги, хотирасининг қучли бўлиши ва эзгў қарашга эга бўлиши туфайли ўз замонининг кўпгина илмларида устодлик даражасига етди. Суҳравардий кўпгина мавридларда аввалгиларнинг фикрларига хилоф тарзда фикр  баён айлаб, эрон ҳикматлари ва зардуштий динининг атамаларидан фойдаланганлиги сабабли диний мутаассиблар томонидан динсиз деб эълон қилинди ва Ҳалаб уламоларининг назарига биноан уни қатл этишга буйруқ беришди. Охири уни ҳижрий-қамарий 587 йилда 38 ёшлигида қатл этишди.. Суҳравардий араб ва форс тилларида кўпгина асар ёзиб мерос қолдирган. "Мантиқут-Талвиҳот", "Ал-Муқовимот", "Ҳикматул-Ишроқ" каби асарларни араб тилида ва "Рўзе бо жамоати Суфиён" , "Ақли сурх" ва "Партавнома "  каби асарларини эса форс тилида ижод этган. Суҳравардий "Ҳикмати Ишроқ"-ни янгитдан жонлаштирди ва камолотга етказди. "Ҳикмати Ишроқ"-да сайру сулук фақат фикрнинг маҳсули эмас, балки завқни тарбия бериш ва ҳидоят этиш зимнида вужудга келади. Мулло Садрои Широзий ва Ҳож Мулло Ҳодий Сабзаворий  Суҳравардий ақидаларидан баҳраманд бўлиб, ҳикматни баён этиш ва тақдим этишда ундан кўп фойдаландилар.  

Бундан 124 йил олдин ҳижрий-қамарий1314 йил зилқаъда ойининг 6-чисида:

Ахлоқ илмининг устоди ва орифи Ҳакими  Иллоҳий Мирзо Абулҳасан Жилва вафот этди. Мирзо Абулҳасан Жилва ҳижрий-қамарий 1238 йилда Ҳиндустоннинг Аҳмадобод шаҳрида дунёга келди. Бу орифнинг насаби 30 авлоддан кейин Имом Ҳасан Мужтабо алайҳисаломга бориб етади. Ул ҳазрат болалик чоғида ўз оиласи билан Исфаҳон шаҳрига келади ва бу шаҳарда таълим олиш билан шуғулланди ва камолотга етди. Ҳижрий-қамарий 1273 йилда Теҳронга сафар қилди ва Дорул-Шифо мадрасасида 40 давомида ҳикмат, фалсафа ва риёзиёт илмини таълим бериш билан шуғулланди.  Мирзо Тоҳир Тунукобуний, Оятуллоҳ Муҳаммад Али Шоҳободий , Сайид Ҳусейн Бодкубеий, Мулло Муҳаммад Омулий, Жаҳонгирхон Қашқоий ва Аллома Таботабоий бу олимнинг шогирдларидан ҳисобланишади. Мирзо Абулҳасан Жилва ёзган асарларидан "Ҳошия бар Шифо ва Асфор" ҳамда  , "Исботул-ҳаракатул-Жавҳария" каби асарларни тилга олиш мумкин. Охири Ҳакими Иллоҳий жума куни кечаси ҳижрий-қамарий 1314 йил зилқаъда ойининг олтинчисида 76 олти ёшида Теҳронда вафот этди.

 

  Бундан 70 йил олдин милодий 1947-чи  йил июль ойининг 30-чисида:

Автомобиль саноатининг отаси номини олган америкалик кашфиётчи Генри Форд 84 ёшлигида вафот этди. Генри Форд милодий 1863-чи йил 30 июль ойида Американинг қашшоқ оиласида таваллуд топди. Форд уша ёшлигидан бошлаб, маханика воситалари билан қизиқарди. Уша ўспиринлик даврида  соат ясаш ва ёшлигида эса механика билан шуғуллашни бошлади. Генри Форд бир куни отнинг кўмакисиз ва буғ орқали ҳаракат қилаётган машинани кўриб қолади. У бориб яқиндан уни кўзатишидан кейин ўзи бунга ўхшаган мошинни ишлаб чиқарди ва 12 ёшга кирганида отсиз аравани имтиҳон қилишга қарор берди. Генри ушбу мосламани мукаммаллаштирди ва милодий 1896 йилда ўзининг биринчи автомобилини намойишга қуйди. У кейинги йиллар давомида ўз кашфиётларини такомуллаштирди. Бошқалар ҳам бунга ўхшаган мошинларни ишлаб чиқарганларига қарамасдан милодий 1890 йилда расмий равишда автомобилни ишлаб чиқаришнинг имтиёзи Генри Фордга берилди. Форд аввалида ўз шериклари билан бирга Детройт автомобиль ишлаб чиқариш ширкатини таъсис этди. Ва милодий 1903 йилда Мотор Форд ширкатини ташкил этди. У 1907 йилда бошқаларнинг акцияларини сотиб олди ва ширкатни бошқариш уни оиласининг зиммасига қарор олди ва катта миқдорда бойликка эга бўлди. Форд арзон автомобилларни  кўп миқдорда ишлаб чиқариши билан ўзининг рақибларига нисбатан пешволикни қулга киритди.  Генри Форд аввалида камбағал бир оила эди ва ушбу кашфиётга эришганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш саноатининг отаси номини олишга муяссар бўлди.