Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Мусулмонларнинг муштарак қадриятлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, ИШИД террорчи гуруҳчасини шаклланишида Америка билан биргаликда айрим араб мамлакатлари, айниқса, Саудия Арабистонининг ролини ҳам инкор этиб бўлмайди. Айрим огоҳ манбаларнинг маълум қилишларича, ушбу гуруҳ ўзининг мавжудлигини эълон қилганидан беш кун ўтгач, Арабистон ва Ироқ билан чагарадош бўлган ҳудудлар орқали сони мингтагача бўлган юк машиналарида қурол яроқ ва ўқ дорилар Ироққа жўнатилади.
Берилган маълумотларга кўра, Арабистон Ироқда такфирий оқимларни ҳарбий тажҳизотлар билан таъминлаш билан бирга айрим зобитларни пора билан Ироқ армиясидан кетиб, радикал гуруҳларга қўшилишларига ҳамда айрим минтақаларни радикал гуруҳларга бериш учун айрим армия ҳарбий қисмларини орқага чекинишларга ҳам ундаган.
Айрим таҳлилчиларнинг ақидаларига кўра, ИШИД террорчи гуруҳчасини ҳимоялашда саудийларнинг исрор этишлари Ироқда Эронга ўхшаган шиа ҳукуматининг юзага келиши ва қудратли бўлиши бўлган. Халқ овози билан Ироқда сайланган ҳукумат араб оламида катта ўзгаришлар ҳисобланарди ва халқнинг халқчилик тузуми томон бораётганини кўрсатарди ва буни саудийлар яхши билишарди. Ушбу доминоли ҳаракатлар арабларнинг бошқа мустабид мамлакатларида ҳам юзага келиши мумкин эди ва ушбу халқчилик тузумига бўлган ҳаракатлар саудийларни хавотирга солган эди.ИШИДнинг пайдо бўлишида сионистик режим ушбу шаклланишларнинг учинчи бурчаки ҳисобланарди. Мазкур режим ИШИДни кучайтириш билан мусулмонлар ўртасида низо ва кина- кудуратларни янада оширарди ва ушбу йўллар билан ўзининг ноқонуний бўлган мавқейини мустаҳкамларди. Сионистик режим Саудия Арабистони билан биргаликда ИШИД иқтидорини кучайтириш йўли билан Эрон Ислом Жумҳурияти раҳбарлигидаги исломий муқовамат ҳаракатини тўхтатмоқчидир. Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги алоқаларнинг муборак бўлмаган натижалари Ислом оламининг заифланиши ва сионистик режим пояларинг мустаҳкамланишига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатлар Ғарб манфаатларини таъминлашда қўл келади.
Профессор Антони Жеймз Ҳолга кўра, ИШИДнининг тузилмаси ва шаклланишини тушуниш учун Арабистон ва Исроил ролларининг моҳиятини идрок этиш муҳимдир. Ишидчилар сионистик режим ва Ғарбнинг қуролли кучлари ҳисобланишади ва улар мусулмонларга қарши урушишмоқда.
ИШИД Исломга қарши сонистик режимнинг тарихий хусуматидир. ИШИД террорчи гуруҳининг кўплаб тўқнашувларида сионизм нишоналари ва халқаро сионизмнинг стратегиясини мушоҳада этиш мумкинки, мусулмонлар ўртасида узоқлик ва низолар яратишни мақсад қилган. Мазкур стратегия Ғарб империясининг стратегиясидир ҳамда Ислом оламида “жудолик солиб, ҳукмронлик қил” принципи асосида ушбу мақсадлар йўлида катта сармоялар ажратмоқда ва ўзининг стратегияси билан Ислом оламида бўлган кучларни мусулмонларга қарши ишлатмоқда ва ушбу жараён тарихий илдизга эгадир.
Муҳтарам тингловчилар, ўтган суҳбатларимиз давомида Ислом оламидан чалғиниб кетган ҳамда сиёсий, эътиқодий ва ҳарбий бир жараён сифатида ИШИД террорчи гуруҳчасининг қандай шакллангани борасида сизга маълумот бердик. Қилинган таҳлил ва тадқиқотлар натижасида баён этдикки, ушбу террорчилик гуруҳчасининг фаолиятлари Ислом оламида ихтилоф ва низоларнинг кучайишига сабаб бўлди. Ушбу ихтилофлар фақат Ғарб, Исроил ва Саудия Арабистонининг минтақадаги манфаатларига хизмат қилиши мумкин.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Акбарали Маҳкамовнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Акбарали Маҳкамовнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
“Толибон” ва “ИШИД” террорчилик гуруҳларининг фаолиятлари асосида ўтган йилларда Ислом оламида узоқланиш ва низоларнинг юзага келиши борасида сизга маълумот бердик. Маданий ва иқтисодий қашшоқлик ҳамда исломий мамлакатларнинг мустабид ва лаёқатсиз раҳбарлари бир томондан, хорижий душманларнинг мусулмонларга қарши фитналари бошқа томондан, ушбу икки террорчи гуруҳнинг пайдо бўлишига асосий сабаб бўлган. Бугунги суҳбатимиз ва кейинги эшиттиришларда Ислом оламида юзага келган ушбу чигалликлар ва муаммоларни бартараф этиш ва мусулмонлар ўртасида бирдамлик ва ваҳдатни яратиш учун қайси қадриятларга эътибор қаратиш ва қанақа воситалардан фойдаланиш лозимлиги борасида фикр юритамиз.
Олдин ҳам ишора қилиб ўтганимиздек, ягона пайғамбар, ягона қибла, Қуръони каримнинг илоҳий китоб эканлиги ва уни ўзгартириб бўлмаслигига оид ақидалар каби исломий бўлган муштарак қадриятлар исломий мамлакатларнинг ваҳдатга эришлари учун муҳим асос бўла олади. Шак-шубҳасиз, исломий мамлакатлар ўртасида ҳар қанақа иттифоқ ва бирлашишнинг шаклланиши мазкур муштарак қадриятлар ва ягоналик асосида амалга ошади. Ҳатто сиёсий ва иқтисодий манфаатлар исломий мамлакатлар ўртасида ваҳдатни юзага келтиролмайди.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.