Маънавий соғломлик
Мазкур тушунча жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида мужассам этади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азиз дўстлар, ўтган дастуримизда айтган эдикки инсон жисмининг соғлиги ҳавзасида кӯзга ташланадиган даражада ривожланиш вужудга келганига қарамай маънавий жиҳат ва унинг саломатликка бӯлган таъсирига аҳамият қаратиш зайифланган. Бу аҳамиятсизликнинг омилларидан бири маънавиятни тӯғри дарк этмаслик ҳисобланади. Шу сабабдан бугунги дастуримизда маънавият сӯзи ва унинг мафҳуми ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Маънавиятнинг маъноси кенг. Мазкур тушунча жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва ахлоқий қарашларни ўзида мужассам этади. Бинобарин, у «инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир.
Маънавият сӯзи халқ уртасида кенг ва доим ишлатиладиган сӯзлар жумласидандир. Аммо ажабланарли томони шундаки ҳарким ӯзининг дунёқараши нуқтаи назаридан маънавиятга қарайди ва уни таърифлайди. Айримлар эса маънавиятни мазҳабнинг синоними деб билишади.
Бошқа айримлар эса уларга қарши чиқишади ва уларнинг фикрига кӯра Худога эътиқод қиладиган ёки имонсиз барча инсонлар учун албатта уларнинг дунёқараши ёки ҳаёт фалсафаларига қараб маънавият турли маънони касб этади. Ҳолбуки бошқа айримлар қатъийлик билан фикр изҳор этишади. Агар маънавият мазҳабдан ажралса бу ҳақда ӯзининг ҳақиқий маъноси ва мафҳумини қулдан бой беради.
Айримларнинг фикрига кӯра маънавият шахсий бир тажрибадирким унинг шакли шахсларнинг характерига қараб фарқ қилади. Бошқа айримлар эса, маънавият учун вертикал ва горизонтал жиҳатларини зикр этишади. Вертикал жиҳат Худо билан алоқани инъикос этувчи ёки чексиз бир қудратдир. Горизонтал жиҳат эса, табиат ва бошқалар билан бизнинг алоқамизни инъикос этувчи жиҳатдир.
Ислом нуқтаи назаридан маънавият ва диндорлик ӯртасида фосила мавжуд эмас. Балки маънавият фақат иллоҳий дастурларга итоат қилиш ва диндорлик сояси остида вужудга келади. Аллоҳни зикр этиш маънавиятни ижод этиш учун энг афзал ҳолатдирким унинг барча томонлама ривожланиши ислом динида режалаштирилган.
Инсон маънавиятга эришиш йӯлида ҳеч қачон диний дастурлардан эҳтиёжсиз қолмайди. Балки ҳар куни динга боғланишни зарурий деб билади. Шунинг учун диний ориф ва олим унвонида Имом Хумайни (р.а) шундай эътиқодга эга эдиларким, маънавият аъмол ва сифатларнинг мажмуаси саналади ва инсонда саҳиҳ ва мантиқий кучли ва қудратли жозибани вужудга келтиради.
Ва уни оламнинг маҳбуби ва ягона Худо томонига сайр этишда ажойиб бир тарзда етаклайди. Маънавий инсон солим бир жисмга эга бӯлиш ва жисмоний дард ва азобни узоқлаштириш учун ӯз ботинида ҳам маънавий саломатликка эришиш пайида бӯлади. Маънавият ва маънога эга бӯлган ҳаётга эришиш учун биринчи шарт шундан иборатким шахс ӯзининг барча аъмолларини тӯғри ва ягона мақсад сари режалаштиради.
Ислом динида Аллоҳ таоло борлиқ ва барча камолотнинг сарчашмаси ва манбаси унвонидадир. Ва унга яқинлашиш инсон яратилишининг асосий мақсади ҳисобланади. Шу сабабдан, инсоний сулук ва фаъолиятдан мақсад ва инсоний камолотнинг энг олий даражаси Худога яқинлашишнинг энг юксак нуқтаси саналади. Бинобарин Аллоҳ билан яқинлашиш маъноли ҳаёт йӯлидаги дастлабки қадамдир.
Ахлоқий маданият шахснинг жамият ахлоқий тажрибаларини эгаллаши ва бу тажрибалардан бошқа одамлар билан бўлган муносабатларида фойдаланиши , ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориши сингари жиҳатларни ўз ичига олади . У шахс ахлоқий тараққиётининг белгиси ҳисобланади. Зеро, ахлоқий маданият ахлоқий тафаккур маданиятининг қатор унсурларини ўз ичига олган тузилмадир . Ахлоқий маданият шахснинг ўзгалар билан ўзаро муносабатларида намоён бўлади . Инсоннинг хатти – ҳаракати, хулқ – атвори ва юриш – туриши ва уларни доимо назорат қила билиш даражаси, кишилар ўртасидаги муомала муносабатидир. Ахлоқий маданият шунингдек, инсоннинг ўз хатти – ҳаракатларини меъёрини англашдир.
Дархақиқат Аллоҳ таоло инсон зотини ер юзида ақлли, фикрли, гўзал суратда қилиб яратди ва барча мавжудот, махлуқотларидан азизу мукаррам қилди. Аммо инсон табиатида нафс-хаво аталмиш бир хис бўлиб, ўша хис туйғу баъзан инсонни тўғри йўлдан оғишига ва Аллоҳ таоло ёмон кўрган, норози бўладиган хатто Аллоҳнинг қахр ғазабига учраб қолишига олиб борадиган ишларни қилишга ундайди. Мана шу сабабдан ҳам улуғларимиз мўъмин мусулмон одам учун Аллоҳ таолонинг хузурига ёруғ юз билан боришда энг катта душмани - инсонни хавою нафси деб таъриф беришган. Баъзан бизга бирон бир савобли амални бажариш малол келиб ўша амални қилгимиз келмай қолади. Бу эса ўз навбатида нафсимизни ўзимизнинг устимиздан ғолиб келганлигини белгисидир.
Аммо нафсига бўйин эгиб уни амир қилиб олсачи ўз-ўзидан маълум у нафс инсонни халокатга, разолатга, ёмонликка ва хоказо бошлайди. Мисол учун бир гунох ишни у каттами ё кичикми гунох эканлигини била туриб, бемалол қилиб қўямиз, бу ҳам бизни ўз нафсимиз устидан рахбар эмаслигимизни, балки нафсимизга қул эканлигимизни исботидир.