август 12, 2017 13:11 Asia/Tashkent

Интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг ҳам, унинг таркибий қисми бўлган халқаро хусусий ҳуқуқий муносабатларнинг ҳам ўзига хос объекти ҳисобланади. Ушбу объектлар кўпроқ ғоявий негизга эга бўлгани сабабли уларга нисбатан одатдаги анъанавий мулк ҳуқуқи меъёрларини қўллаб бўлмайди. Шу сабабли ҳам уларга нисбатан бўлган ҳуқуқларга кўпроқ мутлоқ ҳуқуқлар деб аталмиш ҳуқуқлар мажмуи қўлланилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар!  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар” туркум эшиттириши навбвтдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Бугунги дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Янги технологияларнинг ҳаётимизга кириб келиши билан барчани турли хил маълумотларга қӯл топишлари учун қулайликлар яратди, аммо унинг пайида бир қатор мушкулотларни ҳам  вужудга келтирган.

Интеллектуал мулк объектлари фуқаролик ҳуқуқининг ҳам, унинг таркибий қисми бўлган халқаро хусусий ҳуқуқий муносабатларнинг ҳам ўзига хос объекти ҳисобланади. Ушбу объектлар кўпроқ ғоявий негизга эга бўлгани сабабли уларга нисбатан одатдаги анъанавий мулк ҳуқуқи меъёрларини қўллаб бўлмайди. Шу сабабли ҳам уларга нисбатан бўлган ҳуқуқларга кўпроқ мутлоқ ҳуқуқлар деб аталмиш ҳуқуқлар мажмуи қўлланилади. Интеллектуал мулк тушунчаси, унинг доирасига кирадиган объектлар турлари, уларга нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиш асослари бўйича талабалар фуқаролик ҳуқуқи ўқув курси бўйича асосий маълумотлар, зарурий билимларга эга бўлишганини таъкидлаб, бевосита интеллектуал мулк объектларининг халқаро муомалада бўлишининг асосий хусусиятлари сифатида қуйидагилар қайд этилади.Интеллектуал мулк объектлари муомалада энг ҳаракатчан объектлардан ҳисобланади. Улар ғоявий негизга эга бўлгани сабабли бутун жаҳон бўйича тезлик билан тарқалиши мумкин;

Бундай объектлар муайян мамлакат миқёсида миллий режимга эга бўлиши ёхуд халқаро битимлар, келишувлар, конвенциялар асосида халқаро ҳуқуқий режимга эга бўлишлари ҳам мумкин;Кўпгина интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқлар махсус муҳофаза ёрлиғи (патент) асосида вужудга келади. Патент ўзининг амал қилиш ҳудудига эга ва айни вақтда унинг амал қилиш муддати чегараланган ёхуд бу муддатни узайтириб туриш лозим;

Интеллектуал мулкнинг халқаро муомалада бўлишида интеллектуал мулк бозорига ўзига хос таъсир кўрсатиб турувчи ташкилий тузилмалар мавжуд. Бу тузилмалар жумласига Бутунжаҳон Интеллектуал Мулк Ташкилоти, Интеллектуал мулк бўйича халқаро Ассоциация, Париж Иттифоқи, Берн Иттифоқи ва ш.к. киради;Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга нисбатан бу ҳуқуқларни ҳимоя қилиш сўраладиган мамлакат ҳуқуқи қўлланади;Интеллектуал мулк объектларининг муомалада бўлиши асосан лицензия шартномалари орқали расмийлаштирилади. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлоқ ҳуқуқлардан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномасида лицензиар (мутлоқ ҳуқуқ эгаси) ҳисобланувчи тараф таъсис этилган, турар-жойга эга бўлган ёки асосий фаолият жойи бўлган мамлакат ҳуқуқи қўлланилади.// Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]

Айрим ҳолларда эълон қилинган асарлардан муаллиф рухсатисиз фойдаланиш, ҳатто уларни “қайта ишлаш” ёки материалларнинг муаллифини кўрсатмасдан эълон қилиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Кимнингдир мусиқасини  “халқ куйи” деб қўшиқ қилиб айтаётган хонандалар учраб турибди.

Булар қонунчиликда ўғирликка тенглаштирилган жиноят ҳисобланади. Негаки, қалбакилаштириладиган маҳсулот ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмайди. Оқибатда белгиланган солиқлар ҳам, муаллифга берилиши лозим бўлган ҳақ ҳам тўланмайди. Бундай ҳолатларда, аввало, муаллифлар поймол қилинаётган ҳуқуқларини тиклаш учун тегишли идораларга мурожаат қилиши лозим. Зеро, қонунчилигимизда муаллифлик ҳуқуқини бузаётганлар учун тегишли жазолар белгиланган.Интеллектуал мулк объектлар жумласига қӯйидагилар киради:

1) адабий, бадиий асарлар ва илмий ишлар;

2) артистларнинг ижрочилик фаолияти, фонограммалар ва радиоэшиттиришлар;

3) инсон фаолиятининг барча соҳаларидаги ихтиролар;

4) саноат намуналари;

5) илмий кашфиётлар;

6) маҳсулот белгилари, хизмат белгилари ва тижорат номлари ва белгилари (рамзлари);

Ҳурматли тингловчилар! " Виртуал фазо: имконият ва муаммолар" туркум эшиттириши бугунги сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида бӯлинг.