август 16, 2017 10:51 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил мурдод ойининг 25-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-қаъда ойининг 23-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил август ойининг 16-чи кунидир.

Бундан 131 йил муқаддам милодий 1886 йил август ойининг 16-чисида:

Ҳинд мазҳабийнинг пешвоси Рома Кришна вафот этди. Ҳиндустон ҳиндларининг раҳбари Рома Кришна милодий 1836 йил феврал ойининг 18-чисида Ҳиндустонда дунёга келди. У кичик бир қишлоқда тарбия олиб мактабда расмий таълим олмади. Бунга қарамай 10 ёшида Ҳинд муқаддас ёзувларини тафсир этишда ўзига хос истеъдод ва маҳоратни намойиш этди. У ёшлик чоқида саёҳат қилиш ва кейинчалик месеҳийлик, будо, ислом ва ҳинд динларини ўрганишни бошлади. Охири бу динларнинг ҳар бири Худога етиш йўлини кўрсатишади деб изҳор этди. Рома Кришна шундай эътиқодга эга эдиким, дунёдаги барча одамлар ўзларининг турли динлари билан ягона Худоннинг фарзандлари ҳисобланишади. Айтиш мумкинки, Рома Кришна ҳозирги ҳинд маънавий мактаби аксариятининг пешвоси эди. Рома Кришна охири милодий 1886 йил август ойининг 16-чисида 50 ёшида вафот этди.    

Бундан 129 йил олдин милодий 1888 йил август ойининг 16-чисида:

Англиянинг Араб мамлакатларидаги таъсирчан жосуси Томас Эдвард Лоренс таваллуд топди. У биринчи жаҳон урушидан олдин бир неча маротаба Араб мамлакатларига сафар қилди ва араб тилини ўрганиш билан бирга Араб халқининг удум ва расм-русумлари билан яқиндан ошно бўлди.  У биринчи жаҳон уруши жараёнида Англиянинг мустамлакачилик сиёсатларига асосланиб истиқлолга эришиш баҳонаси билан араб мамлакатларининг қабилаларини Усмонийлар ҳукуматига қарши кўрашиш учун гижгижлантиришга сайъ-ҳаракат қилди. Чунки ушбу уруш вақтида Усмонийлар ва Англия бирбирига қарши уруш олиб бораётган эди. Англия жосуслик идораларининг кўмаки билан Лоренс ўз маъмуриятини ижро этишда мувафаққиятга эришди. У  Сурия ва Иордания подшолари қудратга эришишлари учун муҳим рол уйнади.  Шунингдек у Арабистонда Ол-Саъуд хонадонини қудрат бошига келтириш учун ҳам катта ва муҳим рол уйнади. Шу сабабдан ҳам у " Арабистоннинг Лоренси " деган лақабни олди. Англиянинг ушбу жосуси "Шўриш дар саҳро", яъни "Саҳродаги қўзғалон" ва "Ҳафт сутуни фарзонаги "яъни  "Доноликнинг етти устуни " китобларида ўзининг амалга оширган сайъ-ҳаракатларини шарҳ-изоҳ берган. У 1935 йилда автомобиль ҳалокатида вафот этди. 

Бундан 64 йил олдин ҳижрий-шамсий 1332 йил мурдод ойининг 25-чисида:

Эроннинг сўнгги подшоси Муҳаммад Ризохон Паҳлавий ўз турмуш уртоғи билан Италияга қочиб кетди.  У қочиб кетганидан олдин бош вазир доктор Муҳаммад Мусаддеқнинг мансабдан бекор қилиш ҳукмини имзолади ва ўзига қарши давлат тунтаруви тайёрланаётганидан бохабар бўлиши сабабли Италияга қочди. Доктор Мусаддеқ Эрон нефтини миллийлаштиргани ва Англия манфаатларини хатарга солгани боис мустамлакачи бу мустабид давлат унга қарши турли босим ва бўзғинчи амалиётларни ижро этди. Бундай амалларининг охирги намунаси бу Америка ва Англия мамлакатлари томонидан ҳижрий-шамсий 1332-чи  йил мурдод ойининг 28-чисида муштарак давлат тунтарувини ташкил этишлари эди.  Давлат тунтаруви амалга оширгани ва Мусаддеқнинг халқ давлати ағдарилганидан уч кун ўтгач Эроннинг мустабид подшоси Эронга яна қайтиб келди ва 24 йил давомида бегона давлатлар ҳимояти билан ҳукуматни бошқарди. Аммо охири ҳижрий -шамсий 1356 йил дей ойининг 26-чисида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ раҳбарлигида бўлиб ўтган Эрон Исломий Инқилоби натижасида Эрондан қочиб кетди.

Ёрлиқ