август 11, 2016 16:59 Asia/Tashkent

Ёруқлик сари дунё

Азизлар,  бир неча дастурларимизда келажак ҳақида сўҳбатлашиб  шу нарсага  англаб етдикки  Ғарб мамлакатлари қилган ўз сайъ-ҳаракатларига қарамасдан ҳаттоки кино саноати, айниқса Голливуд кино саноатини ишга солишлари билан ғарбий назариячиларнинг теорияларига таяниб дунё келажаги  ҳақида ёруқ истиқболни инсониятга кўрсата олишмади. Ғарб  файласуфларнинг орзу ормонли шаҳарлари ҳақидаги иддаоларида  бирон ёруғлик мушоҳада этилмайди  ва ушбу энг намунали шаҳарлар ҳақиқий бўлмаган ва хаёлий шаҳарлардир.  Ҳақиқатан ҳам инсониятнинг  ахлоқ ва маънавиятдан ғафлатда қолиши ва унинг ердаги хаёлий жаннатга кўнгил қўйиши Ғарб маданияти  учун шундай фазони яратдиким у такабурлик кайфият ва нафсоний истак-хоҳишларга эга бўлиб дунёни нотинчликка юзмаюз этди.  

Ҳинд шоири Тагор шундай айтади: "Энди мен эътиқодимни қўлдан бой бериш ва ҳозирги кунда инсониятнинг  мағлуб бўлишини сўнги мағлубият деб гуноҳни содир этмайман. Мен келажакка қарайман ва шундай даврни ўз хаёлимга келтираманки  бу буюк фожеа охирга етади, таърихнинг бир саҳифаси бурилиб осмон иккинчи маротаба ёруқликка эга бўлади. Эҳтимол бу ёруқ тонг эртаси машриқзамин уфуқидан, яъни  қўёш чиққан жойидан чиқиб дунёни ёруқтиради. "

Ушбу умидлар билан инсоният қийинчиликларга бардошт беради токим кенг ва ёруқ қарашларга эга бўлса . Инсоният таърихига  тегишли  бўлган тадқиқотлар инсоннинг дунё келажаги ҳақида синчковлигидан далолат беради. Инсоният барча тартибсизликлар,  ўтмишда  ақида, мазҳаб, маданият русм-русум ва одоб  заминаларида эга бўлганида табиий тарзда ваъда қилинган кунини интизорлик билан кўтади. Барча иллоҳий динлар нуқтаи назаридан инсоният таърихининг уфуқи ёруқ бўлиб ундан нур порлайди ва дунё эса мазлумлар фойдаларига  ҳал бўлади. Чунки адолат ва тенглик ҳақ ва мустаҳкам  усулларидандир ва золимлик ва камситиш  зудлик билан  нобуд бўлади.

Барча динларда шуни мушоҳада этиш мумкинки эътиқод  ўз мустаҳкамлиги билан дунёни зулмдан озод этади. Эътиқодни бир ҳаракатчан моторга ўхшатиш мумкинки инсониятни  энг яхши келажакка етаклайди. Барча самовий китобларда нажоткорнинг зуҳур топишига башоратлар бор, агарчи бу буюк нажоткорларнинг номи ва шахсиятлари  турли бўлса ҳам.

Зардушт  динида охирулзамон ва охирзамонига қайтиш  ҳақида фикрлар  баён этилган. Авесто ва Занд китобларида  зардушт динининг мавъуди Савшиянт фойда келтирадиган маъносидадир.  Бу нажоткорнинг вазифаси норасолар қаршисида қиём қилишдан иборат. Зардуштийлар эътиқодига кўра Савшиянт келиши билан адолат бу дунёда барқарор бўлади.  

Зардуштнинг куёви ва шогирди бўлган "Жомосп"  ўз китобида шундай келтирилган: " Ўз аждодлар динининг тарафдори ва  катта қўшун билан бир шахс зуҳур топади. У ер юзида шундай адолатни жорий этадиким бўри ва қўй бир жойдан сув ичишади. "(Яъни кучли ва зайиф кишилар бирга яшади).

 Зардуштийларнинг бошқа китоби,  Занд китобида шундай ёзилган: "Уша вақта яздондан бир буюк зафар ва ғалаба зуҳур топади ва аҳриманларни ўртадан йўқ қилиб ташлайди. Аҳриманларнинг  бор қудратлари ердадир ва осмонларда уларга йўл йўқ. Яздоннинг ғалабасидан сўнг ва аҳриманларни йўқ қилиб ташлаши билан дунё ўзининг асосий саодатига етади ва инсон тахтга ўтиради."

Яҳудийларнинг динида ҳам "Башорати аҳдайн" китобида яҳудийлар китобидан бир нечита китоб зикр этиладиким, унда охируззамоннинг нажот бергувчиси  ҳақида нақл этилади.  Довуднинг забурида шундай келтирилади: "Фосиқларнинг хатти-ҳаракатлари сабабли ўзинга ташвиш солма. Чунки зудлик билан ўтдек ўрилиб ташланадилар. Ва Худога таваккал қилгин ва яхшилик қилгин. Аммо Худони кўтаётганлар ернинг меросхўрлари бўлишади ва саломатлик ва фаровонликдан баҳраманд бўлишади. Фосиқлар қиличларни ғилофидан олиб палахмонни қашшоқ ва мискинлар ва туғри йўл билан борувчиларни қатл этиш учун тайёрлашади.  Аммо уларнинг қиличлари ўзларининг таналарига зарба етказади ва палахмонларининг ўқи синади."

Ўзларини Аллоҳ таоло томонидан яратилган қавм деб билган Бани Исроил қабиласи Парвардигор севимли этиб қарор берган ўз қавмини мавъуд сарзаминда жой беради ва уларнинг душманларини нобуд этиб, дунё бўйлаб адолат ва хайру эҳсонни жорий этадиган иллоҳий ваъдалар амалда татбиқ этиш даврини интизорлик билан кўтишарди. 

Ёрлиқ