август 19, 2017 14:10 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақасига оид муҳим янгиликлар

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Толибон Туркманистон чегараларига яқинлашди;
  2. Тожикистон 2015 йилдан бери Ўзбекистон, Қозоғистон ва Эрон мамлакатлари олдидаги барча қарзларидан қутулди;
  3. Ўрта Осиё ривожланиш жараёнини тезлаштиришга интилмоқда;
  4. Қозоғистон ва Швейцария президентлари икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Жаҳон оммавий ахборот воситаларининг тезкор хабарларига кӯра толибон гуруҳи ИШИД билан ҳамкорликда  Жаузжонда ўнга яқин қишлоқ,   Фарёбда бутунбошли Ғўрмоч туманини босиб олишга муваффақ бўлган.

Толиблар бундан   аввал Фарёбнинг Кўҳистонот туманини ҳам ўз тасарруфлари остига олишган, вилоятнинг стратегик жиҳатдан муҳим жойлашуви назарда тутиларкан, мавжуд ҳолат масъуллар, парламент вакиллари ва маҳаллий аҳолининг жиддий хавотирларига сабаб бўлган.

  Толиблар гуруҳи Фарёбга бевосита чегарадош ва сўнгги йилларда ИШИД жангари гуруҳи ҳам фаоллашиб бораётгани айтилган Жаузжонда ҳам ўнга яқин қишлоқни босиб олишган.

Жаузжон Афғонистоннинг Туркманистонга шундоққина қўшни ва аксарият туманларида хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий издан чиқиб бораётгани айтилувчи   шимолий вилоятидир. 

 Шундоққина биқинларида кузатилаётган бу ҳолат ўтган уч йил давомида барча Марказий Осиё давлатлари қаторида Россия ва Хитойнинг ҳам жиддий хавотирларига сабаб бўлиб келарди. Бугунги кунда бу хавотирлар янада кучайган.

Тожикистон 2015 йилдан бери Ўзбекистон, Қозоғистон ва Эрон мамлакатлари олдидаги барча қарзларидан қутулди. Бу ҳақида ТР Молия вазирлигининг матбуот хизмати вакили берган хабарга асосланиб, "Евразия. Эксперт" нашри хабар берди. 

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бугунга келиб мамлакатнинг икки томонлама асосдаги кредитори сифатида Хитой иштирок этмоқда. Тожикистоннинг Хитой олдидаги давлат қарзи 2017 йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, 1 млрд 217,6 млн доллардан зиёдни ташкил қилади. Ундан кейин эса Саудия фонди - 44,9 млн доллар атрофида, Кувайт фонди - 38,7 млн доллар ва Франция - 24 млн доллар. Шундай қилиб, бугунга келиб Тожикистоннинг икки томонлама асосдаги қарзи ҳажми 1 млрд 380,5 млн долларни ташкил қилмоқда. 

Республиканинг кўп томонлама асосли йирик кредиторлари орасида халқаро молиявий институтлар ҳам мавжуд. Масалан, Жаҳон банки олдидаги қарз 2017 йилнинг иккинчи ярми бошида 299,9 млн долларни ташкил қилган. Бундан ташқари, Тожикистон Осиё-тараққиёт банкига 227,5 млн доллар, Ислом тараққиёт банкига - 111,9 млн доллар, Халқаро валюта фондига эса - 101,1 млн доллар қарз. 

2017 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, республика ташқи қарзининг умумий ҳажми 2 млрд 303,4 млн долларни ташкил қилган. 

"Биз инфратузилмага анча жиддий ресурс киритдик ва у қарзларни қайтариш учун ишлай бошлайди. Шу тариқа ташқи қарз билан боғлиқ мажбуриятлар камайиб боради. Ташқи қарзни бошқариш муаммоси фавқулодда долзарб аҳамият касб этади, деб ўйламаймиз, чунки бюджетни шакллантиришда қарздорлик эвазига йўлга қўйилган  лойиҳалар ўзини оқлайди", - дейди Тожикистон президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори Фарида Мўминова.

АҚШнинг ушбу муассасаси маълумотига таяниб ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича,  Марказий Осиё давлатлари минтақа мамлакатлари билан кўпроқ  ҳамкорликлар ва мувофиқлаштиришларни йўлга қўйишни олқишламоқда, чунки  сиёсий эҳтиёжлар ва муаммолар минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамкорликларни чуқурлаштириш, ҳамоҳанглик ва ўзаро муносабатларни янада ошириш зарурлигини тақазо этмоқда.

АҚШнинг ушбу муассасаси бу заминда қуйидагича ёзган:  Қозоғистон давлати  таълим соҳасида ислоҳотлар киритиш мақсадида муҳим одимлар ташламоқда.

Бу давлат 45 мамлаката фуқаролдари учун виза бериш режимини бекор қилган.

Шу ҳолда Ўзбекистон республикаси ҳам  Қозоғистоннинг муҳим шаҳарлари билан янги транзит йўлларини очган. Шу тартибда Қозоғистондаги Остона ва Алмати шаҳарлари ҳамда Тожикистоннинг Душанбе шаҳри  ўртасида бевосита транзит алоқалар пайдо бўлган.

"Фо́рин аффе́рс" интернет сайти  шунингдек ўн йил олдин Ўрта Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва сиёсий ҳамкорликларни шу даражага етишини ҳатто тасаввур қилиш мумкин эмасди деб ёзди.

Швейцария президенти Қозоғистонга уюштирган сафарида Қозоғистон президенти билан учрашди ва Остона билан икки томонлама алоқаларни ва савдо-сотиқ ҳамда тижорат йўналишидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлади. 

Форс ахборот агентлигининг Душанбедан тарқатган хабарига кўра, Швейцария конфедерация президенти Дорис Лотард Қозоғистонга ташриф буюрганида Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, суҳбат ўтказди. 

Нурсултон Назарбоев ушбу учрашувда ўзининг Швейцариялик ҳамкасбидан Швейцариянинг миллий кунида Қозоғистон пойтахти остонада " Экспо-2017" ихтисослаштирилган халқаро кўргазма доирасида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди. 

Қозоғистон президенти Қозоғистон ва Швейцариянинг ҳозирги алаоқаларига ишора қилиб, икки юрт ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларни янада чуқурлаштиришга умид билдирди.

Швейцария президенти ҳам ушбу мулоқот давомида Швейцариянинг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларига айниқса тижорат соҳасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришга катта қизиқиши борлигини алоҳида урғу бериб ўтди.   

  Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ