Ҳаётий муаммолар калиди
Инсон зоҳирий покликдан ташқари руҳий покликига ҳам таважжуҳ қилиб, ақл ва зеҳнни чалғитувчи омиллар олдини олиши лозим. Қуръони карим ва диний ривоятларда руҳий покланиш йӯл-йӯриқлари кӯрсатилган. Қуръони карирмни тиловат қилиш, мавъиза эшитиш, Худони зикр этиш, ӯлимни эслаш, фикр юритиш, кӯмаклашиш ва олимлар билан суҳбатлашиш шу жумладандир.
Инсон зоҳирий покликдан ташқари руҳий покликига ҳам таважжуҳ қилиб, ақл ва зеҳнни чалғитувчи омиллар олдини олиши лозим. Қуръони карим ва диний ривоятларда руҳий покланиш йӯл-йӯриқлари кӯрсатилган. Қуръони карирмни тиловат қилиш, мавъиза эшитиш, Худони зикр этиш, ӯлимни эслаш, фикр юритиш, кӯмаклашиш ва олимлар билан суҳбатлашиш шу жумладандир.
Зикр деганда, биринчи навбатда Аллоҳни зикр қилишни тушунилади. Аллоҳни зикр қилиш қалбни унга боғлаш демакдир. У мени кузатиб турибди, деган фикр доимий инсон хаёлида бўлиши бу – зикрдир. Банда Аллоҳни кўп зикр қилиш билан турли гуноҳлардан узоқлашади. Унинг қалбида беҳуда фикрларга ўрин қолмайди.
Аллоҳнинг зикри билан банд бўлган қалбда турли кўнгилхушликларга, инсонга манфаатсиз маишатларга жой қолмайди. Аллоҳни кўп зикр қилган банданинг қалбига унинг муҳаббатидан ўзга муҳаббат сиғмайди, сўзлаганда аввало тилида Аллоҳнинг исми жо бўлади. Сўнгра бу муборак исм аста-секин банданинг ҳалқумига, кўксига ва ахийри қалбига етиб боради. Бундай инсон тили билан Аллоҳнинг исмини айтмаса ҳам, қалби ҳамиша “Аллоҳ, Аллоҳ” деб туради.
Иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳ зикри билан ором топади. Чунки зикр қилувчи қалблар ўзларининг Аллоҳ билан доимий боғлиқ эканларини ҳис қиладилар.
Яна зикр билан сайқалланган қалблар дунёда ҳамма нарса Аллоҳдан эканини, бу дунёю у дунё саодати ҳам Аллоҳнинг ихтиёрида эканини биладилар.
Зикрларнинг энг афзали ва бутуни бу – Қуръони каримдир. Унинг биргина оятини тиловат қилиш билан банда қанчадан-қанча савобга эга бўлади.
Аллоҳ таоло инсонга каромат ва шарофат бағишлагани билан бирга, унга ирода ҳам берган, то ӯзининг истеъдод ва қудратига таяниб, ахлоқий фазилатлар касб этсин ва инсоний камолотга эришсин.
Инсоний каромат олий даражасини инсон тақводор бӯлган ҳолда қӯлга киритади. Тақводорликни ҳаётда жорий этиш эса ақл нури ва иродани кӯпайтиради.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Агарчи ҳозирги кунда озиқ -овқат маҳсулотлари ва овқатланиш намуналари ҳақида жамиятнинг огоҳлиги ва билими юқорий даражада қарор олган бӯлсада, аммо айрим вақтларда кенг билим ва илмга эга бӯлиш албатта солеҳ амални ижро этиш сабабига айланмайди. Ва зарарли озиқ -овқатлар ҳақида инсонлар огоҳ бӯла туриб уларни истеъмол этишади.
Овқатланиш пайтида гигиеник қоидаларга риоят этиш саломатликни сақлаш ва узоқ умр кӯриш омилларидан бири ҳисобланади. Агар одамлар нима истеъмол қилиш, қай пайтда овқатланиш ва қайси миқдорда овқатланишни билишса, кӯплаб касалликлар олдини олиш мумкин бӯлади. Овқатланиш ва сув ичиш чоғида гигиеник қоидалар ва одобларини риоя этиш саломатлик гарови ва узоқ умр кӯриш асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Овқат ейишнинг ҳам одоблари бўлиб, хар бир инсон уларга амал қилишга тӯғри келади. Шунда унинг соғлиги яхшиланиб, танаси куч-қувватли бўлади. Овқатланиш одобларига риоя қилган кишининг ақли ўткирлашиб, ҳар хил касаллик ва оғриқлардан саломат бўлади.
Кӯпчлик шошилиб овқатланишади. Таомланишга махсус бир вақт ажратилмайди. Ишга кеч қолмай деб шошилиб оғизга солинган луқма баъзида бошимизга бало бӯлиши мумкин. Диққат билан таомни истеъмол қилиш, уни ошқозонда яхши ҳазм бӯлишига сабабдир.
Овқатланишнинг яна бир одобидан киши қорин очлигини яхши сезиб, овқатланиши лозим. Агар луқма катта олинса унинг бир миқдорини чайнаши қийинроқ бӯлиб, таом комил ҳазм бӯлмай қолиши мумкин.