Исломда соғлом оила
Ёшлар айниқса ёшлик даврининг биринчи йилларида майл-истак ва орзу-армонларга тӯла бӯлишади. Ёшлар бу даврда ӯз ӯзликларини топмоқчи бӯлиб, ӯз шахсиятларини бошқаларга исботламоқчи бӯлишади.
Ёшлар айниқса ёшлик даврининг биринчи йилларида майл-истак ва орзу-армонларга тӯла бӯлишади. Ёшлар бу даврда ӯз ӯзликларини топмоқчи бӯлиб, ӯз шахсиятларини бошқаларга исботламоқчи бӯлишади. Аммо ачинарлиси шуки кӯп ҳолатларда ота-оналар буни қабул қилишмайди ва болалари шахсиятининг бу жиҳатларига таважжуҳ қилишмайди. Иккинчидан ёшлар бу даврда янги бир дунёга қадам қӯйган бӯлишиб, атрофдагилари бу дунёдан бехабарлар ёки унга нисбатан бефарқ юришади.
Учинчидан ёшлар ёшлик даврида бир қатор нотаниш ва улар табиатига хос бӯлмаган масалаларга дуч келишади. Бу масалалар ёшлар замирида бир қатор саволларни туғдириб, уларни ечишда мушкулотга учрашади. Аммо таассуфли ҳолат шуки кӯпинча бу саволлар жавобсиз қолишади ё ки дуруст ва муносиб жавоб олишмайди. Шу сабабли ёшлар ӯзларини якка қолгандек ҳис қилишади
Ёшларнинг шахсиятини ташакулланишини кӯзлаб, диний ривоятларда ҳам бу давра нозик жиҳатларини назарга тутиб, психологлар ҳам бу даврни инсоннинг янги туғилиши деб тарифлашган. Улуғ пайғамбаримиз, ҳазрат Муҳаммад (с) буюрганлар: "Ёшликингиз қадрига қарилик кириб келмасдан етинг".
Ёшлик даврида болаликдаги палапартиш ҳаракатлар аста-секин ӯтиб кетадиб, ӯз ӯрнини ором ва мантиқий тафаккур билан амал қилишга ӯзгартиради. Бу даврда ёшлар, атрофдаги барча ҳолатларга муносиб баҳо беришга қодир бӯлишади. Улар ӯз ӯрнини жамиятда топиш мақсадида ҳаракат қилишади. Бу даврнинг муҳим жанбаларидан ёшларга дуруст ва муносиб намуна ва ғоялар муҳайё этишдир.
Йигит-қизлар бу даврда ӯз шахсиятларини шакллантириш йӯлида кӯплаб фурсатларга эгадирлар. Аммо инсон руҳи ҳамиша ёш қолади. Ҳатто қариганда ҳам.Ёшлик даври ҳар бир инсон ҳаётида ёрқин бир падидадек бӯлиб, мислсиз бир айёмдир. Агар ҳар бир давлатда ёшларга ӯзларига муносиб равишда муносабат қилинса, у давлат улкан муваффақиятларга эришиб, ривожланади. Аммо агар давлатдаги ёшлар жамиятнинг кӯзга ташланадиган бир қисмини ташкил этишса бу масала янада муҳим деб тарифланади. Шуни ҳам такидлаб ӯтиш лозим, ки ёшлар ӯз шахсиятларини тиклаш йӯлида баъзи бир ижтимоий мушкулотлар ӯз таъсирини етказади. Шунинг учун уларни шу марҳалада якка қолдирмай. тӯғри йӯлга ҳидоят этиш лозим. Акс ҳолда улар йӯлини йӯқотган нобинодай адашган нодуруст йӯлда кетишади.
Ислом дини нуқтаи назаридан ёшлик даври қудрат ва яратувчилик даври ҳисобланади. Бу давр ҳаётнинг неъматларидан баҳра олиши учун муҳим бир фурсатдир. Ислом динининг муқаддас манбаларида таълим-тарбия, одоб-ахлоқ, бағрикенглик, инсонийлик фазилатлари, ҳақиқий мўмин кишига хос сифатлар, ватанпарварлик, меҳрибонлик, масъулият ва шу каби улуғ сифатларни ўзида ифодалаб берувчи, жамият фаровонлиги ва ёшларнинг ахлоқий камолоти йўлида фойдаланиш мумкин бўлган маънавий ғоялар келтирилган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда соғлом оила” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Агар ёшлар ӯз вужудидаги истеъдод ва қудратига таяниб, бу олтин даврдан фойдаланса, ҳаёт пойдеворини мустаҳкамлаштириб, саодатли ҳаёт ва камолга етади. Ёшликнинг ўзига хос хусусиятлари бор: бу давр билим олиш, касб танлаш ва уни эгаллаш, сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш, ўз дунёқарашини шакллантириб, мустақил ҳаётга қадам қўйиш каби.
Ёшлик даври инсон шахсияти ташаккулланишида муҳим бир давр бӯлиб, бу даврда киши инсоний камолотга интилади. Бу даврда инсон жамиятга кириб бориб, янги муҳитда ӯз ӯзлигини топмоқчи ва бошқалар қаторидан ӯрин олмоқчи бӯлади.Бу йӯналишда ёшлар бирор бир шахсият ё бирор бир характерни ӯзларига намуна қилишлари лозим, токи камолотга эришиш марҳаларини осонлик билан ӯтишсин.
Ёшларни тӯғри йӯлга ҳидоят этиш, ёшлар шахсияти ташаккулланишида катта таъсири бор. Ёшлар ӯз ҳаётларида тажриба камлиги сабабли, кӯплаб фурсатларни қӯлдан беришади. Аммо агар ёшлар ӯз амалларида бир муносиб намунага ёндашиб иш юритсалар,бундай фурсатлардан тӯғри фойдалана оладилар.Ёшликда ўз шахсиятини шакллантириш қай даражада амалга оширилиши, киши ҳаётида вужудга келадиган муҳим воқеаларига боғлиқдир.Ёшлик даврида, фикрий ривожланиш ва ўзликни тиклаш сабаб бўладики, инсон ўзига бир шахс сифатида баҳо берса.
Ўтмишга бир назар ташлаб, келажакгга умидворлик билан қараш ёшлар учун бир шавқу ҳавас ижод этади ва уни ўз ўзлигини англаши учун катта кўмак беради.