Исломий яшаш тарзи
Бахтли инсон соғлом , очиқ-кунгилли одам, тақволи ва оптимист инсон ҳисобланади.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азизлар, бугунги дастуримизда қувонч ва хурсандчилик ҳақида сиз билан сўҳбатлашмоқчимиз. Халқаро Соғлиқни ақлаш Ташкилоти 2017-чи йилни депрессия йили деб номлади. Эҳтимол қувонч ва хурсандчилик каби ҳис-туйғуни топиш мақсадида ушбу йилда инсоннинг йўқотган нарсаларидан бири эди.
Ҳақиқий табассум бошқалар руҳиясига таъсир етказади ва муъжазалар яратиш қудратига эга бўлиб уларнинг нооором руҳияларига марҳам бўлишини биласизми?
Мусулмонлар учун табассум қилиш, яхши ахлоқ ва очиқ-кунгилли бўлиш , каби таъкидланадиган нарсалар ушбу юқорида зикр этилган табассумга боғлиқ эканлигини биласизми?
Бас, қувонч ва хурсандчилик ҳақида сўҳбатлашиш айни муддаодир. Ушбу инсон юқотган нарсани топиш мақсадида 2017-чи йилни бежиз депрессия йили деб ном қўймагандир.
Қувонч ва хурсандчилик, инсонннинг огоҳлиги, ижодкорлиги ва фаъолиятининг юксалишига ёрдам бериб ва инсон соғлиқини сақлаши ва умрларининг узоқ бўлиши сабабига айланади.
Бахтли инсон соғлом , очиқ-кунгилли одам, тақволи ва оптимист инсон ҳисобланади. Шунинг учун меҳр-муҳаббат ва хурсандчилик ҳаяжонини билдириш шахснинг на фақат руҳий саломатлиги сабабига айланади, балки бошқаларнинг хурсандчилиги ортиши сабабига айланиши мумкин. Чунки бошқалар ҳам сизнинг хурсандчилигингизга хурсандчилик билан жавоб қайтаришади.
Шодлик ижтимоий фаъолиятларни бажариш учун бизда иштиёқнинг пайдо бўлишига кумак беради.
Табассум қилиш алоқаларни бир-бирига боғлайдиган ижтимоий восита, бошқа томондан шодлик, осойишталик бағишлайдиган вазифани ҳам бажаради ва кунгилни бузадиган ҳодисалар билан юзмаюз бўлганимизда руҳий саломатлигимизни сақлашимиз ва нохуш ҳаяжонлар ва ғам-кулфатга эга бўлган таасуротларни бартараф этишимизга ёрдам беради.
Ҳақиқатан ҳам хурсандчиликнинг оқибатлари шодликнинг ўзидан ҳам муҳимроқдир. Чунки шахснинг хотиржамлигини касб этиши ва руҳий саломатликни қўлга киритишининг сабабига айланади. Бошқа томондан руҳий саломатликнинг асосини хурсанд ва латиф руҳияга эга бўлиш, ташкил этади. Чунки депрессия ва ҳаяжонга тушган ҳар бир шахс тўғри ва солеҳ амални келтирмайди. Бинобарин хурсандчилик юксак мақсадларга эришиш, мукаммал ва юқорий мартабаларга йўл топиш учун замина яратади. Мутахассисларнинг айтишига шодлик ва хурсандчилик генетик илдизга эга бўлиши мумкин. Аммо ризоят ва хурсандчилик ҳис-туйғусига эга бўлмоқ кўпинча бир маҳоратни талаб этади ва тана аъзоларининг барча фаъолиятига таъсир етказади. Жумладан, ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадиким хурсандчилик руҳиясига эга бўлган шахс юрагининг мунтазам равишда урушига эга бўлишади ва қон босими бундай шахмларда камроқ учрайди.
Канадалик тадқиқотчилар томонидан милодий 2010 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, хурсандчилик, шодлик, ҳаяжон каби ижобий ҳис-туйғулар қон-томир касалликларига мубтало бўлишнинг мизонини 22 фоизга камайтиради.
Очиқ-кунгилли бўлиш ва табассум қилиш хурсандчиликнинг зоҳирий бир кўринишидир. Аммо шодлик инсоннинг руҳи ва психологиясига боғлиқдир. Эҳтимол шахс бир қитъа мусиқани эшитиши билан хурсанд бўлиши мумкин. Бошқа бир шахс эса хайр –эҳсон қилгани ёки фидокорлик қилиши билан хурсанд бўлади. Аммо жиддийроқ қарасак шунга англаб етамизки дуо ва намоздан сўнг енгилликни ҳис этиш жисмоний тарбия фаъолиятлари билан шуғулланиш, эски дўст билан мулоқот қилиш, дўстлар даврасида ҳузур топиш ва ота-оналарнинг дийдорига эришиш каби омиллар шодлик ҳис-туйғуларнинг мустаҳкамлашига ёрдам беради.Дастуримиз давом этади.
Қуръони карим шодлик ва қувонч масаласига бўлган қараши бу ижобий қарашдан келиб чиқади ва жаннат ва уни белгилардан бири сифатида оятларга ишора қилади. Психологларнинг фикрига кўра ҳаётда муайян мақсадни аниқлаб унга эришиш учун ҳаракат қилиш, ҳамда ризоятлигини мустаҳкамлаш стрессни камайтириш ва қувончнинг энг муҳим йўл-йуриқларидан деб ҳисоблайди.
Бу Қуръоннинг таъкидлашига ишора қилади. Шодлик ва қувончдан баҳраманд бўлиш, ҳаётдан лаззатланиш ва ундан рози бўлишни осон тарзда ўргатади.
Қуръони карим Наҳл сурасининг 97-чи ояти каримасида шундай буюради:” Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.”.
Ўйлаб кўрсак, ҳасад, чақимчилик, ғийбат, фисқу-фасод, дунёга ҳирс қўйиш каби барча қалб касалликларидан халос бўлган инсон қандай бўлади. Шуни билингки, қалб ҳеч қачон бўш бўлмайди, покланган қалбни фақат Аллоҳга бўлган муҳаббат туйғуси билан суғориш лозим. Аллоҳни севиш эса қалби пок инсонда руҳий хасталикка сабаб бўладиган ҳеч қандай омилга йўл қолдирмайди. Хулоса қилиб шуни айтадиган бўлсак, руҳий ва жисмонан соғлом, хотиржам, бахтиёр ҳаёт кечиришни истаган инсон Исломда буюрилган тўғри йўлдан борсагина, дунёвий муаммолару, салбий воқеъликларга қалби томонидан бевосита барҳам беради. Ҳаётини ислом дини билан мунаввар қилган инсон, иншаАллоҳ икки дунё саодатига эришади. Аллоҳ барчамизни қалб хотиржамлиги ва икки дунё саодатига етказсин.