Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 17-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 17-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябрь ойининг 8-чи кунидир.
Бугун сентябрь ойининг саккизинчи куни "саводсизликка қарши кўраш олиб бориш халқаро куни" деб ном қуйилган.
19 аср давомида саноатлашган мамлакатлар жамиятни ўзгартиришда таълим ва тарбиянинг аҳамиятига тушуниб етишди. Бу андиша-тафаккур уша вақтда мустаҳкамландиким, саноатда инқилобнинг вужудга келиши ва жамиятнинг технология ва саноат системасида ривожланишнинг вужудга келиши сабабли саводга эга бўлган бунёдкор ва истеъдодли шахсларга эҳтиёж сезиш юзага келди. Бошқа томондан янги ўз истиқлолига эга бўлган Осиё ва Африка мамлакатларида саводсизликка қарши-кураш олиб бориш масаласи миллий бир мақсад унвонида диққат-эътиборга қарор олди ва ижтимоий адолатнинг кенгайишида саводсизликни томиридан йўқ қилиб ташлашни лозим деб билишди. Амалга оширилган барча сайъ-ҳаракатлар турли далиллар сабабли ҳалигача дунё бўйлаб ва ҳатто саноати ривожланган мамлакатларда саводсизлик масаласи боқий қолган. Айтиш жойизким, дунёнинг бир миллиард жамияти, жумладан юз миллион болалар иқтисодий ва маданий қашшоқлик туфайли ўрганиш неъматидан маҳрум бўлишган.
Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин, ислом дини таълимотларига асосланиб, саводсизликка қарши кўраш олиб бориш масаласига жиддий аҳамият қаратилди. Ва ҳижрий-шамсий 1358 йилнинг дей ойида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг буйруқи билан "Саводхонлик ҳаракати"- ташкил этилди. Бу ташкилот Эрон халқини саводхон қилиш йўлида катта ишларни амалга оширди ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг халқи саводхонликка эга бўлиш нуқтаи назаридан талаб даражаларига эга бўлди.
Бундан 76 йил илгари милодий 1941 йил сентябрь ойининг 8-чисида:
Германия армияси Совет Иттифоқига қарши ҳужум қилганидан уч ой ўтгач Ленинград шаҳрини қуршовга олди. Аммо Гитлер ва қумондонларининг башорат этишларига қарши бу шаҳр инқирозга юз тутмади ва бу шаҳарнинг халқи милодий 1944 йил январ ойигача қуршовни бартараф этилгунига қадар муқовимат қилишни давом эттиришди. Ленинград шаҳрини ҳарбий қуршовга олиш вақтида халқ энг оддий имкониятлардан фойдаланишарди ва фақат Эрондан етарли бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳаво йўллари орқали уларга етказиларди. Шу сабабдан қуршов жараёнида бу шаҳарнинг ноҳарбий аҳолиси ўртасидан бир миллионга яқин шахс ҳалок бўлишди. Аммо Германия кучларига қарши Совет армиясининг қаттиқ зарбалари ва Гитлер армиясига қарши бошқа фронтнинг очилиши ҳамда Россиянинг совуқ ҳавоси туфайли Германия армияси орқага чекинишга мажбур бўлди.
Бундан 39 йил олдин ҳижрий-шамсий 1357 йил шаҳривар ойнинг 17-чисида:
Паҳлавийлар мустабид режимининг ҳарбийлари Теҳроннинг буюк кўча намойишларини бостиришди. Бу кунда Теҳроннинг мусалмон халқи бомдод вақтида режимга қарши ўз эътирозли кўча намойишларини бошлашди. Бу вақтда Теҳронда ҳарбий ҳукумат эълон қилинган эди. Аммо халқ бу вазъият ва хиёбонларда ҳарбий тажҳизотлар ва кучларнинг ҳузур топишларига эътибор қаратмасдан шоҳ режимининг золимларига қарши шиор ташлаш билан шуғулланишди. Бу ҳол билан шоҳ режимининг махсус гвардияси ер ва ҳаво орқали ҳақталаб ва ҳимояланмаган халқни ўзларининг ҳужумларига қарор беришди. Улар қисқа бир муддат ичида Теҳрон халқининг тўрт мингдан ортиқ шахсини шаҳодатга етказишди. Шу сабабдан жума куни , яъне шамсий 1357 йил шаҳривар ойининг 17-чисида қонли жума куни ва шаҳидлар куни деб ном қуйилди. Шоҳ режимининг Теҳрон халқини бу кунда ўлдиришдан мақсади халқ орасида қурқув ва ваҳшатни ижод этиш ва уларнинг қиёмларини охирга етказишдан иборат эди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ қонли жума куни муносибати билан йўллаган паймларида шундай марҳамат қилган эдилар: “Эроннинг чеҳраси бугун галлаб яшнади ва барча маконларда хурсандчилик ва жасорат кўзга ташланади. Ҳа, Амирал-Мўминин алайҳиссалом ва шаҳидларнинг сарвари Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг йўли ана шундай бўлади. Хумайний ҳам сизлар билан бирга бўлса эди ва Аллоҳ таоло учун мудофаа фронтида сизлар билан бирга ҳалок бўлса эди. Эй Эрон халқи! эртами -кечми ғалаба сизларники бўлишига ишонинг!”