сентябр 07, 2017 13:31 Asia/Tashkent

Бир оз ўтиб Пайғамбар (с.а.в.) Оли Имрон сурасидан индирилган бир неча оятни уларга ўқиб бердилар.

   .Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                 

   Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда  айтган эдикки ислом динининг  ярим оролни бўйлаб қамраб олишидан сўнг  бир гуруҳ масиҳийлар Нажрон номли узоқликда жойлашган бир сарзаминдан   Пайғамбар (с)-нинг дидорига етиш учун Мадина шаҳрига келишди.Нажрон масеҳийларнинг карвонида Абу Ҳориса номли бир

 Ҳайъат олтмиш отлиқдан иборат бўлиб, унга уларнинг руҳонийларидан бири Абу Ҳориса бошлиқ эди. Абу Ҳориса уларнинг ичида катта обрўга эга бўлиб, Рум подшоҳлари уни улуғлаб, молу дунё, ходимлар бериб, бир черков ҳам қуриб берган эдилар.
Абу Ҳориса Исломнинг буюк Пайғамбари (с)-га чин юракдан ишонган бўлсада, аммо ўз мавқе ва мақомини қўлдан бой беришидан қурқарди. Шунинг учун Пайғамбар (с) ҳақида ўз фикр-андишаларини ошкор тарзда баён этмасди.

Азизлар, энди эса ривоятимизнинг давомини биргаликда эшитамиз!

 

 

Пайғамбар (с) мусулмонлар олдида туриб аср намозини уқиганларидан сўнг Нажрон масеҳийларининг карвони келишидан ул ҳазратга хабар беришди.

Бундай мусофирларни кўрмаган Мадина аҳолийси уларга ҳайрат билан қарашарди.  Улар эгнига қимматбаҳо кийимлар кийиб, бармоқларига тилла узуклар тақиб олишган эди. Пайғамбар дидорига мушарраф бўлишини кутган бу олтмиш нафардан иборат бўлган нажронликлар ул ҳазратнинг масжиди томон боришарди. Улар бу лаҳзаларни ҳаяжон билан кутишган эдилар.

Р) Пайғамбар (с) дидорига муштоқ бўлган нажронликлар масжидга кирганларида  жойларида масжиднинг устунларига ўхшай қотиб қолишди. Пайғамбар (с) масиҳийларни кўрганлари билан улардан юз угирдилар ва уларнинг салому каломларини эшитмагандек кўрсатдилар. Масиҳийлар ул ҳазратнинг бу хатти-ҳаракатларидан ҳайратга қолишди.

Абу Ҳориса айтади: Пайғамбарингиз бизни ўз динига даъват этди. Аммо бугун  у билан дидор кўришга келганларимизда ҳатто бизнинг саломимизга ҳам жавоб бермаяпти.

Р) Нажронликлар билан таниш бўлган бир неча мусулмонлар уларга йўлни очган бўлсалар ҳам аммо тугунни очолмадилар. Сўнгра Али алайҳисаломга юзланиб Пайғамбар (с)-нинг бу хатти-ҳаракатларини сўрадилар.

Масеҳийлардан бир киши деди: Кеча Пайғамбар (с) бизга мактуб жўнатиб бизларни ислом динига даъват этган эдилар. Аммо бугун эса бизлардан юз угирдилар. Буни қандай тушуниш мумкин?

Р) Пайғамбар (с) –нинг қалбидан огоҳ бўлган Али алайҳисалом уларнинг қимматбаҳо кийимлар кийганлари, бармоқларига тилла узуклар тақиб олганлари ул ҳазратга хуш келмаганини айтди. Оддий бўлишидан бошқа чора қолмаган эди. Нажрон насронийлари Исонинг иродаси ва дунё зеб-зийнатларини тарк этишини эсга келтиришди ва зудлик билан ўз бармоқларидан тилла ўзукларни олишди. Ўз қийматбаҳо кийимларини ечдилар ва ўзини Исо (а) мавъуди деган шахснинг дийдорига тайёр бўлиб туришди.

Пайғамбар (с) бу сафар уларни бу оддий ҳолатда кўриб уларга иззат-эҳтиром кўрсатдилар. Сўнгра ул ҳазрат улар билан дўстона сўҳбатлашишга ҳозир бўлдилар. Гўё илгари Расули Акрам (с) уларнинг бўийнларига шайтон ўтирганини кўрган эдилар.

Р) Сўнг Нажроннинг уч нафар бузургворлари Пайғамбар (с)  билан сўҳбатлашишда ўтирдилар. Бошқа ҳар бир киши ўз ишлари пайида боришди. Бу бузургворлар Расули Акрам (с)-га савол бериб ўз зеҳнларида унинг пайғамбарлик белгиларини излашарди. Ўзаро савол-жавоблар ўзайиб кетди.   Расулуллоҳ (с) қаноатлантирувчи тушунтиришлари олдида ҳайат аъзолари бир нарса дея олишмас,  лекин зеҳнларини чулғаган, юракларини тўлдирган инончдан ҳам осонгина воз кеча олишмас эди.

Абу Ҳориса деди: Эй буюк инсон! Энди пайғамбаримиз Исои Масиҳни қандай топганингни айтиб бергин.

Расули Акрам (с) марҳамат қилдилар: У Худонинг буюк бандаси ва пайғамбари  эди. У Парвардигор томонидан онаси Марьямга берилган у зотнинг неъмати эди.  

Абу Ҳориса айтди:  Отаси ким эди?  Юсуфнинг отаси Яъқуб эмасдими? Умрон Мусонинг отаси эди. У бошқа инсонларга ўхшаб емасди ва ичмасдими?

Бир оз ўтиб Пайғамбар (с.а.в.) Оли Имрон сурасидан индирилган бир неча оятни уларга ўқиб бердилар.

Унинг отасиз дунёга келиши мавзуида қийин аҳволга тушиб қолган насронийларга қарата бундай хитоб қилинди: «Албатта, Исонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Оллоҳ наздида худди Одамнинг (а.с.) мисоли кабидирки, уни тупроқдан яратиб, сўнгра «Бўл!» деди. Бас, (у жонли одам) бўлди. (Эй Муҳаммад, бу) Парвардигорингиздан бўлган ҳақ «сўз»дир. Бас, шубҳа қилгувчилардан бўлманг!

Р) Нажронликлар жоҳил кишилар эмасди, сўзнинг тўғрисини янглишидан айира оладиган қобилиятлари бор эди. Ёпишиб олган фикрлари ўтмаслиги очиқ-ойдин кўрсатилди, ўзлари ҳам буни англаб етишди. Онадан туғилган, ҳамма болалар каби катта қилинган, инсоннинг ҳамма хусусиятини ташиган бир вужуднинг илоҳ бўлмаслигини англайдиган даражада эдилар. Аммо бир қайсарликлари, ичларига ўрнашиб олган ботил инончлари бор эди, бу иккаласини ҳам ёмонлаб-итқитиб юбора олишолмас ва натижа ўлароқ қусурни Пайғамбар (с) ахтаришар эди.