сентябр 07, 2017 14:25 Asia/Tashkent

Саломатлик умумий маънода одамнинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий мукаммал фаровонлигини таъминлаш маъносидадир.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Маънавий соғломлик билан жиддий боғлиқ бўлган иллоҳий илмлардан бири бу ирфон бўлиб бугунги дастуримизда унинг ҳақида сўҳбатшлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Ўтган дастурларда айтиб ўтганимиздек, саломатлик умумий маънода одамнинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий мукаммал фаровонлигини таъминлаш маъносидадир.

Халқаро Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, “Саломатлик на фақат бошқа касалликлар ёки танадаги бошқа камчиликларнинг йўқлиги эмас, балки саломатлик, яъни жамиятнинг ҳар бир киши ҳеч қандай руҳий, ижтимоий, иқтисодий ёки жисмоний мушкулотларга эга бўлмаслигидан иборатдир”. 

Маънавий соғломлик, эса бу омилларга қўшимча ҳар бир шахс учун хурсандчилик, умид, қониқиш, қалбнинг ишончи, хотиржамлик, соғлом юракка эга бўлиш, дунё ва охиратда нажот топиш каби омилларнинг лозимлигини ўзига қамраб олади.

Исломий таълимотда соғломлик камолотга етиш, ҳамда бошқа камолотларга  эришиш учун бир муқаддима ҳисобланади. Шунинг учун қаерда бўлмасин мусулмонларни соғлиқни сақлашга даъват этишади. Ва инсонда моддий ва маънавий жиҳатдан икки хусусиятга эга бўлиши туфайли  соғлиқини икки хил - моддий ва маънавий саломатликка ажратиш мумкин. Моддий саломатлик инсон жисми ва ташқи кўринишига боғлиқ бўлса,  маънавий саломатлик эса унинг психологияси билан боғлиқдир.

Бошқача қилиб айтганда, инсон танаси турли зарар ва касалликлар билан дуч келганидек, унинг руҳи-равони ҳам турли хасталиклар ва хавф-хатарларга мубтало бўлиши мумкин. Бу касалликларни олдини олиш ва даволаш иллоҳий авлиёлар ва шифокорларнинг зиммасидадир.

Маънавий соғломлик арсасида жиддий шуғулланадиган   илмлардан бири бу ирфондир. Исломий ирфон нуқтаи назарида саодат даражасига етишнинг шартларидан бири бу иймондир ва Худо ва  пайғамбарларига ишонмаган кишилар  саодатга эришолмайди.

Иймондан сўнг энг муҳим шартлардан бири бу қалбни разиллик ва ёмонликлардан поклаш, ҳамда иллоҳий авлиёлар ва пайғамбарлар  таълимотларига пайравлик қилишдан иборатдир. Ўз-ўзини англаш,  саодатга эришиш учун энг муҳим шартлардан бири ҳисобланади.  Ирфон дунёқарашида ўз-ўзини биладиган  шахс Худога иймон келтиради.  У Зотга иймон келтириш билан, шахснинг ҳаёти қувонч ва маънавий фаровонликдан  тўла бўлади. 

Ирфонда Худога иймон келтириш учун  фақат ақлнинг далилларига чекланиб қолмайди, балки  оқилона ва мантиқий далил келтиришдан сўнг  фаъолиятнинг асосини  кашфиёт ва сезги ташкил этади.  

Бу кашфиёт ва сезги ҳақиқий орифнинг Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилишнинг биринчи муҳим касб этадиган нарсаларидан бири ҳисобланади.

Бошқа аниқ маънода ифодалаганда, ҳақиқат инсоннинг кўз олдида ошкор бўлади. Яъни, у гуноҳларни тарк этишдан олдин ўз нафсониятига эга бўлмаган тушунча ва басиратни топади.

Худонинг борлигини тубидан ишонадиган ва у зот томон ҳаракат қиладиган инсон иллоҳий аъмол ва хулқ-атворга эга бўлади. Аллоҳ таоло ҳам ҳақиқатни инсонннинг уйқусида, ёки уйғонишида, ёким ҳар иккала ҳолатда унга тушунтиради. Ва бу тушунтиришни инсоннинг ортираётган иймони,  тақвоси ва қадр-қимматида, ҳамда гуноҳлардан ўзини поклаш ва ҳамиша Худони зикр этишида мушоҳида этиш мумкин. Аллоҳ таоло ҳам янада кенг ва кўп ҳақиқатларни дарк этиши учун унга маънавий ҳақиқатни дарк этишга ёрдам беради. У  кўчада автомобил бошқарадиган ҳайдовчига ўхшайдиким қанчаки ўзоқ йўл кезиб ўтса шунча ажойиб ва янги манзаралар шоҳидига айланади.

Шунинг учун Худо томон ҳаракат қилувчи банда ҳам кўпроқ ҳақиқатни англашга мушарраф бўлади ва шу мезонга тенг иймонга эга бўлади.

Имом Содиқ (а) ҳақидаги ҳадислардан бирида кашф этиш ва сезги намуналари ҳақида шундай марҳамат қилади: Пайғамбар (с) Ҳориса номли ўз саҳобалари билан юзмаюз бўлганларида ундан сўрадилар: Эй Ҳориса аҳволинг қандай?

У,  мен ҳақиқатан ҳам муъминман деб жавоб берди.

Пайғамбар (с) дедилар: Ҳар бир нарса ҳақиқат ва белгига эга бўлади. Сўзларингни маъноси нима?

У шундай жавоб берди: Нишонаси шундан иборатки, мен дунёнинг мол-мулкига эътибор бермайман ва кечалари тоат-ибодат билан шуғулланаман. Иссиқ кунларда чанқоқ қолсам ҳам рўза тутаман. Гўёки Парвардигорнинг арши ҳисоб китоб қилиш учун тайёр эканлиги, жаннат аҳли жаннатда  бир-бирлари билан мулоқода бўлишлари ва дўзахда гунаҳкорларнинг дод-фарёдларни эшитгандай бўламан.

Расули Акрам (с) марҳамат қилдилар: “Демак, сен ҳақиқатни топибсан. Бу йўлда устувор қадам ташла!”

Зикр этиш жойизки, маънавий саломатлик Худога иймон келтириш ва ирфондан илдиз олади. Ҳақиқий ориф Аллоҳ таоло ва ўлимдан кейин  абадий ҳаётга иймон ва эътиқод қилиши билан маънавий саломатликнинг асосий  жиҳатлари бўлмиш ризоят, умид,шодлик ва осойишталикка эришади.