Қалбга яқин қўшиқлар
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва тожик тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва тожик тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Азиз мухлислар, кўй-қушиқнинг бетакрор жозибаси ҳар қандай инсонни ўзига ром этади. Майин ва ёқимли куй қалбларга ҳарорат, руҳиятга қувват, шуурга тиниқлик бахш этади. Азизлар, сизга маълумки, буюк Эронзамин диёри ўзининг ўта машхур
қўшиқчилари ила дунёни лол қолдирган. Қайси бир бошқа ўлкаларга борманг, қаерда
бўлманг, дилнишин, дилга ором бахш этувчи форсий гўзал куй-қўшиқларнинг ажиб бир сеҳрли садоси қулоққа чалинади. Ана шундай сеҳрли товушнинг соҳиби Эрон санъаткорларидан бири бўлмиш Солори Ақилий саналади. Яхшиси келинг биргаликда Солори Ақилий ижро этган "Хўшачин" номли чиройли ва дилрабо қўшиқни эшитайлик.
Манки фарзанди ин сарзаминам
Дар пайи тушайи хушачинам
Шодам аз пишейе хушачини
Рамзи шоди бихон аз чабинам
Марҳамат тингланг.
Азизлар, эслатиб ўтамиз сиз радиомизнинг интернет сайти Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтаси : узбек кучукча порстудеу доткомга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Азизлар, Жиззах ва Намангон вилоятларидан мухлисларимиз Нодир ва Масрур биздан Ўзбекистоннинг севимли хонандаларидан бўлмиш Ваҳобиддин Зиё ижросида "Эй дўст" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган. Мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан танлаган қўшиқни манзурингизга тақдим этамиз.
Эй дўст, эй дўст!
Нима десанг дегин бугун
Юрагингда қолмасин тугун.
Армон ўзун, надомат ўзун
Эртага бугунни топиб бўларму.
Азизлар мухлислар, дастуримиз якунида Самарқанд шаҳридан кўп мухлисларимиз истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Тожикистоннинг машҳур ва таниқли хонандаларидан бўлмиш Журабек Муродов ва Жонибек муродов ижросида "Замини сахти кўҳистон " номли дилрабо қўшиқни эфирга ўзатамиз. Дастлаб мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз. Марҳамат тингланг!