сентябр 09, 2017 12:49 Asia/Tashkent

744-қисм« Сажда " муборак сураси 20-25-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Сажда " муборак сураси 20-21-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَأَمَّا الَّذِينَ فَسَقُوا فَمَأْوَاهُمُ النَّارُ ۖ كُلَّمَا أَرَادُوا أَن يَخْرُجُوا مِنْهَا أُعِيدُوا فِيهَا وَقِيلَ لَهُمْ ذُوقُوا عَذَابَ النَّارِ الَّذِي كُنتُم بِهِ تُكَذِّبُونَ ﴿٢٠﴾وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنَ الْعَذَابِ الْأَدْنَىٰ دُونَ الْعَذَابِ الْأَكْبَرِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿٢١﴾

Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойлари дўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқарган дўзахнинг азобини тотинг», дейилур. (Фосиқлар дўзах азобидан қийналиб, ундан қочиб чиқишга ҳаракат қиладилар. Аммо улар дўзахдан энди чиқай деб қолганларида, яна унга қайтариладилар. Шундай қилиб, у ерда доимий ва абадий азобланадилар.) (20)Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки қайтсалар. (Яъни, ўша фосиқларга охиратнинг буюк азобидан олдин бу дунёдаги яқин азобни тоттирамиз. Шоядки улар бундан сабоқ олиб, куфр ва фисқу фужурдан, ёмонликлардан қайтсалар.) (21)

 Ӯтган суҳбатимизда Аллоҳ таолонинг “Мӯмин ва фосиқ менинг наздимда бир хил эмас” деган каломини эслатган эдик. Яхши амаллари учун муминлар жаннатга эришиб, у ерда муқим бӯлиб қолишади.

Бу ояти карималарда буюрилади: Аммо муминликни даъво қилиб, амалда Аллоҳга буйин сунмайдиган кишилар дӯзахга гирифтор бӯлишади, ундан қочиб қутулишнинг иложи йӯқ. Албатта уларга  дунёда ҳам тавба қилиб,ёвуз амалларидан воз кечишармикин, деган гумонда турли услубларда танбеҳ берилади. Аммо охират куни энди тавбанинг эшиклари ёпилган ва ортга қайтишнинг имконияти йӯқ.

Ривоятга кӯра инсон бу дунёда гирифтор бӯладиган айрим мусибат ва хасталиклар кишига илоҳий жазо ва унинг гуноҳ ишлардан қӯл тортиши учун эслатмадир.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

 Фисқ ва гуноҳ баъзида одамни ӯраб олиб, уни қиёматни инкор қилишга мажбур этишади.

Илоҳий жазо фақатгина қиёматга хос эмас. Аллоҳ истаган кишисини шу дунёдаёқ жазолаши мумкин. Бу эса аслида хато қилган кишининг тавба қилиб, тӯғри йӯлга қайтиши учун берилган Илоҳий неъматдир.

Аллоҳнинг қаҳри ҳам инсонни тарбилашга қаратилган бӯлиб, у Илоҳий раҳмат булоғидан сув ичади.

 

Энди  «Сажда" муборак сураси  22-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِآيَاتِ رَبِّهِ ثُمَّ أَعْرَضَ عَنْهَا ۚ إِنَّا مِنَ الْمُجْرِمِينَ مُنتَقِمُونَ ﴿٢٢﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Роббининг оятлари ила эслатилган, сўнгра улардан юз ўгирган одамдан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олгувчилармиз. (22)

   Бу ояти каримада Аллоҳ таъоло Илоҳий оят ва кӯрсатмалардан юз ӯгириб, самовий оятларни инкор қилувчи кишиларни жазога мустаҳиқ бӯлган золимлар деб атайди. Қуръоний таълимотда куфр-гуноҳга берилиб, ӯзига зулм қилиш, бошқаларга зулм қилишдан кӯра оғирроқдир. Зеро, бу нарса бошқаларга зулм қилишнинг асоси ҳисобланади. Мумин киши ҳеч қачон бировларга зулм қилмайди. Аммо ҳақни тан олмайдиган киши ӯзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини менсимай, уларга зулм қилиши мумкин.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Айрим кишиларга хилоф ишлардан воз кечиш эслатилганда, улар якравлиги туфайли хилоф амалларини баттар давом этаверадилар.

Гунаҳкорларга насиҳат ва эслатма таъсир қилмагач, уларга қаттиқроқ танбеҳ бериш лозим.

 

Энди  «Сажда" муборак сураси  23-25-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَلَقَدْ آتَيْنَا مُوسَى الْكِتَابَ فَلَا تَكُن فِي مِرْيَةٍ مِّن لِّقَائِهِ ۖ وَجَعَلْنَاهُ هُدًى لِّبَنِي إِسْرَائِيلَ ﴿٢٣﴾ وَجَعَلْنَا مِنْهُمْ أَئِمَّةً يَهْدُونَ بِأَمْرِنَا لَمَّا صَبَرُوا ۖ وَكَانُوا بِآيَاتِنَا يُوقِنُونَ ﴿٢٤﴾ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ يَفْصِلُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ ﴿٢٥﴾

Бу ояти  карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, сен унинг рўбарў бўлишидан шубҳада бўлма. Ва Биз уни Бани Исроилга ҳидоят қилиб бердик. (Ушбу жумла маъноси ҳақида тафсирчи уламоларимиз турли фикрларни айтганлар. Бирлари, бу жумлада Муҳаммаднинг (с. а. в.) Исро ва Меърож кечасида Мусо алайҳиссаломга рўбарў бўлишлари айтилган, деб тушунадилар. Иккинчилари, Мусо алайҳиссаломнинг Тавротга рўбарў бўлишларидир, деб айтадилар. Учинчилари эса, Мусога китоб берганимиздек, сени ҳам бир илоҳий китобга рўбарў қиламиз, деган маънода тафсир этадилар.) (23) Ва сабр қилган пайтларида улардан Бизнинг амримиз ила ҳидоятга бошлайдиган пешволар чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонардилар. (24) Албатта, Роббинг Ўзи қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари тўғрисида ажрим қилур. (25)

Бу ояти карималарнинг аввалида инсоният тарихи давомида пайғамбарларнинг биъсати ва илоҳий китобларнинг нозил бӯлишига ишора қилиниб, буюрилади:

-Шаксиз, Бани Исроилни тӯғри йӯлга ҳидоят қилиши ва уларни Фиръавн зулмидан нажот бериши учун Мусога китоб бердик. Бу қавм орасидан ҳам бир гуруҳ Мусога ҳамроҳлик қилиб, Фиръавнга қарши курашда сабрни ихтиёр этишди. Улар Илоҳий ваъдалар ҳамда Тавротга ишонишарди. Душман устидан ғалабага эришиб, ӯз жамиятларининг пешвосига айланишди.

Иймон ва истиқоматлари сабаб ҳокимиятни қӯлга киритган бу ҳақиқий муминлар ҳавову ҳавасга берилмай, Аллоҳнинг фармонига амал қилган ҳолда иш юритдилар. Улар ӯз фикрларидан кӯра Аллоҳнинг ҳукмини муқаддам билишар, ҳавойи нафсга эргашиш ӯрнига Аллоҳнинг китоби ва Илоҳий қонуниятлар асосида ҳукумат юритишди.

Бани Исроил қавми ҳам ораларида келишмовчилик ва парчаланишникелтириб чиқариши мумкин бӯлган ихтилофларга гирифтор эдилар. Шу ӯринда Аллоҳ таҳдидли оҳангда буюради: Одамларнинг динига ихтилоф соладиган кишилар билиб қӯйишсин, улар қиёмат куни Аллоҳ томонидан ҳисоб-китоб қилинадилар. Аллоҳ адолат юзасидан уларни сарҳисоб айлайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

 Пайғамбарлар биъсати инсоният тарихи давомида такрорланиб келган бир жараёндир. Самовий раҳбарлар ҳақида ҳеч қандай шубҳага бормаслик керак.

Аллоҳга иймон ва яқин, ҳамда унинг йӯлида истиқомат диний раҳбарларнинг зарурий фазилатларидир.

Диний пешволар одамларни ҳидоят қилиш ишида тушкунликка тушмасликлари керак, зеро, ихтилофлар доимо бӯлиб келган.