Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 20 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил сентябр ойининг 11-чи кунидир.
Бундан 46 йил олдин милодий 1971йил сентябр ойининг 11-чисида:
Совет Иттифоқининг собиқ раҳбари Никита Хурушёв оламдан ўтди. Шўролар Иттифоқи иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларининг отаси номини олган ушбу мамлакатнинг собиқ раҳбари Никита Сергей Юреевич Хурушёв милодий 1894 йил апрель ойининг 17 -чисида Украинада дунёга келди. У ўзининг маълумотларини олганидан сўнг милодий 1917 йилда бўлиб ўтган октябрь ойидаги Инқилоб жараёнида Ленин ва унинг ёронлари қаторида фаолият олиб борди. У милодий 1929 йилдан бошлаб Масквада коммунистик партиянинг котиби бўлиб ишлади. Хурушёв кейинги йилларда коммунистик партиянинг турли лавозимларида ишлади ва Сталин ўлимидан кейин милодий 1953 йилда собиқ Совет Иттифоқининг бош котиби мансабига эришди ва Сталин 30 йил бошқарган мамлакатнинг раҳбарига айланди. Хурушёв Сталин ўлимидан кейин унинг шафқатсизликларча амалга оширган жиноятарини фош этиши туфайли шўҳрат қозонди. Хурушёв шунингдек Совет Иттифоқи партиясининг биринчи котибларидан яримини ишдан бушатди. У мамлакатда сиёсий ўзгартиришлар киритгани ва Совет Иттифоқида киритган иқтисодий ўзгаришлар сабабли иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг отаси номини олди . Милодий 1964 йилларнинг ўртасидан бошлаб Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг марказий комитетида унга қарши фитна-найранглар бошланди. Хурушёв милодий 1964 йил октябрь ойида Қримда дам олишга борган вақтида милодий 1964 йил октябрь ойининг 15-чисида ўтказилган коммунистик партиянинг йиғилиши жараёнида барча лавозимларидан четлантирилди. Ва ундан кейин Хурушёвнинг махсус ҳимоятида бўлган Брежнев Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг бош секретари ва ушбу мамлакатнинг раҳбари бўлди. Охири Никита Хурушёв етти йилдан сўнг милодий 1971 йил 11 сентябрь ойида 77 ёшида оламдан ўтди.
Бундан 23 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1373 йил шаҳривар ойининг 20-чисида:
Эроннинг ҳозирги замон тадқиқотчиси ва қуръоншуноси доктор Маҳмуд Ромёр вафот этди. У ўз туғилган ватани Эроннинг мазҳабий шаҳарларидан бири Машҳад шаҳрида исломий маърифат ва илмларни ўрганишни бошлади. Доктор Ромёр ҳуқуқ ва фалсафа йўналишларида ўз таҳсилотларини давом эттирди ва бундан кейин ҳижрий-шамсий 1356 йилда Эденбург университетида фалсафа йўналишида докторлик даражасини олишга мушарраф бўлди. У бир неча вақт Теҳрон университетининг исломий маърифат ва иллоҳиёт фақультетининг раҳбарлиги ва ушбу олий ўқув юртнинг ўқитувчиси лавозимини ўз зиммасига олган эди. У ёзган асарлардан “Таърихи Қуръон” ва “Кашфул-Матолиб ” китобларига ишора этиш мумкин.
Бундан 16 йил илгари милодий 2001 йил сентябрь ойининг 11-чисида:
Американинг уғирланган мусофир ташувчи тўрта самолётидан иккитаси Нью-Йоркдаги иккита халқаро тижорат марказига ва битта самалёт эса Вашингтонда жойлашган ушбу мамлакатнинг мудофаа вазирлиги биносига бориб ўрди. Ва тўртинчи самолёт эса Пенсилвания осмонида нишонга олинди ва қулаб тушди. Бу террористик катта ҳужумда халқаро тижорат марказининг биноси қулаб тушди ва Петагон биносининг бир қисми зарар кўрди. Бу ҳужумда 3200 нафар шахс ҳалок бўлишди. Бу ҳодисадан сўнг Америка саъудиялик норозий бўлган Бен Лоден раҳбарлигида Ал-Қоида ташкилотини мазкур амалиётларнинг масъули деб эълон қилди. Бундан сўнг Ғарб мамлакатларида исломбадбинлик тўлқини ҳамда исломий маконлар ва мусалмонларга қарши ҳужум бошланди. Американинг собиқ президенти Жорж Буш ҳам бу фурсатдан фойдаланиб терроризмга қарши кўраш олиб бориш баҳонаси билан исломий мамлакатларга қарши ўзининг экспансионистик ва урушқоқлик сиёсатларини бошлади. Америка армияси бу сиёсат асосида милодий 2001 йил октябрь ойида Афғонистон ва милодий 2003 йил март ойида Ироқни ишғол этди ва минглаб ноҳарбий одамларни ўлдириб тан жароҳатлар етказди.