август 13, 2016 14:37 Asia/Tashkent

Хуросон, Рисолат ва Хабар газеталари

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади Ҳалабнинг жанубида Сурия армиясининг олдинга ҳаракат қилиши террористлар томонидан оташкесимни поймол этиш билан ҳамзамон ҳалигача Ҳалабнинг жанубий минқасининг атрофида Сурия армиясининг ғалаба қозониши билан давом этмоқда. Аммо террористлар ноҳарбий аҳолига кўмак етказиш учун Россиянинг уч соатлик оташкесимини камида саккиз маротаба поймол этишди.

Ал-Олам ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия армияси қўшма штабининг амалиётлар бўйича қомондони Сергей Рудской эълон қилдиким, ҳар куни маҳаллий вақт билан тонг соат 10-дан бошлаб соат 13-гача уч соатлик оташкесим эълон қилинади ва Ҳалабга жўнатилган инсоний кўмакларни олиб бораётган корвоннинг хавфсизлигини таъминлаш учун эълон қилинган тоташкесим вақтида ҳарбий амалиётлар, тўқнашувлар ва ҳаво орқали бомбардимон қилиш ва артилериядан ўқ отиш тўхтатилади. Сурия армияси ва унинг иттифоқчилари мувафаққиятларга эришишларида ушбу оташкесимни назарга олишади. Ҳолбуки Спутник ахборот агентлигининг берган маълумотларига кўра, террористлар оташкесимни поймол этишмоқда. Бундай очиқ ойдин поймол этиш эса Россияни БМТ-нинг хавфсизлик кенгашидан Сурияда ўз руйхатида қарор олган террористларга нисбатан янгича ёндошишни сўрашга мажбур этди.  Айни ҳолда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эса оташкесим соатини узайтиришни сўрамоқда.    

                                   *****

Рисолат газетаси "Хавфсизлик бўҳронлари билан қарши кўрашишда Европанинг мағлубиятга юзмаюз бўлиши" унвонидаги таҳлилий мақоласида шундай ёзади хавфсизлик бўҳронлари билан қарши кўрашишда Европа Иттифоқининг мавафаққиятсизликка юзмаюз бўлиши мазкур мажмўанинг жиддий мавзўси саналади. Эндиликда Европадаги турли шаҳарлар фуқароларининг аксарияти шундай ягона фикрга эга бўлишганким, ягона Европа бу хусусда олдини олиш ва муносиб бир сайъ-ҳаракатни амалга оширгани йўқ. Такфирий ва террористик гуруҳларни ҳозирда ва бундан олдин ҳимоят этишда Европанинг хавфсизлик сиёсатлари яшил қитъада яшовчи фуқароларнинг норозийликлари ва ғазабга келишларининг сабабига айланган. Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади охирги террористик терактлардан изтиробга келган европалик фуқаролар шундай эътиқодга эгаларким, терроризм билан қарши кўраш олиб бориш учун европалик расмийлар томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар ҳозирги кунгача кофий эмас ва Брюсель хавфсизликни барқарор этиш учун янада жиддийроқ сайъ-ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Терроризм билан қарши кўраш олиб боришда қатъийлик билан амал қилишни кучайтириш учун таклиф этилган кўп талаблар муҳожират қилиш бўҳронлари билан юзмаюз бўлган Европанинг жанубидаги мамлакатлар томонидан ўртага қуйилмоқда.       

                                   *****

Хабар газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради Рус тилидаги газеталардан бири Арманистонда бўҳроний вазъиятни шарҳ-изоҳ бериш ва ундан "кичик қузғалон" унвонида эслатиб ўтиши билан Россия ушбу мамлакатнинг раҳбарлари ўрнига Арманистон халқи билан алоқани барқарор этишини тавсия бермоқда.

 Мазкур газета ўзининг бош мақоласида Арманистондаги вазъиятни шарҳ-изоҳ этиш билан шуғулланиб шундай ёзади, эътирозли кўча намойишлар ва қузғалондан кейин Ереваннинг вазъияти асата-секинлик билан ором бўлмоқда. Ҳукумат қузғалонга нисбатан қаттиқ аксуламал кўрсатаётганига бирон бир шак-шубҳа ҳам йўқ.

Бу газета Россия университети қошидаги инсоний илмлар факультетининг устоди Сергей Маркадановнинг нақлига таяниб бундай сайъ-ҳаракатни хато деб билиб, шундай ёзади, Россия шуни дарк этиши лозимким, Арманистоннинг сиёсий вазъияти ўзгарган ва истиқлол даврида улғайган ёшлар мунча ҳам Россияга нисбатан ижобий фикрга эга эмаслар. Улар Маскванинг эски ҳокимларни ҳимоят этиши ва Азорбойжонга қурол-аслаҳа етказиб беришидан норозий бўлишмоқда. Россиянинг инсоний илмлар факультетининг ушбу устоди тавсия берадиким, Масква ҳозирги раҳбарларни ҳимоят этиш ўрнига Россия сиёсатлари остида Арманистонни сақлаши учун фаол фуқаролар билан алоқа ўрнатиши лозим.