сентябр 14, 2017 10:12 Asia/Tashkent

745-қисм« Сажда " муборак сураси 26-30-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  «Сажда " муборак сураси 26-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَوَلَمْ يَهْدِ لَهُمْ كَمْ أَهْلَكْنَا مِن قَبْلِهِم مِّنَ الْقُرُونِ يَمْشُونَ فِي مَسَاكِنِهِمْ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ ۖ أَفَلَا يَسْمَعُونَ ﴿٢٦﴾

+Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Ўзларидан олдин ўтган, масканларида юриб турганлари қанчадан-қанча аср(одам)ларини ҳалок қилганимиз уларни ҳидоятга бошламадими?! Албатта, бунда оят-белгилар бордир. Эшитмайдиларми?! (26)

 Ӯтган суҳбатимизда Аллоҳнинг мазлумлар қасосини золимлардан олиши ҳақидаги ваъдасини эслатган эдик. Бу ояти каримада золимларга қарата буюрилади: ӯтган саркаш қавмларнинг кӯпларини ҳалок қилдик. Сиз улардан қолган харобаларда кезинасиз. Бу нарса ҳидоят топишингиз учун етарли эмасми?

Маккадан Шомга бориш йӯлида Од ва Самуд қавмларидан қолган вайроналар бор бӯлиб, маккаликлар тижорат сафарларида бир вақтлар қудрат ва мол-дунё соҳиби бӯлган қавмлар яшаган, аммо гуноҳ, зулм ва фисқ-фужур туфайли Аллоҳнинг ғазабига учраб балога гирифтор бӯлган маконлар  ёнидан ӯтишарди.

Бу харобалар баланд овозда нидо қилиб, йӯловчиларни ибрат олишга чақирар, аммо бу ибратли нидони эшитадиган қулоқ йӯқ эди.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Қадимги ёдгорликлар суратга тушадиган жой эмас, балки ӯтган қавмлар қисматидан ибрат олиш маконидир.

Ӯтмиш келажакнинг кӯзгусидир. Қалб кӯзи очиқ одамлар ӯтмиш ҳодисаларидан хулоса чиқаришлари лозим.

Қалб кӯзи очиқ инсонга ташландиқ вайроналар ҳам насиҳат қилади.

Келажак авлоднинг ибрат олиши учун аждодлардан қолган қадимги ёдгорликларни асраб-авайлаш лозим.

Энди  «Сажда" муборак сураси  27-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا نَسُوقُ الْمَاءَ إِلَى الْأَرْضِ الْجُرُزِ فَنُخْرِجُ بِهِ زَرْعًا تَأْكُلُ مِنْهُ أَنْعَامُهُمْ وَأَنفُسُهُمْ ۖ أَفَلَا يُبْصِرُونَ ﴿٢٧﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

Бизнинг сувни қуруқ ерга ҳайдаб у билан чорвалари ва ўзлари ейдиган зироатни чиқаришимизни билмайдиларми?! Ахир, кўрмайдиларми?! (27)

 Гунаҳкорларга нисбатан Аллоҳнинг қаҳр-ғазабини ифодаловчи олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада Аллоҳнинг барча махлуқотга нисбатан чексиз лутфу иноятига ишора қилиниб, буюрилади: Қақроқ саҳроларни гуллаб-яшнатиш ҳамда инсонлар ва ҳайвонлар учун муносиб озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун Аллоҳ таъоло сувни қай тариқа у ерларга етказишини кӯрмаяпсизми?

Маълумки, ер сатҳи тоғ-тепалар, текислик ва даралардан иборат. Ҳамма жой кафтдек теп-текис эмас. Шу сабабли дарё, денгиз ва океанларнинг сувини ҳамма жойга оқизиб боришнинг имконияти йӯқ. Бундан ташқари, денгиз ва океанларнинг суви шӯр бӯлиб, ундан ичимлик сув сифатида фойдаланиш имконсиздир.

Парвардигори карим қуёш тафти воситасида сувни буғлантириб, булутга айлантириш йӯли билан бу икки улкан муаммони ҳал этган. Яъни булутларни шамол ҳаракатга келтириб, қақроқ ӯлкаларга олиб боради ва улар ёмғир сифатида яна ерга қуйиладилар. Муъжизани кӯринг, буғланиш натижасида денгиз ва океанлар суви таркибидаги туз ажралиб, ичимлик зулол сувга айланади. Бу улуғ неъматни ҳамма кӯради, аммо унга ҳеч ким эътибор қаратмайди. Ваҳоланки, сувнинг шу тартибдаги мунтазам айланиш жараёни ер юзида ҳаётнинг давом этишини таъминлаб туради.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

 Ям-яшил табиат ҳамда ҳайвонот ва инсонлар яшайдиган муҳит Аллоҳни танишнинг энг яхши дарсхонасидир. Албатта, бу дарсхона шогирдлари маърифат толиблари бӯлишса.

Денгиз ва океанлардан узоқ минтақаларда ёмғирнинг ёғиши тасодифий ҳол эмас, балки бу Аллоҳнинг ҳакимона иродасидир.

Ёмғир ёғиши ва ӯт-ӯланларнинг кӯкариши илоҳий оят ва нишоналардир. Шу сабабли уларга бефарқ қарамаслик лозим.

 

Энди  «Сажда" муборак сураси  28-30-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا الْفَتْحُ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ ﴿٢٨﴾ قُلْ يَوْمَ الْفَتْحِ لَا يَنفَعُ الَّذِينَ كَفَرُوا إِيمَانُهُمْ وَلَا هُمْ يُنظَرُونَ ﴿٢٩﴾ فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ وَانتَظِرْ إِنَّهُم مُّنتَظِرُونَ ﴿٣٠﴾

Бу ояти  карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Улар: «Агар ростгўй бўлсаларингиз, бу фатҳ қачон бўлур?!» дерлар. (28) Сен: «Фатҳ куни куфр келтирганларга иймонлари манфаат бермас ва уларга муҳлат ҳам берилмас», деб айт. (29) Бас, улардан юз ўгир ва мунтазир бўл. Албатта, улар ҳам мунтазирдирлар. (Кўриб ўтганимиздек, Сажда сурасида ҳар бир инсон доимо эсда тутиши ва ҳаётда тез-тез эслаб туриши лозим бўлган маънолар ўзига хос услуб билан келтирилгандир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (с. а. в.) бу сураи каримани намозда ва ҳар куни ётишларидан олдин ўқир эдилар. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Ҳазрати Абу Ҳурайра (р. а.): «Расулуллоҳ (с. а. в.) жума куни бомдод намозида Сажда сураси билан «Ҳал ата алал-инсани» сурасини ўқир эдилар», деганлар.) (30)

 "Сажда" муборак сурасининг сӯнгги оятлари бӯлган бу ояти карималарда олдинги оятлар мазмуни давом эттирилиб, буюрилади: Расули акрам (с) доимо "Аллоҳ таъоло иймон аҳлига шундай ваъда берган: ҳақ ботил устидан ғалаба қилади" дея айтар эдилар. Кофир ва мушриклар эса бунга жавобан пайғамбарни масхаралаб, истеҳзо билан: Сизнинг Аллоҳ золимлардан мазлумларнинг қасосини олади, деган ваъдангиз қачон амалга ошади? --дея сӯрашарди.

Аллоҳ таъоло уларга жавобан буюради: ӯша куни албатта келади. Аммо у кунда сизнинг иймон келтиришингиз ва тавбангиз қабул қилинмайди.

Муборак суранинг сӯнгги оятида буюрилади: Ҳақни била туриб масхаралайдиган кишилардан узоқлашинг ҳамда уларга айтинг: Аллоҳ биз ва сизнинг орамизда ҳакамлик қиладиган кунни кутинг.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Баъзида ҳақиқатни англаш учун эмас, балки уни масхаралаш учун савол беришади.

Инсоннинг ихтиёр ва иродаси ундан олинган лаҳзада иймон келтириш фойдасиздир.

Насиҳат таъсир қилмагач, саркаш мункирлардан узоқлашиш лозим.