Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 24-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябрь ойининг 15-чи кунидир.
Бундан 1429 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 9 чи йил зилҳижжа ойининг 24-чисида:
Тарихий машҳур рияятларга кўра, ислом динининг суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам, ўзларининг азиз қизлари Фотима саломуллоҳи алайҳо ва ўз бузургвор куёвлари Ҳазрат Амирал-Мўминин Али алайҳиссалом ҳамда иккита азиз навералари Имом Ҳасан алайҳиссалом ва Имом Ҳусейн алайҳиссалом билан бирга Нажрон масеҳийларининг пешволари билан мубоҳала қилиш учун Мадина шаҳридан чиқдилар. Нажрон масеҳийлари намояндалари ҳайатининг раҳбари Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни ўз аҳли баётларидан фақатгина тўрт нафари билан кўрганларида шунга англаб етдиларким, Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазрат ҳамроҳларининг дуолари истижобат бўлишига жиддий ишонади. Бу ҳол билан Нажрон бошқаларга айтди: “Мен шундай чеҳраларни кўрмоқдаманким, агар дуо қилиш учун қул кўтарганларида ва Аллоҳ таолодан энг катта тоғни ағдариб ташлашни истаганларида зудлик билан уларнинг дуолари ижобат бўлади. Бинобарин яхши эмас агар биз бу фазилатли шахслар билан мубоҳала этишга кирсак. Чунки биз ўртадан нобуд бўлишимиз мумкин.”. Шу сабабдан Нажрон пешволари Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан кечиришни сўрадилар. Бу жараён исломнинг ҳақоний эканлиги ва Худо Расули салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байтларининг обрў-иззатини яққол ошкор этди.
Бундан 196 йил илгари милодий 1821 йил сентябрь ойининг 15-чисида:
Марказий Американинг мамлакатлари Испаниянинг мустамликачилигидан озод бўлишди. Марказий Америкада жойлашган Никарагуа, Сальвадор, Коста-Рика, Гандурас ва Гватемала мамлакатлари 16 асрнинг бошларидан бошлаб Испаниянинг мустамликачилиги остида қарор олишди. 19 асрнинг бошидан бошлаб бу мамлакатларда истиқлолга эришиш тўлқини авж олди ва Испания ички вазъияти оғирлашиб қолгани ҳамда марказий ҳукуматнинг заифланиши сабабли мустамлакада бўлган минтақалар истиқлолга эришиш учун сайъ-ҳаракат қилишди.
Бундан 73 йил олдин ҳижрий-қамарий 1365 йил зил-ҳижжа ойнинг 24-чисида:
Эроннинг мазҳабий шаҳарларидан бири Машҳад илмия ҳавзасининг раиси Оятуллоҳ Шайх Муртазо Оштиёний вафот этди. Оятуллоҳ Шайх Муртазо Оштиёний турли даражаларни касб этишидан сўнг, Нажафда ҳаёт кечирди ва бу олим қамарий 1340 йилда муқаддас Машҳад шаҳрига келди ва таълим-тарбия бериш, жума жамоят намозини ўтказиш ва халқнинг ишларини ислоҳ этиш билан шуғулланди. Оятуллоҳ Оштиёний Эроннинг нуфузли ва машрутият ҳаракатида иштирок этган олимларидан эди. У Ҳазрат Абдулазим ҳарамида дафн этилган.
Бундан 30 йил илгари ҳаижрий-шамсий 1366 йил шаҳривар ойининг 24-чисида:
Эрон йилномасининг ношири ва ҳозирги замон астрономи устод Ҳабибуллоҳ Нужумий вафот этди. Ҳабибуллоҳ Нужумий ғижрий-шамсий 1312 йилда ўзининг биринчи тақвимини нашрдан чиқарди. Эрон йилномасининг ношири устод Ҳабибуллоҳ Нужумий охири 1366 йил шаҳривар ойининг 24-чисида 72 ёшида оламдан ўтди.