сентябр 18, 2017 09:35 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 27 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил сентябр ойининг 18-чи кунидир.

Бундан 747 йил олдин  ҳижрий-қамарий 691 йил зилҳижжа ойининг 27-чисида:

Форс адабиёти насри ва шеърининг буюк устоди ва шоири Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозий вафот этди. У ўзининг ватани Шерозда  диний ва адабий илмларнинг муқаддимасини ўрганганидан сўнг ёшлигида Бағдодга борди. Саъдий ушбу шаҳарнинг Низомия мадрасасида уша даврда ривожланган илмларни ўрганиш билан шуғулланди. Ва ўз маълумотини олганидан кейин Шом, Фаластин, Ҳижоз, Рум ва бошқа мамлакатларга сафар қилди. Саъдий бу сафарлар давомида турли жамиятларнинг халқлари билан танишди ҳамда кўрган ва эшитган нарсалари эса мангу қоладиган ва чиройли шеърларни ижод этишининг сабабига айланди.  У кейин ўз ватани Шерозга қайтиб келди ва дунё бўйлаб сафар қилиш ва халқларнинг маданиятларини ўрганиш ва ўттиз йил тажриба ортирганининг натижасини панд-насиҳат шаклидаги шеърий манзумасини яратишга қул ўрди. Саъдий ҳижрий-қамарий 655 йилда сафар қилиш чоғида ёзган ўзининг “Бустон” асарини ёзиб тўгатди. Бу асар назм жанрида ёзилган асардир ва унда адолат, хайру эҳсон, ишқ, тавозўъ, қаноат, тарбия, тавба қилиш ва муножот қилиш каби мавзўлар  ёритилади.   Саъдий ҳижрий-қамарий 656 йилда ўзининг иккинчи асари “Гулистон”  китобини ёзди. Гулистон форс адабиёти насрининг энг баландпарвоз асарларидан бири ҳисобланади.  Бу асарда араб ва форс ашъоридан ҳам фойдаланилган.  Бу китоб саккиз бобда ижтимоий ва ахлоқий ҳикоятлар мажмўасини ўзига қамраб олган. Шунингдек Саъдийнинг девони қасидалар, қатаот, ғазалиёт ва рубоийлардан иборатдир. Бу буюк шоир ёзган бошқа асарлар жумласидан “Мажолиси панжгона”  асарини тилга олиш мумкин. Форс тили ва адабиётининг мухлислари Шероз шаҳрида жой олган Саъдий Шерозийнинг қабрини зиёрат қилиш учун дунёнинг турли жойларидан келишади.  

Бундан 234 йил муқаддам милодий 1783 йил сентябрь ойининг 18-чисида:

Швецариянинг машҳур математики Леонард Эйлер вафот этди. 

Эйлер математика соҳасида кўп асарлар ёзди. Физика ва инжинерлик заминасида амалга оширган унинг ишлари фаровон тарзда фойдаланилади. У сон ёзиш системасига катта кўмак берган. У астрономияда, айниқса ер, қуёш ва ойнинг ҳаракат қилишини магнит жозибалиги остида амалга оширди ва нур тўлқинининг ҳаракатланиши бўйича теориясини исботлади. Эйлернинг ўзгарувчан ҳисоблар ва мураккаб сонларнинг теориясидаги кўмаклари ушбу заминада равожланиш учун асос солди.  Леонард Эйлер ўз умрининг охирида кўп тадқиқот ўтказиши сабабли кўзлари ожизланиб қолди. Шунга қарамасдан илмий изланишлардан қул тортмади. Охири у милодий 1783 йил сентябрь ойининг 18-чисида 76 ёшида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида оламдан ўтди.  

Бундан  29 йил илгари ҳижрий-шамсий 1367 йил шаҳривар ойининг 27-чисида:

Эрон халқининг машҳур шоири устод Муҳаммад Ҳусейн Шаҳриёр  оламдан ўтди. Шаҳриёр Эроннинг ҳозирги  энг машҳур ғазалсаройларидан бири унвонида танилган ва машҳур бўлган шоирдир. У форс шеъриятининг турли жанрларида асар ижод қилган. Ғазал, қасида, қитъа, рубоий ва янги шеър булар жумласидандир. Шаҳриёр халқ шоири , нозик туйғу ва латиф руҳга эга бўлган  ижодкордир. Шу билан бирга у мазҳабий  бир шоир бўлиб, Ислом пайғамбари (с) ва Ул ҳазратнинг  Аҳли байтлари алайҳимсаломларга атаб кўплаб шеърлар ёзган.  Шаҳриёр шеърий тўмлами уч жилддан ташкил топиб, 15 минг байт ғазал, қасида, қитъа ва маснавийни ўзига қамраб олади.  Бу машҳур шоир охири шамсий 1367 йил 27 шаҳривар ойида 82 ёшида Теҳронда вафот этди ва Табрездаги Мақбаратуш-Шуаро қабристонида дафн этилди. Устод Муҳаммад Ҳусейн Шаҳриёрнинг хотирасини эъзозлаш учун бу машҳур шоирнинг вафот этган куни 27 шаҳривар ойи форс адабиёти ва шеърияти куни деб номланган.