Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 31-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сентябрь ойининг 22-чи кунидир.
Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойидирким, Шаҳрул-Ҳаром ва Муҳаррамул-Ҳаром ҳам деб аталади. Ҳижрий-қамарий йилномаси ой айланиши билан аниқланадиган йилномадир. Мусалмонлар ҳамда исломий мамлакатларнинг аксарияти бу йилномани мазҳабий йилнома ёки маданий йилнома унвонида фойдаланишади. Бу йилномада рўза тўтиш, ҳажга бориш, ҳаром ойларни аниқлаш, азодорлик каби кўпгина исломий расм-русум ва анъаналарда фойдаланилади. Мусалмонларнинг иккинчи халифаси Умар бин Хаттобнинг хилофати даврида Али бин Аби Толиб алайҳиссаломнинг тавсияси билан ислом динининг суюкли пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари бу йилноманинг асосига айланди. Шунинг учун ҳижрий-қамарий йилномасининг асосини ҳижрий-шамсий йилномасидек Ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳижрат қилган йили , милодий 622 йили Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлари билан тенг келади. Аммо ҳижрий-қамарий йилнинг бошланиши арабларнинг қадимий анъаналари асосида муҳаррам ойи деб назарга олинган.
Бундан 1432 йил биъсатнинг еттинчи йили муҳаррам ойининг биринчи кунида:
Исломий тарихчиларнинг айтишларига кўра, Ислом Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг ёронларини иқтисодий қуршовга олиш жиҳатида Қурайш шартномаси имзоланди. Ислом динининг кенгайиши ва нуфуз топишидан хавотирга тушган ва ушбу диннинг ривож-равнақ топишига монеа яратиш учун уларнинг амалга оширган натижасиз барча чора-тадбирлари сабабли Қурайш қабиласининг кофир раҳбарлари иқтисодий қуршовга олиш билан мусалмонларга босим ўтказишни мақсад қилишди. Шунинг учун мусалмонларга қарши шартномани имзолашди. Бу шартноманинг мазмуни шундан иборат эдиким, ҳеч ким мусалмонлар билан алоқа ўрнатиш ва муомала қилиш ҳақ-ҳуқуқига эга эмасди. Ислом пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг ёронлари иқтисодий босимлар ва барча қийинчалик билан Макканинг олдида “Шаъби Аби Толиб ” номли водийда уч йил давомида ҳаёт кечиришди ва бу муддат давомида Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг амакилари, Абу Толиб ва турмуш уртоқлари вафот этишди. Аммо мусалмонлар исломга бўлган ўз иймонларидан қайтишмади. Шу сабабдан Қурайш қабиласининг раҳбарлари ўз қариндошларига қарши бундай босимларни ўтказишдан пушаймон бўлиб мусалмонларни иқтисодий қуршовга олишни тўхтатишди. Аммо улар ўз шартномаларини қулга олганларида Аллоҳ ёзилган жойидан бошқа барча жойларини қурт-қумисқалар еганларини ҳайратланиб мушоҳада этишди. Шу тартиб билан мусалмонларни иқтисодий қуршовга олиш биъсатнинг унинчи йили ражаб ойининг ярмида охирга етди.
Бундан 37 йил олдин ҳижрий-шамсий 1359 йил шаҳривар ойининг 31-чисида:
Собиқ Ироқ режими армиясининг ер ва ҳаво кучларининг кенг ҳужумлари билан Эрон ҳудудларига ушбу режимнинг ҳарбий тажовузлари бошланди. Кенг ушбу тажовузкорлик бошланишидан олдин Ироқ армияси Эрон чегараларидаги минтақаларда ўз тажовузларини бошлади. Аммо бу кунда Ироқнинг 12-та ер ва зирҳли ҳарбий қушунлари минг километрдан ортиқ узунликда бўлган айрим жабҳаларда Эроннинг ғарб-жанубий чегараларини ҳужум остига қарор берди. Ироқнинг дастлабки ҳужумларида Эроннинг бир неча шаҳарлари ва чегарада жойлашган унлаб қишлоқлари ишғол этилди. Ва эронлик ҳимояланмаган юзлаб болалар ва аёллар Саддомнинг экспонсианистик сиёсати ва шўҳратпарастлигининг қурбонига айланишди. Бошқа томондан Эроннинг Исломий Инқилоби ғалаба қозониши билан Форс кўрфази минтақаларида ўзларининг ноқонуний манфаатларини хатар остида деб биладиган буюк қудратлар ва шунингдек минтақадаги айрим режимлар кўп молиявий, сиёсий, ҳарбий ва таблиғотий кўмакларини Саддомнинг ихтиёрига қарор беришди. Аммо ўз мақсадларига, яъни янги ташкил этилган Эрон Ислом Жумҳуриятининг низомини ағдаришга эришолмадилар. Чунки Эроннинг мусулмон ва имонли жангчилари шижоат ва жасурлик билан Ироқнинг тажовузкор кучларига муқовимат кўрсатишди. Охири Саддом режимининг тажовузкор кучлари Эрон қуролли қўшунлари томонидан кетмакет зарба кўришлари ва мағлуб бўлишларидан сўнг белгиланган халқаро чегараларига орқага чекинишди ва ҳижрий- шамсий 1367 йил мурдод ойнинг 29-чисида БМТ- нинг 598 резолюцияси асосида икки мамлакат ўртасида оташкесим эълон қилинди. Ҳар йили Эрон Ислом Жумҳуриятида Ироқнинг Эронга қарши тажовуз қилишини ҳижрий-шамсий 1395 йили 31 шаҳривар ойида Эрон Ислом Жумҳуриятида 8 йил давом этган муқаддас мудофаада ширин жонлари баҳоси ила она ватанини ҳимоя қилган мард ватанпарварларнинг порлоқ хотиралари улуғланади ва уларнинг хотираларини улуғлаш учун бу ҳафта "Муқаддас мудофаа ҳафтаси" деб номланган.