Маънавий соғломлик
Азизлар, маънавий соғломликнинг муҳим омилларидан бири бўлган ижобий фикрлаш ҳақида сўҳбатлашмоқчимиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азизлар, маънавий соғломликнинг муҳим омилларидан бири бўлган ижобий фикрлаш ҳақида сўҳбатлашмоқчимиз. Биз билан бирга бўлинг!
Маънавий саломатлик моддий омилнинг олий ва турли хил куч ва манбаларидан келиб чиққан уша ишонч, қалбий ва руҳий осойишталикдир. Маънавий соғликнинг муҳим омилларидан бири бу депрессияни бартараф этишдир.
Депрессия - ўзоқ вақт мобайнида ўта тушкун кайфият, фикрлар карахтлиги ва ҳар қандай онгли фаъолиятга бўлган интилишнинг сўниши билан кечувчи касалликдир. Депрессия – ўзига ишонмаслик руҳидаги ғамгинлик, тушкунлик кайфияти, умидсизлик, тасаввурларнинг бир қолипга тушиб қолиши, хоҳиш-истакнинг камайиши, ҳаракатларнинг чегараланиши билан намоён бўлади. Ушбу ҳолатлар кўпгина руҳий касалликларда кўзатилади. Депрессиянинг баъзи турларида бемор ўзини иродасизликда айблайди, касалликка, азоб-уқубатларга дучор бўлдим деб ўйлайди, оиласи учун кераксиз киши, гуноҳкор деб ҳисоблайди.
Маънавий саломатликда руҳий тушкунлик ва депрессиянинг олдини олиш ва унинг устидан ғалаба қозонишнинг энг муҳим усулларидан бири бу салбий ўй-фикрларини бартараф этиш, ижобий ва умидвор қиладиган фикларга эга бўлиш ҳисобланади. Ижобий фикр-афкорга эга бўлган шахслар бошқаларга қараганда соғлом ва шодоб жисм ва руҳга эга бўлиб ўз ҳаётларидан кўпроқ лаззатланишади.
Ҳолбуки бугунги кунда психологлар одамларни нисбатан яхшироқ ҳаёт кечиришлари учун ижобий фикрланишга ундашади, 1400 (бир мингу тўрт юз) йил муқаддам ислом дини бу муҳим нарсани тавсия этган эди. Инсонларни яхши ва ижобий фикрлашга ундайдиган диний матнлар ва манбаларда саноқсиз оят ва ривоятлар мавжуд ва амалда бизнинг диний пешволаримиз энг ижобий фикрланадиган инсонлардан эдилар. Масалан, Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо Имом Ҳусейн (а)-нинг шаҳодатидан сўнг ул ҳазратни таҳқир қилишлари билан кичик ва зайиф қилишни истаган шахсларга жавобан шундай марҳамат қилдилар: “Мен гўзалликдан бошқа ҳеч нарса кўрмадим”.
Қуръонда ижобий фикрлаш аниқ ва равшан тарзда баён этилган. Пайғамбар (с.а.в) –нинг кўп қийинчиликларни ўз бошларидан ўтказишлари, неъматлар фаровонлигидан баҳраманд бўлганларини баён этишлари ва шу неъматлар туфайли ул ҳазрат кўпроқ куч-қувват олиб рисолат ва ҳидоят қилиш ишларини бажаришлари ҳақида Зуҳо муборак сурасини бир намуна сифатида мисол келтириш мумкин.
Шунингдек, ҳазрат Юсуф (а) –ни энг ижобий фикрланадиган инсонларнинг бири унвонида мисол келтириш мумкин. Ул ҳазрат укалари томонидан кўп азоб-уқубатлар ва қийноқларни тортган бўлсалар ҳам , аммо оталари билан мулоқот қилишган пайтларида ҳам улардан шикоят қилмаган эдилар, балки бу можароларга ижобий ва эзгў жиҳатидан қараган эдилар.
Ва ота-онасини тахтга кўтарди. Улар унга сажда қилиб йиқилдилар. У: «Эй отажон, бу аввал кўрган тушимнинг таъбиридир, Роббим уни ҳаққа айлантирди. Дарҳақиқат, У менга яхшилик қилди. Мени қамоқдан чиқарди. Шайтон мен билан акаларимнинг орасини бузгандан сўнг, сизларни биёбондан олиб келди. Албатта, Роббим нимани хоҳласа, ўшанга латифдир. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли зотдир. (Бу ояти каримада узоқ айрилиқдан сўнг дийдор топишиб, сўрашиб бўлганларидан кейинги ҳолатларнинг тасвири келтирилмоқда. Бу ҳол қандай бўлганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аммо қадимги тафсирчиларимиз бу ҳақда турли фикрлар айтганлар. Баъзилари, салом маъносида бошларини бир оз эгдилар, дейдилар. Бошқалари, берилган бу неъмат учун Аллоҳга шукр саждаси қилдилар, дейдилар. Яна бирлари, ўша вақтда катталарнинг оёғига йиқилиб сажда қилиш бор эди, лекин Ислом шариатида бекор қилинган, деган фикрни айтганлар.) |
|
Юсуф сураси 100 оят).
Негатив ўй-фикрлар бахтли яшашга халақит беради. Улар ҳаётдаги нохушликларни ёдга солади, таҳликани ошириб, ҳаётсеварлик энергиясини сўндиради. Салбий ҳислар қўйнига ғарқ бўлган шахс олға босолмайди, чунки ўзи мансуб оламда муваффақиятсизликлар уни мудом таъқиб қилишидан чўчийди.
Онг остининг реал воқеликка таъсири шунчалик кучлики, идрокдаги муаммолар воқеликка айланиши ва аксинча, ижобий ҳислар воситасида ижобий воқеликни юзага келтириш ҳам мумкин.
Инсон ўй-фикри ғаройиб қудратга эга. Хаёлингизда нима бўлса атрофингизда ҳам шу ҳол юз беради. Чин маънодаги бахтли инсонга айланиш учун позитив фикр юритишга ўтишингиз керак. Миянгизни қайта дастурлаб чиқинг ва негатив фикрларни позитивга айлантиринг.