октябр 02, 2017 09:54 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 10-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 2-чи кунидир.

Бундан 1378 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг 11-чисида:

Ошуро воқеасидан кейин Имом Ҳусейн алаҳисалом аҳли байтларининг ҳаракатлари Шом томонга қараб бошланди.  Ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойнинг 10-чи куннинг якунлаши ва Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазрат вафодор ёронларининг шаҳодат топганларидан сўнг язидийликлар Ҳусайний карвонини ғорат қилишди. Улар Имом алайҳиссалом хаймаларини ёндиришди ва ҳаттоки энг кичик юмишларни олишдан ҳам қўл тортмадилар. Охирида Имом Ҳусейн алайҳисалом карвони бу гал Имом Сажжод (а) ва ҳазрат Зайнаби Кубро  саломуллоҳи алайҳо раҳбарлиги билан муҳаррам ойнинг 11-кечасида Куфа томон ҳаракат қилишди ва Ҳусайний наҳзати бошқа шаклда давом этди.

Бундан 148 йил муқаддам милодий 1869 йил октябрь ойининг 2-чисида:

Ҳиндустон истиқлолининг раҳбари Махатма Ганди Гажрот вилоятидаги қишлоқлардан бирида таваллуд топди. У биринчи жаҳон урушидан кейинги йиллардан бошлаб иккинчи жаҳон уруши, яъне 33 йил атрофигача узлуксиз ўз халқини нажот бериш ва ўз мамлакатини Англия мустамликачиларидан қутқариш йўлида кўраш олиб борди. Охири ушбу йўлда кўп азоб-уқубат тортганидан сўнг Жавоҳир Лаъл Неру каби шахслар билан бирга милодий 1947 Ҳиндустон мамлакатини истиқлол ва халқини эркинликка етказишди. Ганди истиқлолни эълон қилганидан кейин Ҳиндустон ҳукуматида бирон бир мансабни олмади ва конгресс раҳбарлигини Неруга топширди. У ҳамеша мақсадга етиш учун душманликни бартараф этиш, тинчлик ва ҳақиқатни барқарор этишни таъкидларди. У милодий 1948 йил январ ойининг 30-чисида ҳиндустонлик мутассиб бир ёшнинг ҳужумига қарор олди ва қорин ҳамда кўкрагидан яраланиб 79 ёшида оламдан ўтди. “Тажриботи ман аз ҳақиқат”, яъни “Ҳақиқатдан олган тажрибаларим” китоби Ганди ёзган асарлар жумласидандир.  

Бундан 59 йил олдин милодий 1958 йил октябрь ойининг 2-чисида:

Гвинея мамлакати Франциядан ўз истиқлолига эришди ва бу кун ушбу ўлканинг миллий куни деб эълон қилинди. Партугалияликлар 15- чи асрнинг охирларида  Гвинеяга йўл топишди ва 19 асрнинг бошидан бошлаб Гвинеяда  францияликларнинг нуфузи ошди ва милодий 1849 йилда ушбу сарзамин Франциянинг мустамлакасига айланди. Охири бу мамлакат ўтказилган ижтимоий бир сўровда Франция иттифоқининг аъзолигидан чиқди ва ўз истиқлолини эълон қилди. Аҳмад Сакатура ушбу мамлакатнинг биринчи президенти унвонида сайланди.

Бундан 96 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1300 йил меҳр ойининг 10-чисида

Хуросон жандармериясининг қомондони полковник Муҳаммад Тақихон Пессиён Эроннинг уша вақтдаги давлатининг тарафдорлари томонидан қатл этилди. У эркинсеварлик афкорига эга бўлиши сабабли халқ ўртасида катта нуфузга эга эди. Ҳижрий-шамсий 1299 йилда Ризохоннинг давлат тунтарувидан сўнг полковник Пессиён жандармериянинг қомондонлиги ва бир неча вақтдан кейин Хуросон ҳукуматини ўз қулига олди ва мамлакатда ҳоким бўлган тарбибсизликлар ва Эронда бегоналарнинг нуфуз топишларини эътиборга олган ҳолда, Англия ҳукуматининг нуфузидан Эронни чиқариш ва халқнинг вазъиятини яхшилаш учун марказий ҳукумат билан қарши кўрашни бошлади. Шу тартиб билан зобитларнинг қиёми Хуросонда бошланди. Охири тўқнашувлардан бирида чарчашни билмайдиган кўрашувчи Муҳаммад Тақихон Песиён ҳалок бўлди. Унинг ҳалок бўлиши билан марказий давлатнинг зулмига қарши Хуросон зобитларининг қиёми ҳам ўз охирига етди.

Ёрлиқ