Ислом ва саломатлик
Муқаддас ислом динимиз башариятни икки дунё саодатига йўллаб, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида шариат қоидалари асосида умр кечиришни барчага муҳим омил сифатида буюради. Шариатнинг мақсади ҳам бандаларнинг бадани, моли ва обрўсини зарарлардан сақлаш ва уларга манфаат келтирадиган амалларга йўллашдир. Албатта, Ислом саломатлик динидир. Унда инсон учун фойдали бўлган барча нарсаларга чақириқ ва аксинча, зарарли бўлган барча нарсалардан қайтариқлар бор.Зеро, ҳар замон, ҳар маконда соғлиқни сақлаш, хаста
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Муқаддас ислом динимиз башариятни икки дунё саодатига йўллаб, ҳаётнинг ҳар бир соҳасида шариат қоидалари асосида умр кечиришни барчага муҳим омил сифатида буюради. Шариатнинг мақсади ҳам бандаларнинг бадани, моли ва обрўсини зарарлардан сақлаш ва уларга манфаат келтирадиган амалларга йўллашдир. Албатта, Ислом саломатлик динидир. Унда инсон учун фойдали бўлган барча нарсаларга чақириқ ва аксинча, зарарли бўлган барча нарсалардан қайтариқлар бор.Зеро, ҳар замон, ҳар маконда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик муҳим экани ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун ота-оналарга ўзлари ва болаларининг жисмоний тарбиясига алоҳида эътибор бериш вазифаси юклатилган.Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсоннинг соғлигини сақлаш борасида барча керакли чораларни кўрган.
Инсон бахту саодати учун жорий бўлган, мақсади инсон ҳаётини муҳофаза қилиш бўлган, Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодати кафолатини берувчи дини – Ислом инсоннинг саломатлигига катта эътибор беради.Зотан, танисиҳатлик бўлмаса, одамнинг бу дунёда бахтли бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсон соғлиғига катта эътибор берилган. Агар соғлиқни сақлаш бўйича ушбу икки манбада келган маълумотларни ўрганадиган бўлсак, улкан хазинани топган бўламиз. Исломда сиҳат-саломатлик, тан соғлиги Аллоҳ таоло бандаларига берган энг улкан неъматлардан бири ҳисобланади. Аллох Таолонинг бизга берган энг буюк неъматларидан бири бу - соғлиқ неъматидир. Унинг қадрига етишимиз, асраб авайлашимиз берилган бу неъматга шукроналикдир.
Саломатликка аҳамият бериш ислом дини аҳкомларидан бӯлиб, ислом дини таълимотларида руҳий ва жисмоний саломатлик инсоннинг улуғ неъматларидан саналиб, дин пешволари ҳам бу неъматнинг қадрига етиш ва унга таважжуҳ қилишга буюришган. Саломатликни дуруст овқатланиш, жисмга зарар етказмаслик ва саломатликни сақлаш ҳақидаги пешволар буюрган насиҳатларни ӯзига ӯрнак қилган ҳолда қӯлга киритиш мумкин.
Касалликлар инсонлар ҳаётини қӯрқув ва хавотирга солиши мумкин. Аммо қӯрқиш ва хавотирга тушишнинг ӯрнига касалликнинг олдини олиш ва даволаш айни муддаодир. Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) яхши ва солим ҳаёт кечириш ва касалликлардан омон бӯлиш учун кам ейишга буюрганлар. Зотан, тани сиҳатлик бўлмаса, одамнинг бу дунёда бахтли бўлишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз (с)-нинг суннатларида инсон соғлиғига катта эътибор берилган. Агар соғлиқни сақлаш бўйича ушбу икки манбада келган маълумотларни ўрганадиган бўлсак, улкан хазинани топган бўламиз.
Қадрли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Исломда сиҳат-саломатлик, тан соғлиги Аллоҳ таоло бандаларига берган энг улкан неъматлардан бири ҳисобланади.
Инсон учун дунёни қўлга киритиш йўлида зарур бўладиган шартлардан энг аввалгиси саломатлик, деб эълон қилинишининг ўзи Исломда кишиларнинг саломатлигига қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди. Чунки тинч-омонлик ва еб-ичгулик неъматлари бўлса ҳам, соғлик неъмати бўлмаса, кишига бошқа неъматлар татимайди. Баъзи вақтларда инсон бутун бойлигини сарфлаб ҳам сиҳат-саломатликни топа олмайди.
Бандага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг биринчи ўринда мустаҳкам иймон турса, ундан кейинги, иккинчи ўринда соғлиқ турар экан. Ислом соғлиқнинг Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улуғ неъмат эканини, банда унинг учун шукр қилиши лозимлигини таъкидлаш билангина кифояланиб қолмайди.
Ислом соғлиқни сақлашнинг йўлларини ҳам ўргатади. Бу борада динимизда бадантарбияга, тозаликка риоя қилиш, соғлиққа зарар етказувчи ва атрофни ифлос қилувчи нарсалардан қайтариш, жисмни толиқтиришдан қайтариш, соғлиқни сақлаш мақсадида енгиллик ва рухсатлар берилиши каби бир қатор муҳим ишлар йўлга қўйилган.
Ҳурматли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.