октябр 02, 2017 14:40 Asia/Tashkent

Ошуро азим қиёми на фақат мусулмонлар учун балки бутун дунё халқи учун фаровон ибрат намуна ва паёмларга эгадир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар.

Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб,

    Ошуро кунига бағишланган “Ошуро сабоқлари” унвонли махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман.

   Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

   Ошуро азим қиёми на фақат мусулмонлар учун балки бутун дунё халқи учун фаровон ибрат намуна ва паёмларга эгадир. Ошуро наҳзатининг паёмлари соғлом ақл ва инсоний фитратдан илдиз олади. Бу паёмларнинг аксарияти эса бутун дунё аҳлини хитобга қарор беради. Имом Ҳусейн (а)  ва вафоли ёронларининг қиёми  бир кундан ҳам камроқ давом этди ва ушбу барча бузургворлар Язид бин Муовия қушунларининг қӯли билан шаҳодатга етдилар. Бу муқаддас ва азим қиём бутун дунё аҳли ва мусулмонлар учун кӯп ибрат намуна ва паёмларга эгадир. Зеро ошуро ҳаракатининг паёмлари инсоний фитрат ва солим ақлдан илдиз олган. Шу сабабдан мусулмон бӯлмаган сиёсатчилар ва муттафакирларнинг аксарияти Ҳусейн бин Али алайҳиссалом ва унинг ормонлари ҳақида мақола ва китоб ёзганлар. Бугунги дастуримизда ошуро азим ҳаракатининг  айрим паёмларини шарҳ -изоҳ беришга ҳаракат қиламиз.

Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қиёми Худо учун эди ва ушбу йӯлда фақат Худога таваккул қилган эди. Ӯз Парвардигори учун қилган жиҳоди йӯлида барча оғирликларига сабр -тоқат қилиш ул ҳазрат учун осон эди.

 Ошуро ҳодисасидан олдин юз берган уша куни ва ундан кейин ул ҳазрат ва ёронлари бир неча маротабалар бу асосий масалани таъкидлаган эдилар. Ҳусейн бин Али (а) уз оиласи билан видолашиши вақтида Парвардигори каримга мустаҳкам иймон билан уларга хитоб айлаб шундай буюрадилар:  "Билинглар,  Худо сизларнинг ҳомийингиз ва ҳимоятчингиздир ва зудлик билан сизларни душманнинг ёвузлигидан нажот беради, ҳамда ишингизнинг оқибатини хайрли бӯлишига кумак беради.

Шаҳид Имом алайҳиссалом мазлумона шаҳодат топган вақтларида ҳам Худони эсдан чиқармадилар ва шундай замзама этдилар: Эй баланд мартабали ва қудратли Худойим !

Зайиф бӯлганлигим сабабли сендан ёрдам сурайман,  сенга таваккал қиламан.  Ана шу мен учун кифоят қилади. Охири барча ранж -азоб ва мусибатларга қарамасдан шундай буюрди:  Эй менинг худойим!  Мен сенинг ҳукминг ва қазоватиндан розиман.

Сенинг ироданг ва амринга таслим бӯлганман. Сендан бошқа ҳеч қандай маъбуд йӯқ,  эй паноҳ изловчиларнинг паногоҳи!"

Парвардигорга бундай таваккул қилиш ва имон келтириш Имом алайҳисалом ва ёронлари ҳамиша ихлос билан ва фақат Парвардигорнинг ризоятини касб этиш учун ҳаракат қилишларига сабаб бўлди ва Худо ҳам уларнинг қиёмини жовидон айлади. Ҳаким ва қодир Худога таваккул қилиш ва мустаҳкам иймон келтириш Ҳусейн (а) ва ёронлари ул Зотнинг лоязол манбасидан қудрат олишлари ва шужоат билан ботил қушун баробарида матонат билан устувор туришлари сабабига айландиким Ошуро наҳзатининг бошқа  ибрат намунасидир.

Ул ҳазрат йӯлнинг ӯртасидаги манзиллардан бирида ӯз ҳамроҳларига хитоб айлаб шундай марҳамат қилдилар:  Эй бузургворлар,  сабр -тоқат ва муқовимат қилинглар. Чунки ӯлим сизларни ранж -азобдан нажот беради.

Ва кенг жаннат  ва унинг абадий неъматларига етказади.

Ошуро кечаси Имом Ҳусейн бин Али (а)  ҳатмий хатарни эътиборга олган ҳолда ӯз ёронларидан,  агар хоҳласалар қароргоҳни тарк этишни истаганларида улар шаҳодатталаблик ва Худога иймон келтиришдан далолат берадиган қизғин сӯзлари билан ҳақ ва ул ҳазратга вафодорлик қилиш йӯлида матонат билан устувор туришларини таъкидлашди.

Чунончи Саъд бин Абдуллоҳ деди:  "Худо номига қасамки агар етмиш маротаба ӯлсам,  жасадимни ёндириб  кулимни бошқатдан тирилишларини билсам сизга ёрдам беришдан юз угирмайман ва ҳар бир тирилишимдан сӯнг яна сизнинг ёрдамингизга шошиламан.

Имом Ҳусейн (а) -нинг ёронлари ана шундай руҳия билан Худонинг дини ва Худо Расули (с)  фарзандини муҳофазат этишди. Ҳақиқатни излаш  ва ҳурмат -иззатни талаб этиш ҳар бир замонда бутун дунё аҳли учун Ошуро ҳодисасининг муҳим паёмидир. Имом Ҳусейн (а) -нинг ӯз қиёмидаги меъёри адолат ва ҳақиқатни барқарор этиш ва ботил ва зулмни мағлуб этишдан иборатдир. Язид бузуқ  ва салоҳиятга эга бӯлмаган ҳоким эдиким ноҳақ мусулмонларнинг хилофати қудрат бошига утирган эди ва Имом Ҳусейн (а) -ни у билан байъат қилишга даъват этарди. Аммо ул ҳазрат шужоат ва қатъийлик билан шундай айтдилар:  Огоҳ бӯлингиз,  бу нопок ҳаромзода мени икки йӯл орасида қарор берган.  Ё қилични олиб урушга тайёр бӯлишим лозим ёки залиллик кийимини кийиб Язид билан байъат қилишим даркор.Аммо залиллик  биздан узоқдир. Чунки Худо унинг Расули,  мумин -мусулмонлар ва бизни тарбиялаган пок инсонлар бизга хорликни қабул қилишга ижозат беришмайди.

Имом Ҳусейн бин Али (а)  бошқа бир жойда қатъийлик билан шундай буюради:  Иззат билан ӯлиш, залиллик билан ҳаёт кечиришдан афзалдир. Шу тартиб билан бузургвор ул ҳазрат халққа эркинлик ва саодат йӯлини кӯрсатдилар ва зиллат ва зулм остида ҳаёт кечиришни эса ҳақиқий ӯлим деб билдилар.

Адолат, эркинлик хушбахтлик каби юксак ормонларга етиш шак -шубҳасиз огоҳлик ва ҳушёрликка эҳтиёж сезади. Ошуро куни шуни кӯрсатдики халқ ва ҳатто жамиятнинг пешволари  қараш ва огоҳликка эга бӯлмасдан ҳақ йӯлини аниқлаш ва тӯғри йӯлда ҳаракат қилиш учун қодир эмаслар. Чунончи Карбалода Имом Ҳусейн (а) -га даъватнома ёзган кишиларнинг ӯзи  ул ҳазратнинг баробарида саф тортишди. Фақатгина 72 нафар тӯғри йӯлни аниқлай олишди ва жонлари борича ислом дини ва Имом Ҳусейн (а) -ни ҳимоят этиб тарихда жовидон қолишди.